“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


БҲХС (IAS) 21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

БҲХС (IAS) 21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари” 
Ташкилот икки усулда хориждаги бўлинмаларни амалга ошириши 
мумкин. У хорижий валюталардаги операцияларни амалга ошириши мумкин 
ёки у хориждаги бўлинмага ега бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ташкилот ўз 
молиявий ҳисоботларини хорижий валютада тақдим етиши мумкин. Мазкур 
стандартнинг мақсади хорижий валюталардаги операцияларни ва хориждаги 
бўлинмани қандай қилиб молиявий ҳисоботларда акс еттиришни ҳамда 
молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш валютасига қандай ўтказишни 
белгилашдан иборатдир. 
Асосий масалалар – қайси валюта курс(лар)идан фойдаланиш ва 
молиявий ҳисоботларда валюта курсларидаги ўзгаришлар таъсирларини қандай 
қилиб тақдим етиш ҳисобланади. 
Мазкур Стандарт қуйидаги ҳолатларда қўлланилиши лозим: 
(а) 
хорижий валюталардаги операцияларни ва қолдиқларни ҳисобга 
олишда, бунда МҲХС 9 «
Молиявий инструментлар»
нинг қўллаш доирасидаги 
дериватив операциялар ва қолдиқлардан ташқари; 
(б) 
жамлаш ёки улуши бўйича ҳисобга олиш усули орқали 


56 
ташкилотнинг 
молиявий 
ҳисоботларида 
акс 
еттирилган 
хориждаги 
бўлинманинг фаолият натижаларини ва молиявий ҳолатини бир валютадан 
бошқа валютага ўтказишда; ва 
(в) 
ташкилотнинг фаолият натижаларини ва молиявий ҳолатини 
тақдим қилиш валютасига ўтказишда. 
Ташкилот фаолият юритадиган асосий иқтисодий муҳит бўлиб одатда у 
асосан пул маблағини ишлаб топадиган ва харажат қиладиган муҳит 
ҳисобланади. Ташкилот ўзининг функционал валютасини аниқлашда қуйидаги 
омилларни инобатга олади:
(а) 
валюта, қайсики: 

асосан товарлар ва хизматларнинг сотиш нархларига таъсир қилади 
(бу кўп ҳолларда унинг товарлари ва хизматларининг сотиш нархлари 
белгиланадиган ва ҳисоб-китоб қилинадиган валюта бўлади); ва 

асосан рақобат шартлари ва меъёрий базалари унинг товарлари ва 
хизматларининг сотиш нархларини аниқлайдиган мамлакатнинг валютаси. 
(б) 
товарлар ёки хизматларни таъминлашда асосан ишчи кучи, хом-ашё 
ва бошқа харажатларга таъсир қиладиган валюта (бу кўп ҳолларда бундай 
харажатлар белгиланадиган ва ҳисоб-китоб қилинадиган валюта бўлади). 
Қуйидаги омиллар ҳам ташкилотнинг функционал валютасининг 
далилини таъминлаши мумкин:
(а) молиялаштириш 
фаолиятларидан 
(яъни, 
қарз 
ва 
капитал 
инструментлар чиқариш) фондлар ҳосил қилинадиган валюта. 
(б) операцион фаолиятларидан тушумлар одатда сақланадиган валюта. 
Ташкилот хориждаги бўлинмадан олинадиган ёки унга тўланадиган 
монетар моддага ега бўлиши мумкин. Ҳисоб-китоб қилиниши яқин келажакда 
на режалаштирилган ва на содир бўлиш еҳтимоли мавжуд модда, моҳиятан, 
ташкилотнинг ушбу хориждаги бўлинмага соф инвестициясининг қисми 
бўлади. Бундай монетар моддалар узоқ муддатли дебиторлик қарзларини ёки 
кредитларни ўз ичига олиши мумкин. Улар савдо бўйича дебиторлик 
қарзларини ва кредиторлик қарзларини ўз ичига олмайди.
Монетар модданинг асосий жиҳати бу валюта бирликларининг ўзгармас 
ёки аниқланадиган суммасини олиш ҳуқуқидир (ёки йетказиб бериш 
мажбуриятидир). Мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: пул маблағида 
тўланадиган нафақалар ва бошқа ходимларнинг даромадлари ; пул маблағида 
ҳисоб-китоб қилинадиган резервлар; мажбурият сифатида тан олинган пул 
маблағидаги дивидендлар. Худди шунингдек, олинадиган (ёки йетказиб 
бериладиган) ҳаққоний қиймат валюта бирликларининг ўзгармас ёки 
аниқланадиган суммасига тенг бўлган ҳолатдаги ташкилотнинг улушли 
инструментларининг ўзгарувчан суммасини ёки активларнинг ўзгарувчан 
қийматини олиш (ёки йетказиб бериш) шартномаси – монетар модда 
ҳисобланади. Аксинча, номонетар модданинг асосий жиҳати бу валюта 
бирликларининг ўзгармас ёки аниқланадиган суммасини олиш ҳуқуқининг (ёки 
йетказиб бериш мажбуриятининг) мавжуд бўлмаслигидир. Мисоллар 
қуйидагиларни ўз ичига олади: товарлар ва хизматлар учун олдиндан тўланган 


57 
қийматлар (масалан, ижара бўнаклари); гудвилл; номоддий активлар; товар-
моддий заҳиралар; асосий воситалар; ва номонетар активни йетказиб бериш 
орқали ҳисоб-китоб қилинадиган резервлар. 
Хорижий валютадаги операция хорижий валютада белгиланган ёки 
ҳисоб-китобни 
талаб 
етадиган 
операциядир, 
жумладан 
ташкилот 
қуйидагиларни амалга оширганда юзага келадиган операциялардир:
(а) 
нархи хорижий валютада белгиланган товарлар ёки хизматларни 
сотиб олиш ёки сотиш; 
(б) 
тўланадиган ёки олинадиган қийматлар хорижий валютада 
белгиланган ҳолда, пул маблағларини қарзга олиш ёки қарзга бериш; ёки 
(в) 
бошқа ҳолларда хорижий валютада белгиланган активларни харид 
қилиш ёки чиқиб кетиши, ёки мажбуриятларни ҳосил қилиш ёки ҳисоб-китоб 
қилиш. 
Хорижий валютадаги операция, функционал валютада дастлабки тан 
олинишида, хорижий валютадаги қийматга операция санасидаги функционал 
валюта билан хорижий валюта ўртасидаги спот валюта курсини қўллаган ҳолда 
қайд қилиниши лозим. 
Операция санаси операция МҲХСларга мувофиқ дастлабки тан олиш 
мезонини қаноатлантирган санадир. Амалий сабаблар учун, операция 
санасидаги курсга яқинроқ курс кўп ҳолларда фойдаланилади, масалан, ҳафта 
ёки ой учун ўртача курс ушбу давр мобайнида содир бўладиган ҳар бир 
хорижий валютадаги барча операциялар учун фойдаланилиши мумкин. Бироқ, 
агарда валюта курслари аҳамиятли тарзда тебранса, давр учун ўртача ўртача 
курсдан фойдаланиш ноўрин бўлади. 
Ҳар бир ҳисобот даври охирида:
(а) 
хорижий валютадаги монетар моддалар охирги курсдан 
фойдаланган ҳолда бир валютадан бошқа валютага ўтказилиши лозим; 
(б) 
хорижий валютада бошланғич қиймат бўйича ҳисобланган 
номонетар моддалар операция санасидаги валюта курсидан фойдаланган ҳолда 
бир валютадан бошқа валютага ўтказилиши лозим; ва 
(в)хорижий валютада ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобланган номонетар 
моддалар ҳаққоний қиймат баҳоланган санасидаги валюта курсларидан 
фойдаланган ҳолда бир валютадан бошқа валютага ўтказилиши лозим. 
Монетар моддаларнинг ҳисоб-китобидан ёки монетар моддаларни давр 
мобайнида ёки олдинги молиявий ҳисоботларда дастлабки тан олинишида 
фойдаланилган курслардан бошқа курсларда бир валютадан бошқа валютага 
ўтказишда юзага келадиган курс фарқлари фойда ёки зарарда улар юзага келган 
даврда тан олиниши лозим. 
Қачонки номонетар модда бўйича фойда ёки зарар бошқа умумлашган 
даромадда тан олинса, ушбу фойда ёки зарарнинг ҳар қандай валюта қисми 
бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим. Аксинча, қачонки 
номонетар модда бўйича фойда ёки зарар фойда ёки зарарда тан олинса, ушбу 
фойда ёки зарарнинг ҳар қандай валюта қисми фойда ёки зарарда тан олиниши 
лозим. 


58 
Ҳисобот 
берувчи 
ташкилотнинг 
хориждаги 
бўлинмага 
соф 
инвестициясининг қисмини ташкил етадиган монетар моддадан юзага 
келадиган курс фарқлари, ўринлилигини инобатга олиб, ҳисобот берувчи 
ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботларидаги ёки хориждаги бўлинманинг 
алоҳида молиявий ҳисоботларидаги фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. 
Хориждаги бўлинма ва ҳисобот берувчи ташкилотни ўз ичига олган молиявий 
ҳисоботларда (масалан, хориждаги бўлинма шўъба бўлган ҳолатдаги жамланган 
молиявий ҳисоботлар), бундай курс фарқлари дастлаб бошқа умумлашган 
даромадда тан олиниши лозим ва соф инвестицияни чиқиб кетишида 
капиталдан фойда ёки зарарда қайта таснифланиши лозим.

Мисол.
 


Компания функционал валютаси ш.б. Компания ишлаб чиқариш 
ускунасини хорижий ҳамкордан сотиб олмоқда. Ускуна қиймати 100000 
доллар. 1 декабр 20____ йилда компания шартнома шартига кўра олдиндан 50% 
тўловни амалга оширди. 20 декабрда компания ускунани олиб келди. 
Ускунанинг қолган суммаси 20____ йил январда компания томонидан 
тўланади. 
Ш.б.нинг долларга нисбатан курси саналар бўйича қуйидагича: 
1 декабр 20____ йилда 1.20 ш.б. 
20 декабр 20____ йилда 1.22 ш.б.
31 декабр 20____ йилда 1.23 ш.б. 
1 декабр 20____ йилдаги проводка: 
Дт Асосий воситаларни сотиб олиш учун аванслар (М1010) 60000 
Кт Валюта счёти (М5200) 60000 
100000 х 50% х 1.2 = 60000 ш.б. 
20 декабр 20____ йилдаги проводка: 
Дт Асосий воситалар (М0100) 121000 
Кт Асосий воситаларни сотиб олиш учун аванслар (М1010) 60000 
Кт Мол йетказиб берувчиларга тўланадиган счётлар (М6010) 61000 
Асосий воситаларни сотиб олиш учун мол йетказиб берувчиларга 
аванслар номонетар моддалар ҳисобланади ва шу сабабли хорижий валютадаги 
маблағни уни алмаштириш курси бўйича тарихий қийматда акс еттирилади. 
31 декабр 20____ йилдаги проводка: 
Дт Валюта курси фарқидан зарар (М9620) 500 
Кт Мол йетказиб берувчиларга тўланадиган счётлар (М6010) 500 
10000 х 50% х (1.23-1.22) = 500 ш.б. 
Мол йетказиб берувчиларга тўланадиган счётлар монетар моддалар 
ҳисобланади ва шу сабабли хорижий валютадаги маблағни уни ёпиладиган 
курси бўйича қийматда акс еттирилади. 
Ташкилот ўзининг молиявий ҳисоботларини ҳар қандай валютада (ёки 
валюталарда) тақдим етиши мумкин. Агарда тақдим қилиш валютаси 
ташкилотнинг функционал валютасидан фарқ қилса, у ўзининг фаолият 
натижаларини ва молиявий ҳолатини тақдим қилиш валютасига ўтказади. 
Масалан, гуруҳ турли функционал валюталарга ега алоҳида ташкилотларидан 
иборат бўлса, ҳар бир ташкилотнинг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати 


59 
умумий валютада ифодаланади ва бунинг натижасида жамланган молиявий 
ҳисоботлар тақдим етилиши мумкин.
Функционал валютаси гиперинфляция иқтисодиётининг валютаси 
бўлмаган ташкилотнинг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати қуйидаги 
тартиблардан фойдаланган ҳолда бошқа тақдим қилиш валютасига ўтказилиши 
лозим:
(а) 
тақдим етиладиган ҳар бир молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот 
учун активлар ва мажбуриятлар (яъни, жумладан қиёсий маълумотлар) ушбу 
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот санасидаги охирги курсда ўтказилиши 
лозим; 
(б) 
фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадни акс еттирадиган 
ҳар бир ҳисобот учун даромад ва харажатлар (яъни, жумладан қиёсий 
маълумотлар) операциялар саналаридаги валюта курсларида ўтказилиши 
лозим; ва 
(в) 
барча натижавий курс фарқлари бошқа умумлашган даромадда тан 
олиниши лозим. 
Амалий сабаблар учун, операциялар саналаридаги валюта курсларига 
яқинроқ курс, масалан давр учун ўртача курс, кўп ҳолларда даромад ва харажат 
моддаларини ўтказишда фойдаланилади. Бироқ, агарда валюта курслари 
сезиларли тарзда тебранса, давр учун ўртача курсдан фойдаланиш ноўриндир. 
Курс фарқлари қуйидагилардан юзага келади:
(а) 
даромад ва харажатларни операциялар саналаридаги валюта 
курсларида ва актив ва мажбуриятларни охирги курсларда ўтказиш. 
(б) 
бошланғич соф активларни олдинги охирги курсдан фарқ қиладиган 
охирги курсда ўтказиш. 
 
Функционал валютаси гиперинфляция иқтисодиётининг валютаси 
бўлган ташкилотнинг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати қуйидаги 
тартиблардан фойдаланган ҳолда бошқа тақдим қилиш валютасига ўтказилиши 
лозим:
(а) 
барча суммалар (яъни активлар, мажбуриятлар, капитал моддалар, 
даромад ва харажатлар, жумладан қиёсий маълумотлар) молиявий ҳолат 
тўғрисидаги енг яқин ҳисобот санасидаги охирги курсда ўтказилиши лозим, 
бундан қуйидаги мустасно 
(б) 
суммалар 
ногиперинфляция 
иқтисодиётининг 
валютасига 
ўтказилганда, қиёсланувчан суммалар сумматегишли ўтган йилнинг молиявий 
ҳисоботларида жорий йил суммаларисумма сифатида тақдим етилган суммалар 
сумма бўлиши лозим (яъни нарх даражасидаги кейинги ўзгаришларга ёки 
валюта курсларидаги кейинги ўзгаришларга тўғриланмаган). 
Ташкилот қуйидагиларни очиб бериши лозим: 
(а) 
фойда ёки зарарда тан олинган курс фарқларининг суммаси, бунда 
МҲХС 9 га мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган 
молиявий инструментлардан юзага келадиган курс фарқларидан ташқари; ва 
(б)
бошқа умумлашган даромадда тан олинган ва капиталнинг алоҳида таркибий 


60 
қисмида йиғилган соф курс фарқлари, шу билан бирга бундай курс фарқлари 
суммасининг давр бошидаги ва охиридаги солиштирмаси. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish