308
бажарилганми, режаларга тегишли тузатишлар киритилганми ѐки йўқми,
белгиланади.
Назорат қуйидаги учта вазифани бажаради:
1)
жисмоний ҳолатни англаб етиш. Назоратни амалга ошириш вақтида
нималарга эришилган?
2)
режалаштирилганни эришилган билан солиштиринг. Қўйилган
мақсадга қандай даражада эришилган?
3)
маълум четга чиқишларга тузатишлар киритиш.
Назоратнинг вақти, давомийлиги ва мунтазамлиги ижро этилаѐтган
вазифалар ва қўйилган мақсадларга боғлиқ. У амалга оширилаѐтган
жараѐнни назорат қилиш ва натижалар назорати(мақсадий назорат)га
бўлинади.
Назоратни амалга ошириш учун ўз режалари ва меҳнатни ташкил
этилишини мунтазам текшириш, ўзига доимий равишда қуйидаги саволларни
бериш тавсия этилади:
Ҳақиқатан ҳам мен зарур масалани ечаяпманми?
Мен бўлғуси фаолиятга унинг устуворлигига мувофиқ тўғри келаманми?
Мен маълум вақтда режалаштирилган вазифаларни бажара оламанми?
Мен ишнинг етарлича ҳажмини бошқаларга қайта топшира оламанми?
Мен кичик ишларни ягона блокка бирлаштира оламанми?
Мен “халақитлар” ва “вақтни ютиб юборилиши”
билан кураш олиб
бораяпманми?
Яна фаолият ва вақтнинг таҳлилини ҳам ўтказиш зарур, у кун ва ҳафта
давомидаги вақтдан ҳақиқий фойдаланишни режалаштирилган билан
солиштиришни кўзда тутади. Бунинг учун маълум давр(кун ѐки ҳафта)
ажратилади, бу давр давомида бажарилган ишлар ва сарфланган вақт қайд
этилади. Кейин фаолиятнинг ҳар бир тури меҳнат жараѐнини вақтни тежаш
мақсадида мувофиқлаштириш имкониятлари нуқтаи назардан таҳлил
қилинади:
309
- агар ушбу фаолиятдан воз кечилса, нима содир бўлади?
- агар ушбу фаолият тўлиқлигича ѐки қисман бошқаларга топширилса,
нима содир бўлади?
- агар ушбу фаолият вақтнинг қисқароқ оралиғида
амалга оширилса,
нима содир бўлади?
Агар ҳеч нима содир бўлмаса ѐки оқибатлар аҳамиятсизоқ бўлса, унда
бу фаолиятдан воз кечиш, уни бошқаларга топшириш ѐки қисқа муддатларда
амалга ошириш мумкин.
Кейин ҳақиқий вақтли юкламани белгилаш ҳамда қанча вақтни тежаш
мумкинлигини ва қтни тежаш бўйича қандай чоралар кўриш
кераклиги,
тежалган вақтдан қандай фойдаланиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат
қилинг.
Менежер фаолияти ўзини ўзи ташкил қилинишининг бошланғич
нуқтаси қўйилган мақсадларга эришишнинг мўлжалидан иборатдир.
Меҳнат натижаларини мақсадга эришиш нуқтаи назаридан назорат
қилиш
вазифалари
бажарилганидан
сўнг(якуний
назорат),
йирик
лойиҳаларни амалга оширишда эса - оралиқ босқичларда (оралиқ назорат)
амалга оширилиши керак,
Ўзининг йиллик, ойлик, ҳафталик ва кунлик режаларнинг қуйидаги
саволларга жавоб берган ҳолда, мунтазам
равишда назоратини амалга
ошириш зарур:
- Қандай натижаларга эришилди?
- Нима қилинмай қолди ва нима учун?
- Қаерда вақт йўқотилди?
- Кейинги даврни режалаштириш учун қандай хулосалар чиқариш
мумкин?
Шундай қилиб, менежернинг шахсий ишини оқилоналаштириш унинг
фаолияти
самарадорлигини
оширишга
имкон
беради,
жамоани
муваффақиятли бошқариш учун шарт-шароитлар яратади.