юкни
оширмасдан капитал ремонт
қилиш.
2. Устқурма, реконструкция ёки
барча
ораёпмаларни
тўла
алмаштириб,
девордаги
деформацияларни бартараф этиб
капитал ремонт қилиш.
1. Бурғулаш билан жойдаги грунтни
тадқиқ қилиш.
2. Замин ва пойдеворларни синчиклаб
текшириш;
3.
Грунт
ва
грунт
сувларини
лаборатория тахлилидан ўтказиш,
пойдевор
материалларини
лаборатория тахлилидан ўтказиш;
4. Замин ва
пойдеворларни текширув
ҳисобини ўтказиш.
3. Ертўла ва биринчи қават
деворларида сув ёки намлик пайдо
бўлиш сабабини аниқлаш, ертўлани
чуқурлаштириш.
1. Бурғулаш билан жойдаги грунтни
тадқиқ қилиш;
2. Назорат шурфлари;
3. Гидроизоляциянинг
борлиги ва
ҳолатини текшириш;
4. Ер ости сувининг сатхини кузатиш.
Грунтларнинг физик-механик тавсифларини аниқлаш учун бузилган ва
бузулмаган тизими грунтлардан намуна олиш керак. Синчиклаб текширишда
пойдеворнинг тури, унинг режадаги шакли, ўлчами ва жойлашиш чуқурлиги
аниқланади.
Пойдевор ва ертўла девори термаларни тахминий мустаҳкамлигини
оддий асбоблар: зубила, Кашкаров ва Физдел болғаси ёрдамида тадқиқ
қилинади. Бутли тош ва маркаси паст – 50 гача бўлган ғишт болға (оғирлиги
1 кг) билан бир уришда ажраб кетади. Маркаси 100 гача бўлганда бир неча
бор зарб беришда анча майда бўлакларга бўлинади. Маркаси 100 дан юқори
бўлганда эса, болға билан сирғалувчан зарб берилганда тошдан учқун чиқади
ва майда бўлакларга бўлиниб кетади.
Текширув жараёнида қўшимча бетоннинг тахминий баҳолаш эхтиёжи
пайдо бўлади. Бу ҳолда 13.2-жадвалда келтирилган маълумотдан
фойдаланиш мумкин. Усул оғирлиги 0,4÷0,8 кг бўлган чилангарлик болғаси
билан конструкция юзаси бетоннинг тозаланган қоришмали қисмига ёки
элемент юзасига перпендикуляр бўлган зубилага тақиллатиш усули билан
аниқланади. Бунда бетон мустаҳкамлигини баҳолаш учун камида 10 та
зарбдан олинган натижанинг энг кичиги қабул қилинади. Бундан ташқари
тақиллатишда жарангдор товуш мустаҳкамроқ ва зичроқ
бетонга тегишли
бўлади.
Агар пойдеворга қўшимча юк кўйилиш имконини аниқлашда пойдевор
материалининг мустаҳкамлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса, у ҳолда
пойдевордан ва ертўла деворидан лаборатория тадқиқоди учун намуналар
олинади.
Сиқилишга ва эгилишга синаш учун керак бўлган намуналар бутун
бино пойдеворларининг турли қисмларидан олинган 10 та ғиштдан иборат.
Яхлит қуйма пойдевордан лаборатория тахлили
учун бетон намуналари
диаметри 10 см ли узунлиги камида 12 см бўлган бешта кернни
бурғулаб олиш билан амалга оширилади. Пойдевор текшируви тугагач
намуна олинган жойлар тўлдириб дарҳол шурфлар қаватма-қават шиббалаб
кўмилиб, отмосткани қайта тиклаш лозим.
13.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: