5. ФКнинг 382-моддаcида белгиланган асосларга ҳамда
ушбу Кодекснинг 384-моддаси талабларига риоя этмаслик
шартнома ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўла олмайди.
ФК 229-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мол-мулк
уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ
тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мум-
кин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор
томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томо-
нидан йўқотиб қўйилган, ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини
берган шахсдан ўғирланган, ё бўлмаса уларнинг ихтиёридан
ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кет-
ган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб
олишга ҳақли.
самарқанд вилоят адлия бошқармаси даъвогар «Рико пе
-
трол» МЧж манфаатида жавобгарлар Ўзбекистон банклари ас
-
социациясининг универсал биржа маркази самарқанд филиали,
16
тиФ «Миллий банк» самарқанд бўлими ва «самарқанд нефтгаз»
МЧжга нисбатан вилоят хўжалик судига даъво ариза билан му
-
рожаат қилиб, Ўзбекистон банклари ассоциациясининг универсал
биржа маркази самарқанд филиали томонидан 2006 йил 12 май
куни ўтказилган биржа савдосининг савдо баённомасини ва шу
кунги қўшимча жавобгар тиФ «Миллий банк» самарқанд бўлими
ва «самарқанд нефтгаз» МЧж ўртасида тузилган кўчмас мулк
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
ишдаги ҳужжатларга кўра, тиФ «Миллий банк» самарқанд
бўлими томонидан банк балансида бўлган қурилиши тугаллан
-
маган супермаркет биноси, 2 қаватли ишлаб чиқариш биноси ва
компрессорлари 2006 йил 25 январь куни Ўзбекистон банклари
ассоциациясининг универсал биржа маркази самарқанд филиали
орқали сотувга қўйилиб, 2006 йил 29 мартдаги 6-сонли кўчмас
мулк олди-сотди шартномасига асосан «Рико петрол» МЧжга
93 427 260 сўмга сотилган.
шартномада сотиб олинган кўчмас мулк учун тўлов жадвал
асосида уч чоракка бўлиб, яъни 2006 йилнинг 2, 3-чоракларида
31 158 000 сўмдан, 4-чорагида эса 31 158 260 сўм тўланиши,
тўловлар тўлиқ амалга оширилгандан кейин 10 банк иш кунида
мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан сотиб олув
-
чига топширилиши белгиланган.
банк 2006 йил 3 май куни «Рико петрол» МЧжни 2006 йил
6 май кунига қадар биринчи тўловни амалга ошириши керакли
-
ги, акс ҳолда мулкни олди-сотди шартномаси бекор қилиниши
тўғрисида огоҳлантирган. ушбу огоҳлантириш хатига асо
-
сан «Рико петрол» МЧж 2006 йил 5 май куни 1-сонли тўлов
топшириқномаси билан 15 000 000 сўмни банк ҳисоб рақамига
ўтказиб берган. бироқ, банк шу куннинг ўзида ўтказиб берилган
суммани шартнома бекор қилинганлигини важ қилиб қайтарган.
2006 йил 6 май куни ушбу сумма такроран банкка ўтказиб берил
-
ган, лекин банк томонидан қабул қилинмасдан яна «Рико петрол»
МЧжга қайтарилган.
тиФ «Миллий банк» самарқанд бўлими ва «Рико петрол»
МЧж ўртасида 2006 йил 29 мартда тузилган кўчмас мулк олди-
сотди шартномаси бекор қилинмасдан, банк бошқарувчисининг
2006 йил 12 майдаги хати билан низоли мулк қайтадан
Ўзбекистон банклари ассоциациясининг универсал биржа марка
-
17
зи самарқанд филиали орқали сотувга қўйилган ва шу куннинг
ўзида «самарқанд нефтгаз» МЧжга 93 427 260 сўмга сотилиб,
кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган.
банк томонидан 2006 йил 16, 31 май кунлари хатлар билан
«Рико петрол» МЧж 2006 йил 1 июнга қадар тўловларни амал
-
га ошириши шартлиги, акс ҳолда олди-сотди шартномаси бекор
қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. шу сабабли, «Рико пе
-
трол» МЧж 2006 йил 25 май куни 15 000 000 сўм, 27 май куни
10 000 000 сўм, 30 май куни 12 000 000 сўм, 31 май куни 13 300 000
сўм, жами 50 300 000 сўм банк ҳисоб рақамига ўтказиб берган ва
банк томонидан ушбу пул маблағлари қабул қилиб олинган.
суд, тиФ Миллий банк самарқанд бўлими ва «Рико пе
-
трол» МЧж ўртасида кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бе
-
кор қилинмасдан, банк томонидан низоли мулк яна Ўзбекистон
банк лари ассоциациясининг универсал биржа маркази самарқанд
филиали орқали ноқонуний равишда қайта сотувга қўйилиб,
«самарқанд нефтгаз» МЧжга сотилганлигини эътиборга олиб,
Фкнинг 382, 384-моддаларига мувофиқ, агар ушбу кодексда,
бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда ту
-
тилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги, тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса, ушбу кодекс, бошқа
қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда шартно
-
ма ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, тарафлар
-
дан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартно
-
ма тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бу
-
зиш ҳисобланиши, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилиши, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олга
-
нидан кейингина, ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида
эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шарт-
номани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни суд
-
га тақдим этиши мумкинлиги белгиланганлигига, бироқ тиФ
«Миллий банк» самарқанд бўлими томонидан мазкур қонун та
-
18
лабларига ва шартнома шартларига риоя этилмаганлигига асосла
-
ниб, даъво талабларини қаноатлантириш, биржа савдосининг сав
-
до баённомасини ва тиФ «Миллий банк» самарқанд бўлими би
-
лан «самарқанд нефтгаз» МЧж ўртасида тузилган кўчмас мулк
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал
қилув қарори қабул қилган.
тиФ «Миллий банк» самарқанд бўлими ва «самарқанд нефт
-
газ» МЧжнинг кассация шикоятлари асосида кассация инстанция
-
си судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъ
-
вони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. суд Фкнинг
382-моддасида белгиланган асослар ҳамда шу кодекснинг 384-
моддаси қоидаларига риоя қилинмаганлиги битимни ҳақиқий эмас
деб топиш учун асос бўлмаслиги, даъвогар кўчмас мулк олди-сотди
шартномасининг ноқонунийлигини исботламаганлиги, низоли мулк
биржа орқали қонуний равишда сотиб олинганлиги, «самарқанд
нефтгаз» МЧж Фк 229-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
инсофли эгалловчи ҳисобланишидан келиб чиққан.
Do'stlaringiz bilan baham: |