Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Мамлакатнинг экспорт салoҳияти 
– 
муайян мамла
-
катнинг ўзида мавжуд бўлган ёки ишлаб чиқарилаётган ре
-
сурслари, маҳсулотларини экспортга чиқариш имконияти, 
қобилияти.
Мануфактура – оддий кооперацияга уюшган иш
-
лаб чиқарувчилар ўртасида меҳнат тақсимотининг жорий 
қилиниши. Мануфактура қўл меҳнатига ва оддий меҳнат 
қуролларига асосланади.
Маржа – валюта харидори ва сотувчиси курслари ўрта
-
сидаги фарқ. 
Маржа 
– банк, биржа савдо ва суғурта жараё
-
нида ставка фоизлари, қимматбақо қоғоз курслари, товарлар 
баҳоси ўртасидаги фарқлар ва бошқа кўрсаткичларни англа
-
тиш учун қўлланиладиган термин. Масалан, банк термино
-
логиясида маржа жалб қилинаётган ва берилаётган қарзлар 
суммасини турли хил тоифадаги қарз олувчиларга берилаёт
-
ган кредит ставкаси ва ҳоказони билдиради. Маржа биржа 
савдосида ҳисоб-китоб ишларини амалга оширувчининг бро
-
керга ёки брокернинг мижозларга қайд қилинган фъючерли 
битимлар қийматидаги ноқулай ўзгаришларни қоплаш учун 
берилади.
Маржинал (қўшилган) фойда – сотиш нархи ва ўзга
-
рувчан харажатлар йиғиндилари орасидаги фарқ.
“Маржинализм” – XIX асрнинг иккинчи ярмидан бош
-
лаб илмий-назарий оқим сифатида вужудга келиб, шакл
-
лана бошлади. У инглизча сўздан олинган бўлиб, кейинги, 


226
қўшилган деган маънони беради. Унинг асосчилари Авс
-
трия иқтисодий мактабининг намоёндалари (Карл Менгер, 
Фридрих фон Визер, Бем Баверек ва бошқалар) бўлиб, улар 
томонидан кейинги қўшилган товар нафлилигининг, меҳнат 
ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни де
-
ган назариялар ишлаб чиқилди. 
Маржинализм
 XIX асрнинг 
70-йиллари Жевонс, Менгер, Вальраслар томонидан очил-
ган иқтисодиётнинг методологик принципларидан бири, 
иқтисодий ҳодисаларни таҳлил этишда энг чекка кўрсаткич
-
ларга суянади. Истеъмолни ишлаб чиқаришдан устун қўяди. 
Қийматнинг меҳнат назарияси инкор этилади. Австрия мак
-
таби вакиллари томонидан қўлланилган. XIX асрнинг ўр
-
таларида француз иқтисодчиси Курно (1821–1877), немис 
иқтисодчилари Тюнен (1783–1850), Госсен (1810–1858) 
биринчи бўлиб маржинал таҳлилни иқтисодий назарияга 
жорий этишга уринган. Унинг категориялари: қиммат, энг 
юқори, чегараланган наф, ноёблик, ишлаб чиқаришнинг энг 
юқори унумдорлиги ва бошқалар. Бу оқим иқтисодий фан
-
да янги йўналиш неоклассик, яъни янги классик деб ном 
олди. Бу назариянинг йирик намоёндаларидан бири А. Мар
-
шалл бўлиб, у иқтисодий жараёнларнинг узвий боғланиши 
ва унинг нисбатларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди, бо
-
зор мувозанатини ва баҳосини аниқловчи омиллар талаб ва 
таклифдан иборат деб қаради. Бу назарий йўналишнинг на
-
моёндаларидан бири Швейцария иқтисодчиси Леон Валь
-
рас бўлиб, у умумий иқтисодий мувозанат моделини ишлаб 
чиқишга ҳаракат қилди.
Маржин – кема ташиш учун қабул қилган юкнинг 
энг кам миқдори билан кемани кирага олувчидан талаб 
қилинадиган денгиз транспорти ҳужжатларида кўзда тутил-
ган миқдорда ташиш мумкин бўлган юк ўртасидаги фарқ.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish