15- лаборатория иши Ўсимлик вирусларини диагностика қилиш усуллари



Download 247,61 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana04.06.2022
Hajmi247,61 Kb.
#634240
  1   2   3   4


15- лаборатория иши 
Ўсимлик вирусларини диагностика қилиш усуллари 
 
Ҳозирги вақтда ўсимлик вирусларини диагностика қилишда 
ишлатиладиган усулларни такомиллаштириш сезгирлик даражасини ошириш 
хамда бу ишни бажаришга арзон йўлларини топиш каби долзарб муаммолар 
мавжуд [Қодирова, 1991; Жўраева, 1996; Ваҳобов, 2004]. Бугунги кунда 
ўсимлик вирусларини диагностика қилишда индикатор ўсимликлар электрон 
микроскопия, киритмалар асосида ва иммунологик усуллардан 
фойдаланилади. Индикатор ўсимликлар ёрдамида вирусларни диагностика 
қилиш усули ўсимликларни вирусларга берадиган реакциясига (мозаика, 
некроз) асосланган бўлиб, вирусларини паст концентрацияда ҳам аниқлай 
олади, бундан ташқари аралаш келган вирусларни диференцал индикатор 
ўсимликлар ёрдамида тозалаш ҳамда уларни штаммларини аниқлаш 
имконини беради [Ваҳобов, 1991; Тальянский, 1987; Амбросов, 1964]. 
П.Г. Чесноков (1961) А.Я. Комераз (1959) ва бир қатор муаллифлар 
ўсимликлар ёрдамида картошка вирусларини диагностика қилиш устида иш 
олиб борган [Масковец, 1976 Зикин, 1976; Боуден, 1950, Амбросов,1964].
Индикатор ўсимликларни етиштириш, ўстириш кўп ишчи кучини талаб 
қилиши билан бирга вирусни юқтириш шароити ва касаллик аломатларини 
пайдо бўлиши анча вақт талаб қилади [Тальянский, 1987; Амбросов, 1964]. 
Киритмаларга асосланган диагностика усули бугунги кунда кам 
ишлатилиб улар биринчидан кўп вақт ҳамда кўп сармоя, асбоб ускуналар 
талаб қилмасдан, усулнинг сезгирлиги ҳам анча паст [Вохобов 2004]. 
Электрон микроскопия усули бир қатор қиммат асбоб ускуналарни ва 
юқори малакали мутахассисларни талаб қилади. Аммо усулни қулайлиги 
шундаки янги ўрганилаётган вирус ҳамда уларни тузилишини ва шаклини 
ҳам аниқлаб беради [Зикин, 1976, Тальянский 1987]. 


 Вирусларни диагностика қилишда қўлланиладиган усуллар ичида 
иммунологик усуллар бир вақтнинг ўзида бир қанча ўсимликларни 
текшириши, кам меҳнат ва вақт талаб қилиши билан алоҳида ўрин тутади 
[Боровиков, 2008]. Бу усуллар антиген (АГ) ва антитана (АТ) ўзаро таъсирига 
асослангандир [Воҳобов 1991, 2004, Амбросов 1964, Тальянский 1987]. 
Тозаланган АГ ҳайвон организмига (масалан қуён) юборилганда унга қарши 
махсус (специфик) АТ нинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи вирус оқсили 
молекуласи бир бўлаги ҳисобланади [Зикин 1976, Мухамедов 2002].
Биринчи бўлиб М. Дворак (1927) кейинчалик (1930) Т.И. Федотова ва 
Б.Л. Мацулевич вирусларни уларнниг АТ лари ёрдамида диагностика 
қилишни аниқлашди [Амбросов 1964]. 
Картошка Х-вирусига қарши биринчи бўлиб А. Гратиа (1933) 
антизардоб (АЗ) тайёрлаган. Картошка вируслари АГ активлиги ва оқсил 
таркиби билан бир биридан фарқ қилади. Бир мунча актив АГ хусусияти Х –
вирусда, унга яқин S ва М, кейинчалик Y ва охирги ўринда А-вирус 
ҳисобланади [ Зикин 1976]. 
Иммунология усуллари АГ ва АТнинг бир бири билан ўзаро реакцияга 
кириш шароитига қараб аглютинация, преципитация, иммунодеффузияга ва 
нишонланган моддаларга асосланган усулларга бўлинади [Воҳобов 1991, 
Амбросов 1964]. Бу усуллар ўзининг сезгирлиги билан бир биридан фарқ 
қилади. 
Вируслар ҳам бошқа АГ каби турлича антиген дитерминантларни ўз 
оқсил қаватида сақлайди. Улар ҳайвон организмига киритилса, уларга қарши 
ҳайвон қонида махсус АТ лар ҳосил бўлади, худди шундай хусусиятга 
вирусдан ажратиб олинган унинг оқсил қисми ҳам эгадир. Уларнинг антиген 
дитерминантлари 3-5 аминокислота қолдиқларидан иборат [Қодирова, 1992]. 
Кимёвий табиати ва физик хусусиятларига кўра АТ лар оқсил зардоби 
глобулинлар синфига киради. Улар ўз антигенлари билан специфик 
муносабатда бўлиши мумкин. Сунъий равишда ҳайвонларни иммунизация 
қилиш натижасида ҳосил бўлган АТ лар иммуноглобулинлар (JgG) синфига 


киради [Воҳобов 2004] ва иммунология усулларида кенг қўлланилади. 
Қуйида бу усуслларга қисқача тўхталиб ўтамиз:

Download 247,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish