1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
13.1-расм. 
Бинолар асосларини тадқиқ этиш. 
5.
 
 
а – қудуқларни жойлаштириш режаси ва геологик кесимлар чизиқлари; б – 
геологик кесим схемаси; в – шурф (кесим ва режа) 
Шурф чуқурлиги пойдеворнинг остидан таҳминан 0,5 м пастроқда 
бўлиши керак. Унинг горизонтал кесимининг квадрат метрларда ўлчанган 
майдони унинг метрларда ўлчанган баландлигига тенг бўлади (13.1,в-
расм). Шурфлар ёрдамида визуал, жиҳозлар ва лаборатория усуллари 
билан олиб борилган тадқиқодлар асосида бино асоси ерларининг 
хусусиятлари, уларнинг зичлиги ва ғоваклиги аниқланади. Ёнқурилмалар 
тикланиши мўлжалланаётган жойларда тадқиқодлар айниқса синчиклаб 
олиб борилиши керак. 
Қозиқоёқлар, кўндаланг тўсинлар, ростверклар, яъни асослардан 
пойдеворларга ўтиш конструкцияларининг ҳолатини аниқлаш учун ҳам 
шурфлар ёрдамида пойдевор остининг муҳандислик тадқиқоди олиб 
борилади.
Бино пойдеворларига объектнинг умумий ҳолатига, ва биринчи навбатда 
деворлар ва ораёпмалар ҳолатига қараб баҳо берилади. Бундан ташқари, 
асослар ҳолатини текшириш учун қўлланадиган шурфлар ёрдамида 
пойдеворлар яна турли асбоблардан фойдаланиб, намуналар олиб ҳам 
текширилади. 
Пойдеворларнинг 
ўлчамларини, 
жойланиш 
сатҳларини 
ва 
материалларининг ҳолатини кўздан кечириш учун назорат шурфлари 
қазилади. 
13.1-жадвал 
Замин ва пойдеворларни текширишда иш таркиби 
Бинони текширишдан мақсад 
Бажариладиган иш 
1. Ораёпмаларни ўзгартирмасдан 
ёки қисман ўзгартириб, тушадиган 
Назорат шурфлари 


юкни оширмасдан капитал ремонт 
қилиш. 
2. Устқурма, реконструкция ёки 
барча 
ораёпмаларни 
тўла 
алмаштириб, 
девордаги 
деформацияларни бартараф этиб 
капитал ремонт қилиш. 
1. Бурғулаш билан жойдаги грунтни 
тадқиқ қилиш. 
2. Замин ва пойдеворларни синчиклаб 
текшириш; 
3. 
Грунт 
ва 
грунт 
сувларини 
лаборатория тахлилидан ўтказиш, 
пойдевор 
материалларини 
лаборатория тахлилидан ўтказиш; 
4. Замин ва пойдеворларни текширув 
ҳисобини ўтказиш. 
3. Ертўла ва биринчи қават 
деворларида сув ёки намлик пайдо 
бўлиш сабабини аниқлаш, ертўлани 
чуқурлаштириш. 
1. Бурғулаш билан жойдаги грунтни 
тадқиқ қилиш; 
2. Назорат шурфлари; 
3. Гидроизоляциянинг борлиги ва 
ҳолатини текшириш; 
4. Ер ости сувининг сатхини кузатиш. 
Грунтларнинг физик-механик тавсифларини аниқлаш учун бузилган ва 
бузулмаган тизими грунтлардан намуна олиш керак. Синчиклаб текширишда 
пойдеворнинг тури, унинг режадаги шакли, ўлчами ва жойлашиш чуқурлиги 
аниқланади. 
Пойдевор ва ертўла девори термаларни тахминий мустаҳкамлигини 
оддий асбоблар: зубила, Кашкаров ва Физдел болғаси ёрдамида тадқиқ 
қилинади. Бутли тош ва маркаси паст – 50 гача бўлган ғишт болға (оғирлиги
1 кг) билан бир уришда ажраб кетади. Маркаси 100 гача бўлганда бир неча 
бор зарб беришда анча майда бўлакларга бўлинади. Маркаси 100 дан юқори 
бўлганда эса, болға билан сирғалувчан зарб берилганда тошдан учқун чиқади 
ва майда бўлакларга бўлиниб кетади.
Текширув жараёнида қўшимча бетоннинг тахминий баҳолаш эхтиёжи 
пайдо бўлади. Бу ҳолда 13.2-жадвалда келтирилган маълумотдан 
фойдаланиш мумкин. Усул оғирлиги 0,4÷0,8 кг бўлган чилангарлик болғаси 
билан конструкция юзаси бетоннинг тозаланган қоришмали қисмига ёки 
элемент юзасига перпендикуляр бўлган зубилага тақиллатиш усули билан 
аниқланади. Бунда бетон мустаҳкамлигини баҳолаш учун камида 10 та 
зарбдан олинган натижанинг энг кичиги қабул қилинади. Бундан ташқари 
тақиллатишда жарангдор товуш мустаҳкамроқ ва зичроқ бетонга тегишли 
бўлади. 
Агар пойдеворга қўшимча юк кўйилиш имконини аниқлашда пойдевор 
материалининг мустаҳкамлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса, у ҳолда 
пойдевордан ва ертўла деворидан лаборатория тадқиқоди учун намуналар 
олинади.
Сиқилишга ва эгилишга синаш учун керак бўлган намуналар бутун 
бино пойдеворларининг турли қисмларидан олинган 10 та ғиштдан иборат. 


Яхлит қуйма пойдевордан лаборатория тахлили учун бетон намуналари 
диаметри 10 см ли узунлиги камида 12 см бўлган бешта кернни 
бурғулаб олиш билан амалга оширилади. Пойдевор текшируви тугагач 
намуна олинган жойлар тўлдириб дарҳол шурфлар қаватма-қават шиббалаб 
кўмилиб, отмосткани қайта тиклаш лозим.
13.2-жадвал 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish