Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»


Марказий банкнинг мажбурий резерв талаблари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Марказий банкнинг мажбурий резерв талаблари. 
Марказий банк ўзи белгилаган энг кам миқдорда резервлар 
сақлаш тўғрисида банкларга кўрсатма беради. Марказий 
банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларнинг 
энг кам миқдори Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари 
билан белгиланиб, у омонатларнинг ҳажми, тури, муддатига, 
банкларнинг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Маж
-
бурий резервларнинг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва 
омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча банклар учун 
бир хилдир. Мажбурий резервлар Марказий банкда нақд пул 
ёки омонатлар кўринишида, Марказий банк белгилайдиган 


230
тартибда депозитга ўтказилади. Мажбурий резерв талабла
-
рининг нормативлари ёки таркиби белгилангани ёки ўзгар
-
тирилгани тўғрисидаги кўрсатмаларда камида бир ойлик 
муддат кўрсатилади, резервларнинг таркиби ёки миқдорига 
доир янги нормативларни банклар ана шу муддатгача ба
-
жаришлари шарт. Марказий банк мажбурий резервлар бўй
-
ича фоизларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Банк 
мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб 
туриш бўйича “Ўзбекистон Республикасининг Марказий 
банк тўғрисида”ги қонунининг 28-моддасида белгиланган 
қоидаларини бажармаган тақдирда Марказий банк қатъий 
тартибда бу банкдан етишмаётган маблағ суммасини, шу
-
нингдек қайта молиявий таъминлашнинг икки ставкасидан 
ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
Марказий банкнинг монетар сиёсати ва унинг йўна-
лишлари – Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон 
Республикаси монетар сиёсатининг асосий йўналишларини 
ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланиши
-
дан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлиснинг Сенатига бу 
ҳақда ахборот беради. Монетар сиёсатнинг асосий йўналиш-
лари: 1) иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол 
кўрсаткичларини; 2) муомалада бўлган пул массасининг 
иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини; 3) пул мас
-
саси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичла
-
рини, шу жумладан, Марказий банк ички активларининг ўз
-
гаришини; 4) валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўна
-
лишларини; 5) пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир 
ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз 
ичига олиши лозим. Марказий банк Ўзбекистон Республи
-
касидаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари 
ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча монетар кўрсат
-
кичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини бел
-
гилаши мумкин.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish