Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


 - расм. Мажлис иштирокчилари ҳолатини унинг



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

 
7.3.3 - расм. Мажлис иштирокчилари ҳолатини унинг 
давомийлигига боғлиқлиги 
Мажлис охирида қабул қилинган қарорларни тақрорлаш, якунни 
чиқариш ва ким нима, томонидан ва қайси вақтга қадар қилиниши 
кераклигини аниқлаб олиш керак. Мажлис ижобий руҳда ва иложи борича 
маълум вақтда тугаши керак. 
Агар мажлисни режалаштиришда устуворликлар тўғри маълум 
бўлсалар, унда энг муҳим вазифалар қоидага кўра, мажлиснинг бошида 
муҳокама қилинадилар, охирида эса фақат кам аҳамиятлидир. 
Мажлисни якунлашда энг муҳим маълумот ва натижаларга эга қисқача 
баѐннома тузиш керак, мажлис охирида уни иштирокчиларга тарқатиш керак. 
Вақти вақти билан бўлса ҳам мажлис натижаларига қайтиш зарур, шу 
жумладан иштирокчилар сўров йўли билан: 
мажлиснинг мавзуи ва мақсади етарлича аниқ бўлдими? 


303 
иштирокчилардан ҳар бири кун тартиби ва бошқа материалларни ўз
вақтида олдими? 
мажлиснинг мақсадига эришилдими? 
қанча вақтдан самарасиз фойдаланилди? 
Бундан ташқари, қабул қилинган қарорлар барчага тегишли бўлганлар 
томонидан бажарилаяптими ѐки йўқми, назорат қилиш керак. Бажарилмаган 
вазифалар ва ҳал қилинмаган муаммолар кейинги мажлис кун тартибининг 
биринчи банди бўлиши керак. 
Келувчилар оқимини бошқариш
ҳам муҳим аҳамиятга эга, у аввало 
кераксиз ва маълум қилинмаган келувчилардан ўзини четга тортишга 
қаратилган. Раҳбарлар ишларни бегона масалаларга чалғитмасдан ўйлаб 
кўришлари учун вақтга эга бўлишлари керак. Агар ҳар қандай киши 
ҳафтанинг ҳар қандай кунида ва куннинг ҳар қандай вақтида шахсан ѐки 
телефон бўйича менежер билан мулоқот қилишга даъвогарлик қилса, бу йўл 
қўйиб бўлмайдиган ортиқчалик ҳисобланади. Бу нарса содир бўлмаслиги 
учун қуйидагилар тавсия этилади: 
-
котибга келувчи муддати ва санасини олдиндан мувофиқлаштириш ва 
унга риоя қилишни топшириш; 
-
котибнинг ѐзув столидан ўзига хос тўсиқ сифатида фойдаланиш, уни 
ҳеч ким “Мен Сизга нима қилишим мумкин?”, “У Сизга қўнғироқ қилиши 
мумкинми?” сўровларини олмасдан, четлаб ўта олмайди; 
-
“осойишта соат”ни киритиш, масалан, иш кунининг бошида, бу 
вақтда сизни ҳеч ким безовта қилмаслиги керак; 
-
умумий қабул соатларини ҳамда раҳбарлар учун қабулнинг алоҳида 
маълум соатларини белгилаш; 
-
келувчиларни турган ҳолда қабул қилиш ва саломлашиш вақтида 
келишнинг устуворлиги ѐки заруриатини белгилаш. 
Маълум қилинмаган келувчилар билан мулоқот қилиш усуллари 
сизнинг етарли вақтга эга бўлишингиз, келувчи билан қандай муносабатда 


304 
эканлигингиз, унинг билан олдинги мулоқотлардан қандай тажриба 
олганлигингизга боғлиқ бўлади. Аввало унинг келишининг сабаблари ҳақида 
сўраш керак. Жавобга кўра у билан суҳбатни ўзингизнинг ходимингиз ѐки 
бошқа бўлимга топширинг. Агар масалага камроқ вақт сарфлаш билан ҳал 
қилиш мумкин бўлса, суҳбатни давом эттиринг ѐки учрашув ҳақида келишиб 
олинг. Аммо энг яхшиси қатъий маълум қабул соатларига ўргатишдир. 
Қабулга тайѐргарлик кўриш учун қуйидагилар зарур: 
-
келувчидан келишнинг мақсадини аниқлаш; 
-
суҳбатнинг давомийлигини олдиндан белгилаш; 
-
агар мўлжалланган мақсадга режалаштирилган вақт давомида 
эришишнинг иложи бўлмаса, суҳбатни бошқа вақтга кўчириш; 
-
хусусий ахборотни қабул охирида баѐн қилиш; 
-
суҳбатга тайѐрланиш ва керакли ҳужжатларни тайѐр ҳолда ушлаб 
туриш. 
Ўз ходимларини қабул қилиш учун ҳам қабул соатларини белгилаш 
зарур. Вужудга келган муаммоларни аниқлаш учун мунтазам равишда қисқа 
оператив мажлисларни ўтказиш зарур. 
Агар мажлис чўзилиб кетса, келувчи эса уни тугатишни истамаса, 
қуйидагилар мақсадга мувофиқдир: 
- умумий хулосани айтиш ва суҳбатни якунлаш; 
- қўл соатига қараш; 
- туриш ва келувчини эшиккача кузатиш; 
- котиб билан у суҳбатни узиб қўйиши ва кейинги иш ҳақида эслатишни 
келишиб олиш; 
- келувчини суҳбатгача ва уни якунлашдан олдин сизни бошқа 
келувчилар кутаѐтганлиги ва сизнинг вақтингиз чекланганлигини хабардор 
қилиш; 
- оддийгина қилиб, сиз ҳозир суҳбатни тугатишни истаѐтганлигингизни 
айтиш. 


305 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish