303
иштирокчилардан ҳар бири кун тартиби ва бошқа материалларни ўз
вақтида олдими?
мажлиснинг мақсадига эришилдими?
қанча вақтдан самарасиз фойдаланилди?
Бундан ташқари, қабул қилинган қарорлар барчага тегишли бўлганлар
томонидан бажарилаяптими ѐки йўқми, назорат қилиш керак. Бажарилмаган
вазифалар ва ҳал қилинмаган муаммолар кейинги мажлис кун тартибининг
биринчи банди бўлиши керак.
Келувчилар оқимини бошқариш
ҳам муҳим аҳамиятга эга, у
аввало
кераксиз ва маълум қилинмаган келувчилардан ўзини четга тортишга
қаратилган. Раҳбарлар ишларни бегона масалаларга чалғитмасдан ўйлаб
кўришлари учун вақтга эга бўлишлари керак. Агар ҳар қандай киши
ҳафтанинг ҳар қандай кунида ва куннинг ҳар қандай вақтида шахсан ѐки
телефон бўйича менежер билан мулоқот қилишга даъвогарлик қилса, бу йўл
қўйиб бўлмайдиган ортиқчалик ҳисобланади. Бу нарса содир бўлмаслиги
учун қуйидагилар тавсия этилади:
-
котибга келувчи муддати ва санасини олдиндан мувофиқлаштириш ва
унга риоя қилишни топшириш;
-
котибнинг ѐзув столидан ўзига хос тўсиқ сифатида фойдаланиш, уни
ҳеч ким “Мен Сизга нима қилишим мумкин?”, “У Сизга қўнғироқ қилиши
мумкинми?” сўровларини олмасдан, четлаб ўта олмайди;
-
“осойишта соат”ни киритиш, масалан, иш
кунининг бошида, бу
вақтда сизни ҳеч ким безовта қилмаслиги керак;
-
умумий қабул соатларини ҳамда раҳбарлар учун қабулнинг алоҳида
маълум соатларини белгилаш;
-
келувчиларни турган ҳолда қабул қилиш ва саломлашиш вақтида
келишнинг устуворлиги ѐки заруриатини белгилаш.
Маълум қилинмаган келувчилар билан мулоқот қилиш усуллари
сизнинг етарли вақтга эга бўлишингиз, келувчи билан қандай
муносабатда
304
эканлигингиз, унинг билан олдинги мулоқотлардан қандай тажриба
олганлигингизга боғлиқ бўлади. Аввало унинг келишининг сабаблари ҳақида
сўраш керак. Жавобга кўра у билан суҳбатни ўзингизнинг ходимингиз ѐки
бошқа бўлимга топширинг. Агар масалага камроқ вақт сарфлаш билан ҳал
қилиш мумкин бўлса, суҳбатни давом эттиринг ѐки учрашув ҳақида келишиб
олинг. Аммо энг яхшиси қатъий маълум қабул соатларига ўргатишдир.
Қабулга тайѐргарлик кўриш учун қуйидагилар зарур:
-
келувчидан келишнинг мақсадини аниқлаш;
-
суҳбатнинг давомийлигини олдиндан белгилаш;
-
агар мўлжалланган мақсадга режалаштирилган вақт
давомида
эришишнинг иложи бўлмаса, суҳбатни бошқа вақтга кўчириш;
-
хусусий ахборотни қабул охирида баѐн қилиш;
-
суҳбатга тайѐрланиш ва керакли ҳужжатларни тайѐр ҳолда ушлаб
туриш.
Ўз ходимларини қабул қилиш учун ҳам қабул
соатларини белгилаш
зарур. Вужудга келган муаммоларни аниқлаш учун мунтазам равишда қисқа
оператив мажлисларни ўтказиш зарур.
Агар мажлис чўзилиб кетса, келувчи эса уни тугатишни истамаса,
қуйидагилар мақсадга мувофиқдир:
- умумий хулосани айтиш ва суҳбатни якунлаш;
- қўл соатига қараш;
- туриш ва келувчини эшиккача кузатиш;
- котиб билан у суҳбатни узиб қўйиши ва кейинги иш ҳақида эслатишни
келишиб олиш;
- келувчини суҳбатгача ва уни якунлашдан олдин сизни бошқа
келувчилар кутаѐтганлиги ва сизнинг вақтингиз
чекланганлигини хабардор
қилиш;
- оддийгина қилиб, сиз ҳозир суҳбатни тугатишни истаѐтганлигингизни
айтиш.