Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. «Мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
қонунининг 2 ва 3-моддаларига кўра мулкдор ўзига тегиш-
ли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилади, ундан фой-
даланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўзига қарашли 
мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасар-
руф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи 
ҳақлидир. Фуқаролик кодексининг 164-моддасига мувофиқ эса 
мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши 
билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фой-
даланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк 
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бар-
тараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
тошкент шаҳар прокуратураси дМҚ манфаатида жавобгар
-
лар «тошкент чинни заводи» отаж ва «Asian-transport group 
Incorporated» компаниясига нисбатан хўжалик судига даъво ари
-
засини киритиб, «бинокор» санаторий-профилакторий мажмуаси 
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, хўжалик судининг 2000 йил 
15 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг мол-мулкидан 
давлат бюджети олдидаги боқиманда қарзлари ҳисобига 80 683 200 
сўм ундирилган. ушбу ҳал қилув қарори асосида суд ижрочиси 
томонидан бошқа мол-мулклар қаторида «бинокор» санаторий-
профилакторий мажмуаси ҳам хатланган. ушбу мажмуа бошқа 
инфраструктура объектлари билан бир қаторда жавобгарга 
дМҚнинг 1994 йил 30 июндаги 450-к-по-сонли буйруғи асо
-
сида фойдаланиш учун, яъни тасарруф этиш ҳуқуқисиз берил
-
ган. лекин низоли мажмуа 3 045 323 сўмга баҳоланиб, 2000 йил 
26 декабр да 494-сонли олди-сотди шартномасига асосан фуқаро 
М. ишбаевага сотилган. хўжалик судининг ҳал қилув қарори би
-
лан мазкур шартнома бекор қилинган ва ушбу ҳал қилув қарори 
кейинчалик апелляция инстанцияси судининг қарори билан 
ўзгаришсиз қолдирилган.
шунга қарамасдан, «тошкент чинни заводи» отажнинг 
раҳбари 2002 йил 8 август куни собир Раҳимов дсига хат билан 
мурожаат қилиб, корхонанинг бюджет олдидаги қарзини қоплаш 
учун давлат мулки бўлган «бинокор» санаторий-профилакторий 
мажмуасини хатлашни сўраган. туман дси ходимлари томонидан 
43 446 318 сўмга баҳоланган объект хатланиб, дМҚнинг тошкент 


12
шаҳар бошқармасига савдога қўйиш учун юборилган. тошкент 
муниципал биржаси марказида низоли санаторий-профилакторий 
мажмуаси «Asian-transport group Incorporated» компаниясига сотил
-
ган ва бу тўғрисида «тошкент чинни заводи» отаж ва сотиб олув
-
чи раҳбарлари томонидан олди-сотди шартномаси имзоланган. шу 
сабабли, тошкент шаҳар прокуратураси дМҚ манфаатида хўжалик 
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кўчмас мулк олди-
сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириб, шартнома
-
ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қонуний ҳал қилув қарори 
қабул қилган. бунда суд санаторий-профилакторий мажмуаси 
«тошкент чинни заводи» отажга фақат фойдаланиш учун бе
-
рилганлигини, низоли мулк давлат мулки ҳисобланишини, унинг 
сотилиши Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-
сонли қарори билан тасдиқланган «солиқлар ва бюджетга маж
-
бурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхо
-
на ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби 
тўғрисида»ги низом талабларига зид равишда амалга оширилган
-
лигини асос қилиб кўрсатган. апелляция инстанцияси судининг 
қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Фкнинг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига 
қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини 
кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, 
шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, 
ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан 
иборатдир. Мазкур ҳолатда «тошкент чинни заводи» отажнинг 
санаторий-профилакторий мажмуасига нисбатан мулк ҳуқуқи 
бўлмаган. дМҚ томонидан санаторий-профилакторий мажмуа
-
си жавобгарга фақатгина фойдаланиш учун берилган. амалдаги 
қонун ҳужжатларига асосан эса фақат мулкнинг эгаси уни тасар
-
руф этиш ҳуқуқига ҳақлидир.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish