Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»


Марказий банкнинг бош мақсади ва асосий вази-



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Марказий банкнинг бош мақсади ва асосий вази-
фалари. Марказий банкнинг бош мақсади миллий валю
-
танинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Асосий ва
-
зифалари: а) монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга 
солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш 
ва амалга ошириш; б) Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-
китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъмин
-
лаш; в) банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва 
кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартиб
-
га солиш ва назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари 
ишлаб чиқаришни лицензиялаш; г) Ўзбекистон Республи
-
касининг расмий олтин-валюта резервларини, келишувга 
биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва та
-
сарруф этиш; д) давлат бюджетининг касса ижросини Мо
-
лия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан иборат
-
дир. Марказий банк учун таъқиқланган фаолият турлари ҳам 
мавжуд бўлиб, бунга кўра Марказий банк: а) молиявий ёрдам 
кўрсатиш билан шуғулланишга; б) тижорат фаолияти билан 
шуғулланишга; в) Ўзбекистон Республикаси Халқ банки
-
нинг, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг, 
шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминлов
-
чи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок 
этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахс-
ларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас.
Марказий банкнинг валютани тартибга солиши ва 
Халқаро резервларни бошқариши. Марказий банк валю
-
тани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат ор
-
гани сифатида қуйидагиларни амалга оширади: 1) Ўзбекис
-
тон Республикаси ҳудудида барча шахслар учун мажбурий 
бўлган валютани назорат қилишга доир норматив ҳужжатлар 
чиқаради; 2) банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар
-
га чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун лицензи
-


229
ялар беради ва лицензияларни қайтариб олади, уларнинг 
фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради; 3) 
банклар учун очиқ валюта мавқеи чегараларини ва бошқа 
иқтисодий нормативларни белгилайди; 4) миллий валюта
-
нинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлаш тартиби
-
ни белгилайди; 5) Ўзбекистон Республикасининг Халқаро 
резервларини тасарруф этади ва бошқаради. Марказий банк 
ўз номидан ёки Ҳукумат топшириғига кўра Ўзбекистон Рес-
публикаси номидан чет элда жойлашган клиринг муасса
-
салари билан клиринг ҳамда тўлов битимлари, шунингдек 
ҳар қандай шартномалар тузишга ҳақлидир. Марказий банк 
ўзининг баланс ҳисобварақларида Ўзбекистон Республика
-
сининг Халқаро резервларини шакллантиради. Бу резервлар 
қуйидагиларни: а) олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни; 
б) нақд чет эл валютасини; в) чет эл банкларида, Халқаро 
молия ташкилотларида ҳисобварақлар ва депозитларда 
бўлган чет эл валютаси қолдиқларини; г) чет эл ҳукуматлари, 
банклари ва Халқаро молия ташкилотлари чиқарган ёки ка
-
фолатлаган чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўз 
ичига олади. Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг 
монетар ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш учун, шу
-
нингдек Халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни 
таъминлаш учун етарли бўлган даражада Халқаро резервлар 
сақлаб турилишига ёрдам беради.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish