299
фаоллик ва бўшашишнинг мунтазам босқичлари мавжуд. Сутка давомида
биоритмлар ҳар икки соатда (кунига 10-12 марта) секинлашади: организм
даврий равишда дам олади. Ҳаракатсизлик (дам олиш) даври ишчи
тартибини алмашишидир, у организмни мўътадил фаолият юритишига ѐрдам
беради. Агар бу нарса ҳисобга
олинмаса, унда ортиқча юкланишлар
муқаррардир.
Ишнинг биринчи навбатда одам характерининг хусусиятлари, унинг
мойилликлари ва одатлари билан белгиланувчи усуллари муваффақиятнинг
муҳим омили бўлади. Ўз иш усулларини яхшилаш учун, биринчидан, ўз иш
усулларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаб олиш, иккинчидан, кучли
томонларини мустаҳкамлашга рағбатга эга бўлиш,
учинчидан, шахсий
камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилиш керак.
Энг муҳим ва аҳамиятли эканига эътиборни қаратиш муваффақиятли
ишлашнинг муҳим шарт-шароитларидан бўлади. Агар ўзининг барча
вазифаларини аввалдан иш куни давомидаги кераксиз ишлардан қочишга
ѐрдам берувчи саволлар остига қўйилса, ишни анча яхшилаш мумкин.
Аввало ўзига қуйидаги саволларни бериш керак:
-
Умуман нимага буни қилиш керак? Бу баъзи бир ишларни ҳақиқатдан
ҳам кераксиз эканлиги ѐки фақат “умумий тарзда” бажариш мумкинлигини
аниқлашга имкон беради.
-
Нима учун мен? Бу савол ишларни ўзи қилиши кераклиги ѐки йўқлиги
нуқтаи назаридан танқидий қарашга арзимайдиган
ишларни бажаришдан
сақлаб қолади. Ўз ходимларингизга ишонинг ва уларга топшириш
имкониятларидан кўпроқ даражада фойдаланинг. Ҳозирги вақтда вужудга
келган мақсадлар, масъулиятлар ва ҳуқуқ доираларини ўзингиз ва ходимлар
ўртасида тақсимланиши қайтадан ўйлаб кўринг?
-
Нима учун энди? Бу савол сизни ишни ижро этишни нотўғри
танланган муддати туфайли кўп вақт йўқотмасликдан сақлаб қолади.
Муддатларни белгилаб туриб, уларни аниқ қайд этинг ва аниқлаб олинг.
300
“Эртага,
тушдан кейин, кун давомида” каби муддатларни белгиламанг.
Ҳамма ишларни ҳам албатта “энди” ѐки “дарҳол” қилиш, ҳал қилиш ѐки
муҳокама қилиш шарт эмас.
-
Нима учун бундай шаклда? Ҳамма вақт ҳам ўзингизнинг оддий
силлиқлаштирилган иш услубингизни шубҳа остига олинг ва ўз
ишларингизни ижро этишнинг янги, ижодий ва оқилона усулларини қидириб
топинг.
Кўрсатиб ўтилган ташкилий тамойиллар ва усулларга мувофиқ
намунавий иш кунини тузинг, бундай “идеал кунни” бўлиш эҳтимоли кам
бўлса ҳам, шунга қарамай ундан кунлик режа тузиш ва амалга оширишда
мўлжал сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бунинг учун
намунавий режани вақтнинг кундалигига кўчириш керак, яна ҳафталик
намунавий режани тузиш ҳам тавсия этилади. Бунда ўзингизнинг “идеал
кунингиз” ва “идеал ҳафтангизга” яна оила, спорт билан шуғуланиш, дам
олиш, дўстлар билан мулоқотда бўлиш ва ҳ.к. га тегишли бўлган шахсий
ишларингиз ва мақсадларингизни қўшиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: