“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

Битта акцияга тўғри келадиган фойда”
ушбу 
хўжалик субъектига тегишли бўлса, битта акцияга тўғри келадиган базавий ва 
камайтирилган фойда; 
(ж) 
иложи борича, тақдим қилинган даврлардан олдинги даврларга 
тегишли бўлган тузатиш суммаси.
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд етилган 
маълумотларни қайтадан ошкор етиш шарт емас. 
Ҳисоб сиёсатига ихтиёрий равишда ўзгартириш киритиш жорий даврга 
ёки ҳар қандай олдинги даврга таъсир қилганида, ушбу даврга таъсир қилиши 
мумкин бўлганида, бундан тузатиш суммасини аниқлашни амалий иложи йўқ 
бўлган ҳолатлар истисно, ёки келгуси даврларга таъсир қилиши мумкин 
бўлганида, хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор етиши керак:
(а) 
ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг хусусияти; 
(б) 
янги ҳисоб сиёсатини қўллаш натижасида ишончли ва ўринлироқ 
ахборот таъминланишининг сабаблари; 
(в) 
иложи борича, жорий давр ва тақдим қилинган ҳар қандай олдинги 
давр учун қуйидагилар бўйича тузатиш суммаси: 

молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси; ва 

агар МҲХС 33 “
Битта акцияга тўғри келадиган фойда”
ушбу 
хўжалик субъектига тегишли бўлса, битта акцияга тўғри келадиган базавий ва 
камайтирилган фойда; 
(г) 
иложи борича, тақдим қилинган даврлардан олдинги даврларга 
тегишли бўлган тузатиш суммаси; ва 
(д) 
агар ретроспектив қўллашни бирор олдинги давр учун ёки тақдим 
қилинган даврлардан олдинги даврлар учун амалга оширишни амалий иложи 
бўлмаса, бундай вазият бўлишига олиб келган шароитлар ва ҳисоб сиёсатидаги 
ўзгариш қачондан бошлаб ва қандай қилиб қўлланилганлигининг тавсифи. 
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд етилган 
маълумотларни қайтадан ошкор етиш шарт емас. 
Хўжалик субъекти янги чиқарилган, аммо ҳалигача кучга кирмаган 
МҲХСни қўлламаган бўлса, хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор етиши 
лозим:
(а) 
ушбу фактни ўзини; ва 
(б) 
ушбу янги МҲХСни биринчи марта қўллашнинг хўжалик 
субъектининг молиявий ҳисоботларига мумкин бўлган таъсирини баҳолаш 
учун маълум бўлган ёки оқилона равишда баҳоланиши мумкин бўлган ўринли 
маълумотлар.
Тадбиркорлик фаолиятига хос бўлган ноаниқликлар мавжуд бўлиши 
натижасида, молиявий ҳисоботлардаги кўпгина моддалар аниқ баҳолана 
олмайди ва фақат тахминий баҳоланиши мумкин. Тахминий баҳолашлар енг 


50 
сўнгги ишончли ахборотга таянган ҳолда ҳукм чиқаришни қамраб олади. 
Масалан, қуйидагиларни тахминий баҳолаш зарур бўлиши мумкин:
(а) 
умидсиз қарзлар; 
(б) 
товар-моддий захираларнинг қадрсизланиши; 
(в) 
молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг ҳаққоний 
қиймати; 
(г) 
ескирадиган активларнинг фойдали хизмат муддати ёки уларда 
мужассамланган келгуси иқтисодий наф қай тарзда олиниши; ва 
(д) 
кафолат мажбуриятлари. 
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришнинг таъсири, бунда
 
уни қуйидаги давр фойдаси ёки зарарида акс еттириш орқали истиқболли 
равишда тан олиниши керак: 
(а) 
ўзгариш рўй берган давр, агар ўзгариш фақат ушбу даврга таъсир 
қилса; ёки 
(б) 
ўзгариш рўй берган давр ва келгуси даврлар, агар ўзгариш 
иккаласига ҳам таъсир қиладиган бўлса. 
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш қай даражада 
активлар ва мажбуриятларнинг ўзгаришини келтириб чиқарса, ёки капиталнинг 
қандайдир моддасига тегишли бўлса, у тегишли бўлган активларнинг, 
мажбуриятларнинг ёки капитал моддасининг баланс қийматини тузатиш йўли 
билан ўзгариш рўй берган даврда тан олиниши керак.
Хўжалик субъекти жорий даврга таъсир қиладиган ёки келгуси даврларга 
таъсир қилиши кутилаётган бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги 
ўзгаришнинг хусусиятини ва суммасини ошкор етиши керак, бундан келгуси 
даврларга бўлган таъсирини, ушбу таъсирни баҳолашни амалий иложи йўқ 
бўлганида, ошкор етиш истисно.
Агар келгуси даврларга бўлган таъсир суммаси, ушбу таъсирни 
баҳолашни амалий иложи йўқ бўлгани туфайли, ошкор етилмаса, хўжалик 
субъекти ушбу фактни ошкор етиши лозим. 
Хўжалик субъекти олдинги даврлардаги аҳамиятли хатоларни, улар 
топилганидан кейин чиқарилиши рухсат етилган молиявий ҳисоботларнинг 
биринчи тўпламида, ретроспектив тарзда қуйидагича тузатиши лозим:
(а) 
хато пайдо бўлган, тақдим етилган олдинги давр(лар) учун қиёсий 
маълумотларни қайта ҳисоблаш йўли билан;
(б) 
агар хато тақдим етилган олдинги даврларнинг енг даслабки 
давридан олдин юзага келган бўлса, олдинги тақдим етилган даврларнинг енг 
даслабки давридаги активлар, мажбуриятлар ва капиталнинг бошланғич 
қолдиқларини қайта ҳисоблаш йўли билан. 
Олдинги давр хатоси ретроспектив қайта ҳисоблаш йўли билан 
тузатилиши керак, бундан хатонинг бирор-бир даврга тегишли таъсирини ёки 
йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно. 
Хатонинг тақдим қилинган бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлар учун 
қиёсий маълумотга нисбатан бирор-бир даврга тегишли бўлган таъсирини 
аниқлашни амалий иложи бўлмаганида, хўжалик субъекти ретроспектив қайта 


51 
ҳисоблашни амалий иложи бўлган даврлардан енг биринчи давридаги (бу 
жорий давр ҳам бўлиши мумкин) активларнинг, мажбуриятларнинг ва 
капиталнинг бошланғич қолдиқларини қайта ҳисоблаши лозим. 
Жорий даврнинг бошида хатонинг ҳамма олдинги даврларга бўлган 
йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи бўлмаганида, хўжалик субъекти 
қайта ҳисоблашни амалий иложи пайдо бўлган енг дастлабки санадан бошлаб 
хатони истиқболли равишда тузатиш мақсадида қиёсий маълумотларни қайта 
ҳисоблаши керак. 
Хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор етади:
(а) 
олдинги даврдаги хатонинг хусусияти; 
(б) 
тақдим қилинган ҳар бир олдинги давр учун, амалий иложи борича, 
тузатишнинг қуйидагилар бўйича суммаси: 

молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси; ва 

агар МҲХС 33 “
Битта акцияга тўғри келадиган фойда”
ушбу 
хўжалик субъектига тегишли бўлса, битта акцияга тўғри келадиган базавий ва 
камайтирилган фойда; 
(в) 
тақдим қилинган олдинги даврлардан енг дастлабки давр бошига 
тузатишнинг суммаси; ва 
(г) 
агар ретроспектив қайта ҳисоблашни бирор олдинги давр учун 
амалга оширишни амалий иложи бўлмаса, бундай вазият бўлишига олиб келган 
шароитлар ва хато қачондан бошлаб ва қандай қилиб тузатилганлигининг 
тавсифи. 
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд етилган 
маълумотларни қайтадан ошкор етиш шарт емас. 
Баъзи вазиятларда, жорий давр билан қиёсийликка еришиш учун бир ёки 
ундан ортиқ даврлар учун қиёсий маълумотни тузатишни амалий иложи 
бўлмайди. Масалан, янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллаш ёки олдинги 
давр хатосини тузатиш учун ретроспектив қайта ҳисоблаш имкониятини 
яратадиган тарзда маълумотлар олдинги даврларда йиғилмаган бўлиши 
мумкин, ва бундай маълумотларни қайтадан пайдо қилишни амалий иложи йўқ 
бўлиши мумкин. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish