54
Агар ҳисобот даври тугаганидан кейин хўжалик субъектининг раҳбарияти
хўжалик субъектини тугатиш ёки унинг савдо фаолиятини тўхтатиш қарорига
келса ёки бундай йўл тутишдан бошқа чораси йўқ еканлигини аниқласа,
хўжалик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини фаолият
узлуксизлиги асосида
тайёрламаслиги керак.
БҲХС 1 қуйидаги ҳолатларда ошкор етилиши талаб қилинадиган
маълумотларни белгилайди:
(а)
молиявий ҳисоботлар фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаган
бўлганида; ёки
(б)
хўжалик субъектининг раҳбарияти фаолият узлуксизлиги фаразига
жиддий шубҳа уйғотиши мумкин бўлган ҳодисалар ёки вазиятларга алоқадор
бўлган аҳамиятли ноаниқликлардан хабардор бўлганида. Ошкор етилишини
талаб етувчи ҳодисалар ёки вазиятлар ҳисобот
давридан кейин юзага келиши
мумкин.
Хўжалик субъекти молиявий ҳисоботларни еълон қилиш учун тасдиқлаш
санасини ҳамда бу ким томонидан тасдиқланганлиги ҳақида маълумотни ошкор
қилиши керак.Агар хўжалик субъектининг мулк егалари ёки бошқа томонлар
молиявий ҳисоботлар еълон қилинганидан кейин уларга ўзгартиришлар
киритиш ваколатларига ега бўлса, хўжалик субъекти бу фактни ошкор етиши
керак.
Ҳисобот даври охиридаги шарт-шароитлар тўғрисидаги ошкор
қилинадиган маълумотларни янгилаш
Агар хўжалик субъекти ҳисобот даври тугаганидан кейин ҳисобот даври
охирида мавжуд бўлган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотни қўлга
кирица, у ушбу шарт-шароитларга тегишли ошкор қилинган
маълумотларни
янги маълумотга таянган ҳолда ўзгартириши керак.
Агар тузатишлар киритилишини талаб етмайдиган ҳисобот давридан
кейинги ҳодисалар аҳамиятли бўлса, улар тўғрисида маълумотларни ошкор
етмаслик фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботлар асосида қабул
қилинадиган иқтисодий қарорларига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун
ҳам, хўжалик субъекти тузатишлар киритилишини талаб етмайдиган ҳисобот
давридан кейинги ҳодисаларнинг ҳар бир аҳамиятли тоифаси бўйича
қуйидагиларни ошкор етиши керак:
(а)
ҳодисанинг табиати; ва
(б)
унинг молиявий таъсирини таҳминан баҳолаш , ёки
бундай
таҳминий баҳолашнинг имкони йўқлигини таъкидлаш.
Қуйида ошкор етилиши керак бўлган маълумотлар тақдим етилишига
сабаб бўлувчи тузатишлар киритилиши талаб етилмайдиган ҳисобот давридан
кейинги ҳодисаларга мисоллар келтирилган:
(а)
Ҳисобот давридан кейин амалга ошган
йирик бизнес бирлашуви
(МҲХС 3 “
Бизнес бирлашувлари”
бундай ҳолатларда муайян маълумотлар
ошкор етилишини талаб етади) ёки йирик шўъба хўжалик субъектининг чиқиб
кетиши;
(б)
фаолиятни тўхтатиш режасини еълон қилиш;
55
(в)
активларни катта суммада сотиб олиш, МҲХС 5 “
Сотиш учун
мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тўхтатилган фаолият”
га мувофиқ
сотиш учун мўлжалланган активларнинг таснифланиши, активларнинг бошқача
йўллар билан чиқиб кетиши ёки давлат томонидан
йирик активларнинг
мусодара қилиниши;
(г)
ҳисобот давридан кейин йирик ишлаб чиқариш заводининг ёнғин
натижасида вайрон бўлиши;
(д)
йирик реструктуризация режасини еълон қилиш ёки уни амалга
оширишни бошлаш (БҲХС 37 га қаранг);
(е)
Ҳисобот давридан кейин оддий ва потенциал оддий акциялар билан
амалага оширилган йирик операциялар (БҲХС 33 «
Битта акцияга тўғри
келадиган фойда»
хўжалик субъектидан бундай операцияларнинг тавсифини
ошкор етишни талаб етади, лекин бундай операцияларга БҲХС 33 га мувофиқ
тузатишлар киритилиши керак бўлган капитализация ёки акцияларни имтиёзли
шартларда чиқариш, акциялар бўлиниши ёки акцияларни яхлитлашни ўз ичига
оладиган операциялар киритилмайди);
(ж)
ҳисобот давридан кейин активлар нархлари ёки
валюта
айрибошлаш курсларидаги ғайриоддий даражада катта ўзгаришлар;
(з)
жорий ва муддати кечиктирилган солиқ активлари ва
мажбуриятларига катта таъсир қиладиган, ҳисобот давридан кейин солиқ
ставкаси ёки амалдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар (МҲХС 12
«
Даромад солиқлари»
га қаранг);
(и)
Катта мажбуриятлар ёки шартли мажбуриятларни олиш, масалан,
катта суммадаги кафолат хатларини чиқариш орқали; ва
(к)
Фақат ҳисобот давридан кейинги ҳодисалардан келиб чиққан йирик
суд жараёнининг бошланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: