Заминни сунъий зичлаш усуллари.
Заминни сунъий зичлаш усуллари
деганда турли механик воситалар ёрдамида заминнинг юк кўтариш
қобилиятини ошириш тушунилади. Ушбу усул икки хил бўлади:
•
Сиртдан зичлаш усуллари
•
Чуқурдан зичлаш усуллари.
Сиртдан зичлаш усуллари.
a)
Катоклар ёрдамида зичлаш. Бу усул қуйидагича бажарилади:
аввал енгил катоклар юритилади (оғирлиги 0,5-1,0 т) сўнг (оғирлиги 5,0-10т)
оғирликдаги каток юритилади, сўнгра оғир катоклар (оғирлиги 25-40т)
юритилади. Натижада грунт сатхидан 50-60 см қисми зичлашади. Бу усул
ёрдамида грунт сиртини зичлашга оид амал бажарилади ва у лойли, сувли
лой ва лойли қумларда яхши натижа беради.
b)
Оғир гурзи ёрдамида зичлаш. Бунда зичланаётган грунт устидан
оғирлиги 3 т гача бўлган гурзи 5-6 м масофага кўтарилиб, сўнгра кетма-кет
туширилади. Бир нуқтага ўн маротаба урилгач кутилган натижага
эришилади. Натижада грунт сатхи 70 см гача пасайиб, унинг таъсири 1,8 м
гача етади. Ушбу усул ёрдамида лёсс ва лёссимон грунтлар зичланади.
Чуқур зичлаш усуллари.
a)
Ёғоч қозиқлар ёрдамида зичлаш.
Бунинг учун қурилиш майдони
томонлари 0,8-1,2 м бўлган квадратларга ажратилади ва ҳар бир квадратнинг
ичидан сиқилиш қатлами чегарасигача (Д) етадиган ёғоч қозиқлар қоқилади,
натижада унинг атрофидаги грунт зичланиб ва қозиқ олинади, унинг ўрни эса
мустаҳкам грунт билан тўлдирилади. Ушбу усул ёрдамида лёсс грунтлар
зичланади.
b)
Портлатиш усули.
Ушбу усул ёрдамида қуруқ ҳолатдаги лёсс
грунтлар зичланади. Бу усулда ҳам олдингига ўхшаб томонлари 2,5 м гача
бўлган квадратлар ажратилади ва мустаҳкам қатлам чегарасигача
бурғуланади. Унинг остига портлатувчи модда солиб портлатилади,
натижада 2,5 м гача грунтда зичлашиш юз беради. Портлаш оқибатида ҳосил
бўлган бўшлиқни мустаҳкам грунт билан тўлдирилади.
Сув ва титратгич ёрдамида зичлаш.
Ушбу усул ёрдамида асосан
қумли грунтлар зичланади. Усулнинг моҳияти олдинги усуллардагидек, яъни
қурилиш майдони олдиндан квадратларга ажратиб олинади. Унинг
томонлари 0,7-1,3 м оралиғида бўлиб, уларнинг қирраларидан тешикли қувур
титратгич ёрдамида қаттиқ қатлам чегарасигача туширилади. Бу жараёнда
тешикли қувур ичига насос ёрдамида маълум босим остида сув юборилиб,
қувур ёнидан ўз оғирлиги ёрдамида пастлашувчи юмшоқ титратгич қўшимча
туширилади. Грунт зарралари орасидаги туташтирувчи кучлар узилиб, улар
ўз оғирлиги таъсирида зичлашади ва охирида грунтнинг мустаҳкамлиги
олдингига нисбатан бир неча баробар ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |