5
КИРИШ СЎзИ
Юртимизда истиқлол йилларида барча соҳалар
каби суд
ҳокимиятининг тўла мустақиллигини қарор топтиришга, инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонунийликни
таъминлаш ҳамда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш бо
-
расида унинг роли ва аҳамиятини оширишга қаратилган кенг
кўламли ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
давлатимиз раҳбари ислом каримов таъкидлаганларидек, мам
-
лакатимизда суд ислоҳотларини чуқурлаштириш, ҳокимиятнинг
мустақил тармоғи сифатида бутун
одил судлов тизимини демо
-
кратлаштириш – ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашнинг муҳим
йўналиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг ажралмас қисми
бўлган хўжалик судларининг фаолияти иқтисодиёт соҳасида
одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва
улар
-
нинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этишга
қаратилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар на
-
тижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг ўз
ҳуқуқларини чуқур англаб етиши, ижтимоий-иқтисодий жараён
-
ларнинг чуқурлашуви, хусусий
секторнинг янада ривожланиши,
чет эл инвестициялари киритилишининг кенгайиши, иқтисодий
қонунчиликнинг эркинлашуви ва хўжалик субъектлари фаолия
-
ти ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, қолаверса,
жамият
-
да аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси кескин ошиши на
-
тижасида хўжалик процессуал кодекси нормалари такомиллашиб,
хўжалик судларига тааллуқли ишлар доираси тобора кенгайиб
борди.
хўжалик судларининг ишларни кўриш амалиёти
юзасидан
ўтказилган умумлаштиришлар асосида яратилган ушбу тўпламда
6
хўжалик судларининг фуқаролик ва маъмурий-ҳуқуқий муно
-
сабатлардан келиб чиқадиган низоларга оид, процессуал ҳуқуқ
нормаларини қўллашга оид, банкротлик тўғрисидаги ишларни
кўришга оид, кассация инстанциясида ишларни кўришга оид ама
-
лиёти мисоллар асосида ёритиб берилган.
тўпламнинг ҳажми олий хўжалик суди томонидан 2008–2013
йиллар ҳамда 2014 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган суд ама
-
лиётини умумлаштириш материалларини тўлиқ
жойлаштириш
имконини бермаганлиги сабабли, унда мазкур умумлаштириш
материалларидан кўчирмалар жойлаштирилган.
тўпламда амалиётда
учрайдиган муаммоли вазиятлар, ҳуқуқ
нормаларини қўллашдаги турлича амалиётни бирхиллаштиришга
оид тавсиялар ҳам ўрин олган.
илк бор хўжалик судларининг ишларни кўриш амалиёти
алоҳида тўплам ҳолида чоп этилиши судлар фаолиятининг ошко
-
ралиги ва очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши
шубҳасиз.
Мазкур нашр амалий характерга эга бўлиб, ундан биринчи
нав батда хўжалик
суди судьялари ва ходимлари, прокурорлар,
адвокатлар, юристлар ва ишда иштирок этувчи шахслар фойдала
-
нишлари мумкин. шунингдек, у хўжалик судлов ишларини юри
-
тиш билан қизиқувчи барча шахслар ва кенг китобхонлар оммаси
учун мўлжалланган бўлиб, ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий
ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари ҳамда хўжалик судла
-
ри судьялари ва ходимларини тайёрлашда ҳам амалий аҳамиятга
эгадир.
ишонамизки, ушбу тўплам хўжалик судларининг амалий фао
-
лиятида фойдаланиш учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади
ва судлар томонидан иқтисодий низолар тўғри ҳал қилинишига
кўмаклашади.
тўпламни чоп этишда яқиндан кўмаклашган Германия
халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)га ўз миннатдорчилигимизни
билдирамиз.