А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

 
 
 
ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИДА ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ
 
 
 
 Счётлaр (ҳисoбвaрaқлaр) ҳaқидa тушунчa

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳисобини юритиш заруриятида 
корхонанинг хўжалик жараёнлари натижасида доимо таркибий ва миқдорий жиҳатдан 
ўзгариб борадиган хўжалик маблағлари ҳақида ҳар доимо маълумотга эга бўлиб туриш 
талаб этилади. Бу талабни бажариш учун эса хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил 
топиш манбаларни ҳисобда гуруҳлаб бориш ва тезкор назорат ўрнатиши керак бўлади. 
Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби элементларидан бири счётлар тизимидан 
фойдаланилади. 


44 
Бухгалтерия ҳисобида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш 
манбаларининг ҳаракати тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун ҳар бир маблағ, манба 
ва хўжалик жараёнлари алоҳида-алоҳида рақамлар билан белгиланади. Маблағ, манба ва 
хўжалик жараёнлари учун белгиланган рақамлар бухгалтерия счётлари деб юритилади. 
Бухгалтерия ҳисоби счётларининг икки томони бўлиб, бир томони «Дебет», 
иккинчи томони томони «Кредит» деб юритилади. 
Д
т
К
т 
 
 
 
 
 
Қадимий савдо китобларида счётнинг «Дебет» томонида кирим, «Кредит» 
томонида чиқим кўрсатилган. Ҳозирда ҳам бу маъно қисман сақланиб қолган. Бу 
счётлар хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракатини 
ҳисобга олиш ишларини осонлаштириш ва улардан тўғри фойдаланишни назорат 
қилишда ҳам қўл келади.
Корхона фаолиятида ёппасига, узлуксиз ҳисоб қилиб борилар экан, корхона барча 
мулкини ўрганиб, уларнинг хусусиятларини яхшилаб англаб етмоқ керакдир. Корхона 
мулклари ҳисоби тўлиқ юритилар экан, ҳисоб ишларини осонлаштириш, оқилона ташкил этиш 
мақсадида счётлар режаси ишлаб чиқилган. Шуни назарда тутмоқ керакки, Бухгалтерия Ҳисоби 
Миллий Стандартининг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши зарурий ҳол бўлганидек, 
счётларнинг янги режасини ишлаб чиқиш ҳам зарур бўлиб қолди ва счётларнинг янги режаси 
корхоналар молия хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисобида қўлланилиб келмоқда. 


45 
Счётлар режаси 6 қисм ва 9 бўлимдан иборат. Счётлар режасининг қисмлари 
қуйидагилардир: 
1-қисм. Узоқ муддатли активлар. 
2-қисм. Жорий активлар. 
3-қисм. Мажбуриятлар. 
4-қисм. Хусусий капитал (мулк). 
5-қисм. Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши. 
6-қисм. Балансдан ташқари счётлар. 
Счётлар режасидаги бўлимлар қуйидагича номланган: 
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар. 
2-бўлим. Товар-моддий захиралари. 
3-бўлим. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми. 
4-бўлим. Олинадиган счётлар. 
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар. 
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар. 
7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар. 
8-бўлим. Капитал (мулк), фойда ва захиралар. 
9-бўлим. Даромад ва сарфлар. 
Счётлар режасини билиш нафақат бухгалтерлар, балки аудиторлар, солиқчилар қисман 
ташқи фойдаланувчилар (акциядорлар, таъсисчилар) учун ҳам керакдир. 
Счётлар иккига ажратилади: 
Актив счётлар — хўжалик маблағларини акс эттирувчи счётлар. 
Пассив счётлар — хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини акс эттирувчи 
счётлар. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish