устуворликларни белгилашни
кўзда тутади. Бу турли ишлар
аҳамияти бўйича катта фарқланишлари билан боғлиқдир.
Раҳбарлар бирданига ишнинг кўпинча жуда катта ҳажмини бажаришга
ҳаракат қиладилар ѐки аксинча, ўз вақтлари ва кучларини алоҳида муҳим
бўлмаган, аммо зарур бўлиб кўринган ишларга сарфлайдилар. Натижада
шиддатли иш кунининг охирига келиб, кўп нарса қилинганга ўхшаса ҳам,
муҳим ишлар ѐ тугалланмай қолдилар, ѐки жойларидан умуман
силжимайдилар.
Омадли менежерлар кун давомида кўпгина муҳим масалаларни ҳал
қилишга улгуриш билан маълум вақт давомида битта ягона вазифани
бажариш билан банд бўлишларда ажралиб турадилар. Бунинг учун муҳим
ишларнинг биринчи ўриндалиги ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши,
устуворларнинг тегишли рўйхатини тузиш ва унга риоя қилиш шарт-
шароитлари бўлиб хизмат қилади.
Устуворларни белгилаш, режага киритилган вазифаларни навбатма-
навбат изчил ва тизимли бажариш зарур, бу қуйидагиларга имкон беради:
-
эътиборни фақат битта вазифани бажаришга жамлаш;
-
ишга мақсадга интилганидек киришиш ва маълум муддатларга риоя
қилиш;
-
берилган ҳолатларда қўйилган мақсадларга эришиш;
-
бошқалар томонидан бажарилиши мумкин бўлган ишларни чиқариб
ташлаш;
-
режавий давр (ҳафта, кун)нинг охирига келиб ҳеч бўлмаганда энг
муҳим масалаларни ҳал қилиш;
-
низо ва стрессли юкламалардан қочиш.
290
Бунда италиялик иқтисодчи В. Парето (1848-1923) томонидан
шакллантирилган тамойилни ҳисобга олиш зарур, унга кўра алоҳида кичик
қисмлар гуруҳида уларнинг бу гуруҳ сонидаги салмоққа кўра анча катта
миқдор топилади.
Парето тамойилига кўра, “80:20 нисбати” белгилаш мумкин. Бу иш
жараѐнида 20% да сарфланган вақт (харажат)да 80 % натижалар (ишлаб
чиқариш)га эришилишини билдиради. Вақтнинг қолган 80 % умумий
якуннинг фақат 20 %ни беради.
Демак, бошидан энг осон, қизиқроқ ѐки вақтни камроқ сарфланишини
талаб қилувчи ишларга киришиш керак эмас. Масалаларга уларнинг
муҳимлилигига мувофиқ киришиш зарур: даставвал озгина “ҳаѐтий
муҳимлар”, кейин кўп сонли “иккинчи даражалилар”га.
Агар барча вазифалар уларнинг якуний натижалардаги улушларига
мувофиқ таҳлил қилинса ва кейин АБВ усули бўйича таҳлил қилиш ѐрдамида
тоифалар бўйича тақсимланса, Парето тамойили аниқланиб олинади. Бунда
таҳлил шундан келиб чиқадики, жуда муҳим ва камроқ муҳим ишларнинг
унинг умумий сонидаги фоизлардаги улуши умуман ўзгармасдан қолади.
Парето тамойилига кўра, менежернинг барча ишларини учта гуруҳга
бўлиш мумкин:
-
энг муҳим ишлар (А категорияси) ишларнинг умумий сонидан 15 %
яқинни ташкил қилади, уларнинг аҳамияти эса (мақсадга эришишга
қўшилган улуш маъносида) 65 % га яқинни ташкил қилади;
-
камроқ муҳим бўлган ишлар (Б категорияси) уларнинг умумий
сонидан 20 % га яқин, уларнинг аҳамияти 20 % ни ташкил қилади;
-
муҳим бўлмаган ишлар (В категорияси) уларнинг умумий сонидан
65 %, аммо уларнинг аҳамияти ишларнинг умумий аҳамиятлилигидан фақат
15 % га яқин.
Вазифани АБВ усули бўйича таҳлил қилиб чиқиш тавсия этилади,
бунинг учун:
291
1)
маълум вақт (ўн кунлик, кун ва ҳ.к.)да ҳал қилиш керак бўлган
барча вазифаларнинг рўйхатини тузиш;
2)
вазифаларнинг
уларнинг
аҳамиятлилигига
мувофиқ
навбатлилигини белгилаш. Бунда шуни назарда тутиш керакки
вазифаларнинг муҳимлиги уларнинг шошилинчлиги билан ҳеч қандай
умумийликка эга эмас;
3)
вазифага тартиб рақамлари бериш;
4)
вазифани А, Б, В категорияларига мувофиқ баҳолаш:
-
фаолиятни амалга ошириш учун қайта топшириб бўлмайдиган энг
муҳим вазифалар (барча вазифалардан 15 % А категорияси);
-
бошқа кишиларга ижро этиш учун топширилиши мумкин бўлган
муҳим вазифалар (барча вазифалардан 20% Б категорияси);
-
қайта топширилиши мумкин бўлган камроқ муҳим бўлган (барча
вазифалардан 65% В категорияси);
5)
ўзининг
вақтинчалик
режасини
вазифаларининг
биринчи
навбатдалигидан келиб чиққан ҳолда мавжуд вақтни вазифаларнинг
миқдорига қайтадан текшириш:
-
режалаштирилган вақтнинг 65% (3соатга яқини) А категорияси
вазифалари;
-
режалаштирилган вақтнинг 20% (1соатга яқини) Б категорияси
вазифалари;
-
режалаштирилган вақтнинг 15% (45дақиқага яқини) В категорияси
вазифалари;
6) тегишли тузатишлар киритиш. Ўзининг вақтинчалик режасини А
категорияли вазифаларни ҳал қилишга қарата туриб, Б ва В
категорияларининг муҳим бўлмаган вазифаларни ҳал қилишга уларнинг
миқдорига мос келадиган вақтни ажратиш керак;
7) Б ва В категориялари вазифаларини уларни бошқаларга топшириш
имкониятлари нуқтаи назаридан баҳолаш зарур.
292
Шунга эътиборни қаратиш керакки, В категорияси вазифалари кераксиз
бўлмайди, чунки А ва В категорияси вазифалари билан бир қаторда
бажарилиши лозим бўлган кўпгина дастлабки ишлар ва машаққатли қўл
меҳнати мавжуд.
Менежер томонидан устуворликлар ҳақидаги қарорларнинг қабул
қилиниши шахсий, субъектив жараѐндир. Аммо уни ҳал қилиниши доимий
маълумотларга асосланиши керак.
А категорияли вазифаларни режалаштириш ва аниқлашда менежер
қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
- қайси вазифаларни бажарилиши туфайли у асосий мақсадларини
бажарилишига кўпроқ даражада яқинлашади;
- у битта ягона вазифани бажариш йўли билан бирданига бир неча
бошқаларини ҳам бажариши мумкин;
- қайси вазифаларни бажарилиши каттароқ фойда келтиради;
- қайси вазифаларни бажарилмаганлиги салбий оқибатларга эга бўлади.
Ҳақиқитан ҳам муҳим ишларни бажариш учун зарур бўлган вақт
кўпинча шошилинч, аммо унчалик муҳим бўлмаган ишларга сарфланади.
Жуда кўп ҳолларда шундай вазият вужудга келадики, унда раҳбар қайси
ишга афзаллик бериш ҳақидаги қарорни зудлик билан қабул қилиши керак.
Д. Эйзенхауэрнинг қоидаларига кўра, устуворликлар ишнинг шошилинчлиги
ва муҳимлиги каби мезонлар бўйича белгиланиши лозим.
Шошилинчлик ва муҳимликка кўра қуйидагилар ажратилади:
-
шошилинч муҳим ишлар. Уларга дарҳол киришиш ва ўзи бажариши
керак:
-
шошилинч муҳим бўлмаган ишлар. Бу ҳолда шошилинчнинг
“ҳокимлиги” остига тушиб қолган ва натижада фақат бу вазифаларни улар
шошилинч бўлганлари учун бажариш хавфи мавжуд. Аммо улар жудаям
муҳим бўлмасалар, унда бошқаларга топширилишлари керак, чунки уларни
бажариш учун қандайдир алоҳида касбий сифатлар талаб қилинмайди;
293
-
шошилинч бўлмаган - муҳим ишлар. Улар қоидага кўра, кутиб
туришлари мумкин. Бу ишлар шошилинчга айланган ва қисқа муддатлар
ичида раҳбар томонидан бажарилиши лозим бўлган вақтда кийинчиликлар
вужудга келади. Шунинг учун уларнинг муҳимлигини қайтадан текшириш ва
уларни бажаришни тўлиқлигича ѐки қисман ходимларга топшириш тавсия
этилади;
-
шошилинч бўлмаган – муҳим бўлмаган ишлар. Қоидага кўра, бу
ишларга дарҳол киришиш ѐки уларни қўл остидагиларга топшириш шарт
эмас. Шу ишларнинг баъзи бирларини архивга ѐки саватчага жўнатиш зарур.
Шундай қилиб, бошқарув ишининг унумдорлиги ва натижалилигини
янада ошириш учун менежер ўз қўли остидагиларни меҳнатга ундаши,
уларга нафақат муҳим бўлмаган (қўлда машаққат билан бажариладиган)
ишларни топшириб, балки ўзининг жавобгарлиги соҳасига жалб қилиши
керак.
Қўл остидагиларга вазифаларни ҳал қилиш, ўз вазифаси соҳасидан
ишларни бажаришни топшириш менежернинг муҳим вазифаси бўлади. Шу
билан бир вақтда топширилган иш учун ваколатлар ва жавобгарлик ҳам
топширилиши керак. Бунда раҳбар топшириш мумкин бўлмаган раҳбарлик
учун жавобгарликка эга бўлади.
Ваколатларни топшириш узоқ муддатга (узоқ ѐки бош топшириш) ѐки
чекланган бир мартали топшириқлар (бир мартали топшириш) билан амалга
оширилади.
Топширишда ходимларнинг ўзлари ўз ишини режалаштиришлари,
устуворликларни танлаб олишлари, уни бажариш усулларини белгилашлари,
унинг сифатини қачон ва қандай текширишни ҳал қилишлари мумкин. Улар
муаммонинг шахсий ечимларини қидириб топганликлари ѐки улар,
раҳбарнинг эмас, балки гуруҳнинг бошқа аъзолари ѐрдамида ҳал
қилганликлари учун рағбатлантириладилар.
294
Раҳбарда раҳбарлик вазифаси (А категорияси вазифалари)ни бажариш
учун бўш вақт ҳосил бўлади, ходимларга эса ўз қобилиятини очиш учун
имконият (мотивация) берилади, шунинг учун топшириш ҳам раҳбар ва қўл
остидагилар учун бир хилда фойдалидир. Қоидага кўра, қўл остидагилар
раҳбарнинг услубини, агар у кўп нарсаларни топширса, ижобий
баҳолайдилар.
Ходимларни топшириш жараѐнида биргаликда иштирок этишлари
даражаси раҳбарни ўз вазифасини бажара билишини акс эттиради. Шу нарса
маълумки, ўз ваколатларини муваффақиятли топширувчи раҳбар самарали
менежментни амага оширади. Ваколатларни топширишни ҳар куни, иложи
борича кўпроқ ва ишчи вазият ва ходимлар салоҳияти қанчалик имкон берса
ҳамда корхонани қайта ташкил этилиши ва таркибий қайта қурилишида,
фаолиятнинг янги соҳаларини пайдо бўлишида, бунинг устига нафақат
ўзининг қўли остидагиларга эмас, балки бошқа бўлинмалар ва сервис
хизматларига амалга ошириш тавсия этилади.
Менежер аниқ топшириқларни топширишида ўзига бериши лозим
бўлган қуйидаги олтита ѐрдамчи саволлар мавжуд:
-
Нима қилиниши керак?
-
Буни ким қилиши керак?
-
Нима учун у қилиши керак?
-
У қандай қилиши керак?
-
Бу нимани ѐрдамида қилиши керак?
-
Буни қачон қилиш керак?
Ваколатларни самарали топшириш меҳнатни тегишли равишда ташкил
этишни кўзда тутади: раҳбар томонидан вазифалар топширишни
режалаштириш ва уларнинг бажарилиши ҳамда муддатларга риоя қилиниши
устидан назорат варақалари ѐрдамида назорат қилиш.
Бошқарув фаолиятининг натижавийлиги учун вақтини оқилона
сарфланиши нуқтаи назаридан менежер меҳнат жараѐнини ташкил этиши
295
муҳим аҳамиятга эга. Бу нарса унинг меҳнатини шартли уч қисмга бўлишни
тақозо қилади.
Бунга кўра иш кунининг ташкилий тамойилларини ҳам учта гуруҳга
бўлиш мумкин. Масалан, куннинг бошланиш қоидалари:
1. Кунни ижобий кайфият билан бошланг. Ҳар куни ўзингизга қуйидаги
саволни беринг: Қандай қилиб бугун мен ўз мақсадларимга етишаман?
Яна қуйидаги жиҳатларни ҳам ўйлаб кўриш зарур:
-
Бугун ким билан учрашиш зарур?
-
Бугунги кун қандай қийинчилик ва муаммоларни “тайѐрлаб қўйиши”
мумкин, уларни қандай енгиб ўтиш мумкин?
2. Ишни иложи борича бир хил вақтда бошланг.
3. Кеча кечқурун тузилган ўз кунлик режангизни вазифаларнинг
муҳимлиги ва шошилинчлиги даражасини баҳолаб, қайтадан кўриб чиқинг ва
тузатишлар киритинг.
4. Ишни газета ва хатларни ўқишга қадар иложи борича ҳамкасблар ва
қўл остидагилар иш кунларини бошлагунларича, куннинг энг муҳим
вазифаларини бажаришдан бошланг, чунки кун давомида сиз жорий ишлар
ва ҳар хил чалғитишлар билан шунчали банд бўласизки, энг муҳим
масалаларни бажаришга етарлича вақт ажратишингиз даргумон.
5. Куннинг режаси, муддатлар ва устуворликларни котиб билан
мувофиқлаштириб олинг, у фаолият учун мувофиқ шароитлар яратишда
сизнинг шеригингиз бўлади.
Куннинг асосий қисмлари қоидалари:
1. Ишга ва режалаштиришга тайѐрланиш йўли билан ўзингизнинг шахсий
иш вақтингизни тежанг.
2. Вазифани бажариш учун қулай муддатларни белгиланг ҳамда муқобил
вариантларни топинг.
3. Тўсатдан пайдо бўлган шошилинч муаммоларни ҳал қилишга
чалғиманг. Ҳар бир ташкилотда кўзда тутилмаган вазиятлар вужудга келади,
296
аммо уларга чалғиб кетиш режалаштирилган муҳим вазифаларни баъзи бир
вақтга четга суриб қўйишга ва бунинг оқибатида вақт ва маблағларни
қўшимча сарфланишига олиб келади.
4. Режалаштирилмаган беихтиѐр ҳаракатлардан қочинг. Агар сиз иш
вақтида қандайдир бошқа нарсани қилишни истаб қолсангиз, масалан,
кимгадир қўнғироқ қилишни, бу нарса сизни жорий ишингизга ноқулайлик
келтирадими ѐки йўқми, ўйлаб кўринг. Агар вазифаларни бажаришда сизда
қизиқарли ғоя ѐки муҳим ахборот пайдо бўлса, уни қисқача ѐзиб қўйинг ва
унга кейинроқ мурожаат қилинг.
5. Мунтазам равишда (1 соат ишлагандан кейин) қисқача (10 дақиқадан
кўп бўлмаган) танаффуслар килинг. Танаффусга дам олиш вақтидаги
энергияни тўплаш сифатида қаранг.
6. Кичикроқ бир вазифаларни ишчи блокларига бирлаштиринг.
Жараѐннинг узлуксизлиги туфайли вақт тежалади.
7. Бошланган ишни охиригача етказишга ҳаракат қилинг. Асосий ишдан
чалғишга анча вақт сарфланади, чунки унга қайтишда бир марта қилиб
бўлганларни яна такрорлашга тўғри келади.
8. Кутишлар ва “бўш юришлар”дан ташкил бўлган вақтнинг
режалаштирилмаган оралиқлари ҳамда тушлик танаффус ва иш куни
охиридан олдинги сўнгги дақиқалардан тайѐргарлик, режавий ѐки қўлдаги
машаққатли фаолият учун фойдаланинг.
9. Даврга қарши ишланг. Энг муҳим режалаштирилган вазифаларни
тинчроқ тушликкача бўлган вақтда, яъни бошқа ходимларда фаолият авжига
чиққан ва ишдаги кескинлик чўққига етган даврга қадар бажаринг. Бунда
“нотинч” даврдан Б категорияли вазифаларни бажариш учун фойдаланинг.
10. Муҳим ишларни бажариш учун сизга ҳеч ким халақит бермайдиган
тинч ѐки аниқ соатни захира қилиб қолдиринг.
297
11. Ўзингиз учун вақт (1 соат)ни белгиланг, ундан ўзингизнинг кунлик
режангизга киритилган ва узоқ муддатли характерга эга муҳим, аммо
шошилинч бўлмаган ишлар, масалан, малакани ошириш учун фойдаланинг.
12. Вақт ва режаларни назорат қилинг ҳамда ўзингизнинг кунлик
режаларингизни уларнинг бажарилиши, янги устуворликларни белгиланиши
нуқтаи назаридан қайта қайта текширинг.
Иш кунининг якунлаш қоидалари :
1.
Иш
натижаларини назорат қилинг, яъни кўплик режада
мўлжалланганни ҳақиқий бажарилган билан қўйилган мақсадлар ва улардан
четга чиқишларни ҳисобга олиш билан солиштиринг.
2.
Эртанги кун режасини вақт кундалигидан фойдаланиш билан
олдинги куни кечқурун тузинг.
3.
Уйингизга яхши кайфият билан боринг. Ҳаѐтнинг ижобий тарздаги
маъносида ҳар бир кун қандай сифат бойликка эгалигини ҳис қилиш
муҳимдир. Бу қоидалар кунлик режани тузиш учун ишга ундовчи бўлиб
хизмат қилишлари керак.
Яна шуни ҳисобга олиш керакки, кишининг ишлаш қобилияти маълум
ўзгаришларга мойилдир. Унинг кун давомидаги ўртача статистик
ўзгаришларини 7.3.2-расмда тасвирланган эгри чизиқ кўринишида тасаввур
қилиш мумкин
Расмдан кўринишича:
И
шл
аш қ
об
ил
ияти
298
8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
Сутканинг вақтлари
Do'stlaringiz bilan baham: |