1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Бетон ва темир бетон конструкцияларга агрессив



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

15.3 Бетон ва темир бетон конструкцияларга агрессив 
муҳитларнинг таъсири 
 
Агрессив 
муҳитларнинг 
хоссалари 
ва 
уларнинг 
қурилиш 
конструкцияларига таъсир этиш шароитлари хилма-хилдир. Бетон ва темир 
бетоннинг хоссалари эса бундан кўра ҳам хилма-хил. Шунинг учун барча 
коррозия жараёнларини санаб ўтишни имконияти йўқ. Демак, коррозия 
жараёнларини умумий белгиларга қараб тавсифлаш мумкин. Профессор В. 
М. Москвин коррозия жараёнларини етакчи белгиларига кўра уч гуруҳга 
бўлган. Коррозиянинг биринчи шаклига, бетон таркибидаги цемент тоши 
компонентлари (таркиблари)ни эритишга қобилиятли суюқлик муҳити 
таъсир этганда ҳосил бўлган жараёнлар киради. Бу жараёнда цемент тоши 
таркибидаги элементлар эрийди ва ювилиб кетади. Коррозиянинг ушбу 
шакли бетон орқали фильтрация жараёни рўй бераётган ҳолларда, айниқса, 
хавфли ҳисобланади. 
Коррозиянинг иккинчи шаклига, бетон таркибидаги цемент тоши 
компонентлари билан эритмаларнинг ўзаро химиявий таъсир этиш 
оқибатида содир бўладиган жараёнлар киради. Коррозиянинг иккинчи 
кўринишида енгил эрийдиган ва диффузия йўли билан ювилиб кетадиган 
моддалар ёки боғловчи хусусиятига эга бўлмаган ва кейинги емирилишга 
таъсир этмайдиган аморф шаклидаги массалар ҳосил бўлади. Ушбу 
шаклдаги коррозия бетонга кислота ва баъзи бир хил тузлар таъсир этган 
ҳолларда содир бўлади. 
Коррозиянинг учинчи шаклига, бетон ғовакларида агрессив муҳит 
таъсирида кам эрийдиган ва кристалланиш оқибатида ҳажми ортадиган 
қаттиқ 
моддалар 
ҳосил 
бўладиган 
жараёнлар 
киради. 
Бетонда 


ривожланадиган кристалланиш ва бошқа иккиламчи жараёнлар иншоотларни 
емирилишига сабаб бўлувчи кучланишларни ҳосил қилади. Сульфатлар 
таъсирида пайдо бўлувчи коррозия жараёнини бунга мисол қилиб кўрсатиш 
мумкин. 
Бу 
ҳолдаги 
емирилиш, 
кальций 
гидросульфоалюминат
кристалларининг ўсиши оқибатида рўй беради. Шуни алоҳида таъкидлаш 
лозимки, кўриб ўтилган коррозиялар турлари амалиётда алоҳида ҳолда жуда 
кам учрайди. Коррозия жараёнларининг учта асосий шаклидан ташқари, 
цемент тоши ва тўлдирувчиларнинг ички ўзаро таъсиридаги биологик 
жараёнлар билан шартланувчи химиявий коррозиялар ва бошқалар ҳам учраб 
туради. 
Коррозия жараёнларини таснифлаш, бетон ва темир бетон
конструкцияларнинг 
ҳимоя 
қилиш 
усулларини 
ишлаб 
чиқишни 
енгиллаштиради. Кўпгина табиий ва саноат муҳитларида углеродли ва паст 
легирланган пўлатлар коррозияга унча чидамли бўлмайди. Бундан 
тайёрланган буюмлар махсус усулда ҳимояланади. Темир бетон буюмларда 
пўлатни занглашдан сақлаш вазифасини бетон бажаради. Бироқ, 
темирбетоннинг ҳозирги замон тараққиётида бу муҳитда арматурани узоқ 
ҳимоя қилишни таъминлаш қийин бўлиб қолиши мумкин. Металл сиртида 
пайдо бўладиган зангнинг миқдори, коррозияга учраган миқдоридан 2-2,5 
марта ортиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ҳимояланмаган бетонда, одатда дарз 
кетиш ҳоллари рўй беради. Демак буюмлар ва конструкциялар тайёрлашда 
металл қўлланилганда уни ҳам коррозиядан сақлаш йўлларини ўйлаб 
кўришга тўғри келади. Бу масала айниқса олдиндан зўриқтирилган 
темирбетон конструкциялар учун жуда муҳим ҳисобланади, чунки ҳосил 
бўладиган коррозияни олдини олмаслик қимматли ва масъулиятли
иншоотларни шикастланишига сабаб бўлиши мумкин. 
Зўриқтирилган металлни оддий ҳолатдагидан кўра коррозияга учраш 
мойиллиги катта бўлади, чунки оқувчанлик чегарасидан ошган кучланиш 
ҳосил бўлганда, металл сиртнинг электрохимик ҳолати ўзгаради, ҳамда 
сиртнинг оксидланган қатлами бузилади. Конструкциялар бетонли ҳимоя 
қатламида дарзлар ҳосил бўлиши, ташқи муҳитнинг арматура сиртига таъсир 
йўлини очади ва коррозия ҳосил бўлиши ҳамда ривожланишига имконият 
яратади. Амалиётда фақат олдиндан зўриқтирилган элементлардагина 
дарзлар пайдо бўлмаслиги мумкин. Оддий конструкцияларда эса дарзлар 
ҳосил бўлиши ва уларнинг очилиши табиий ҳолдир. Шунинг учун ушбу 
омилга алоҳида эътибор бериш зарур. Бундай ҳолларда, коррозиядан 
сақланиш бир томондан арматуранинг тури ва диаметрини танлаш, иккинчи 
томондан эса салбий муҳитнинг тавсифи ва даражасига боғлиқ ҳолда ҳал 
этилади. 
Тажрибалардан кўринадики, адашган электр токлари майдонида бўлган 
темир бетон конструкциялар ҳам коррозияга дуч келади. Металлдан ток
чиқиб кетаётган жойларда унинг электр коррозияланиши кўпроқ содир 
бўлади. Арматуранинг занглаши оқибатида ҳимоя қатлами вазифасини 


бажарувчи бетон емирилиб кетади. Бундай ҳодисалар, айниқса, электролиз 
цехларида, электрлаштирилган транспортларда юз беради. 
Бетон ва темир бетоннинг коррозиясига иқлим шароитининг 
таъсирлари катта бўлади. Айниқса даврий музлаш ва эриш жараёнлари ҳамда 
давр(цикл)лар сони коррозияни тезлаштириши мумкин. Ёзги даврий исиш 
(кундузи) ва совиш (кечки вақт) коррозия жараёнларини тезлаштириб 
юборади. Шунинг учун, конструкцияларнинг узоқ муддатга чидамлилигини 
оширишда иқлим тавсифи ҳам эътибордан четга қолмаслиги керак. 
Қурилишда юпқа конструкциялар қўлланилганда, бу масалага алоҳида 
эътибор қаратмоқ даркор, чунки улар нозик ҳисобланади. Юпқа 
конструкциялар сув сатҳи ўзгариб турадиган жойларда эксплуатация 
қилинса, уларнинг чидамлилигига эътиборни талаб этилади, чунки рўй 
берадиган даврий музлаш, эриш, ҳўл бўлиш ва қуриш каби жараёнлар 
иншоотлар сифатини пасайтириб юборади. Ўзбекистон шароитида ер ости 
агрессив сувлари сатҳининг йил давомида ўзгариб туриши, иншоотлар 
пойдеворларининг сифатини пасайишига сабаб бўлишини ҳисобга олган 
ҳолда бу масаланинг ҳам ижобий ечимини топиш керак бўлади. 
Юқоридаги 
мисоллардан 
кўриб 
турибдики, 
йирик 
панелли 
биноларнинг зилзилабардошлиги бошқа конструктив ечимдаги биноларга 
нисбатан юқори экан. Темир бетон конструкциялардан тикланадиган бинолар 
орасида каркасли бинолар айниқса кўп учрайди. Маълумки каркасли 
биноларнинг фазовий бикрлигини кўндаланг ва бўйлама рамалар 
таъминлайди. Рамаларда устун билан пойдевор орасидаги чоклар бикр, 
устунлар билан ригеллар орасидаги чоклар эса аксарият ҳолларда шарнирли 
бўлади. Кейинги йилларда зилзила содир бўлган жойлардаги унинг 
оқибатларини тадқиқ қилиш натижалари шуни кўрсатдики, кўпчилик 
ҳолларда, устун билан пойдевор орасидаги чоклар турли сабабларга кўра 
талаб даражасида бириктирилмаганлиги сабабли, унинг ишлаши шарнирли 
бирикманикига яқинлашиб қолган. Россияда зилзила оқибатларини таҳлил 
қилиш натижасида, қурилиш-монтаж ишлари жараёнида чоклардаги 
арматурани бир- бирига яхши пайвандламаслик, чокни тўлдиришда 
мустаҳкамлиги паст бўлган бетонлардан фойдаланиш ҳоллари кўп 
учраганлигини қайд қилиш мумкин. 
Назорат саволлари 
1.Биноларнинг конструкциявий хавфсизлигига қандай омиллар таъсир 
қилади. 
2. Қандай омиллар биноларнинг ишончлилигини кучайтиради 
3. Ишочлиликни қайси омиллар камайтиради? 
4. Темир бетон конструкциялар агрессив муҳитлардан қандай ҳимоя 
қилинади? 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish