А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

Д
т 
Актив К
т
Д
т 
 Пассив К
т
 


Юқорида кўриниб турганидек, ҳар иккала турдаги счётларнинг ҳам дебет ва кредит 
томонлари мавжуд. Фарқ шундаки, актив счётларнинг дебетида кўпайиш, кредит томонида эса 
камайиш акс эттирилади. 
Пассив счётларда эса аксинча, дебет томонида камайиш, кредит томонида эса кўпайиш акс 
эттирилади. 
Маълумки, счётлар ой бошига очилади. Бу вақтда маблағ ва улар манбалари мавжуд 
бўлиб, улар ой бошига қолдиқ деб аталади. 
Ой давомида хўжалик жараёни натижасида маблағлар ва улар манбалари ҳаракати 
(кўпайиши, камайиши) оборот дейилиб, уларни дебет ёки кредит томондалигига кўра, дебет 
оборот, кредит оборот деб аталади. 
Актив счётларда дебет оборот ой давомида маблағларнинг киримини, кредит обороти эса 
маблағлар ой давомида камайишини билдиради. 
Пассив счётлардаги дебет оборот ой давомида маблағ ташкил топиш манбаси 
камайишини, кредит оборот эса ой давомидаги манба кўпайишини билдиради. 
Бухгалтерия ҳисоби счётлари доимо бош қолдиқ билан бошланиб, охирги
қолдиқ билан якунланади. Баъзи бир йиғиб тақсимловчи ёки транзит счётларда бош қолдиқ 
ҳам, охирги қолдиқ ҳам бўлмайди. Чунки улар ой бошига очилиб, ой охирида ёпилади. Актив 
счётлардаги ой охирига қолдиқни аниқлаш учун, ой бошига қолдиқ суммага дебет оборот 
суммасини қўшиб, кредит оборот суммасини айириш орқали топилади: 
Д
Т
оқ.= Д
Т
бқ. + Д
Т
об. – К
Т
об. 
бунда, Д
Т
оқ. — дебет охирги қолдиқ;
Д
Т
бқ. — дебет бошланғич қолдиқ;
Д
Т
об. — дебет оборот;
К
Т
об. — кредит оборот. 
Бухгалтерия ҳисоби счётлари қуйидаги хусусиятига кўра туркумланади: 
– 

 


46 
— счётларнинг тузилишига кўра; 
— кўрсаткичларнинг акс эттирилишига кўра; 
— балансда акс эттирилишига кўра; 
— вазифаси, тайинланишига кўра. 
Счёт тузилишига кўра икки турга бўлинади: 
— актив счёт; 
— пассив счёт. 
Актив счётлар хўжалик маблағларини акс эттиришга, пассив счётлар эса хўжалик 
маблағларининг манбаларини акс эттиришга мўлжаллангандир. 
Кўрсаткичлар акс эттирилишига кўра, счётлар икки хил бўлади: 
— синтетик счётлар; 
— аналитик счётлар. 
Балансда қатнашишига кўра счётлар икки хил бўлади: 
— балансдаги счётлар; 
— балансдан ташқари счётлар. 
Балансдаги счётлар деб, балансда қатнашадиган счётларга айтилиб, улар бўйича 
иккиёқлама ёзув амалга оширилади. 
Балансдан ташқари счётлар эса корхона балансга кирмайдиган счётлар бўлиб, уларда 
ҳисоб ёзувлари фақат бир ёқлама олиб борилади. 
Вазифасига (тайинланиши) кўра счётлар қуйидагича гуруҳланади: 
1. Асосий счётлар. 
2. Тартибга солувчи счётлар. 
3. Тақсимловчи счётлар. 
4. Калькулация счётлари. 
5. Таққословчи счётлар.


47 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish