58
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳақида тушунчава уларнинг аҳамияти
Ҳисоб
регистрлари
«регистрация»
сўзидан олинган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби
ёзувларини рўйхатга олувчи ҳужжатлар деган
маънони англатади.
Бухгалтерия
ҳисоби
корхоналар
фаолиятини ёппасига, узлуксиз ҳисобини олиб
борар экан, бунда ҳужжатлаштириш аҳамияти
юқоридир. Кузатиш натижасида олинган
маълумотлар дастлабки ҳужжатларда акс
эттирилиб
борилади,сўнгра шу дастлабки
ҳужжатлар
ҳар
томонлама
текширилиб
бухгалтерияга қабул қилинади.
Текшириб қабул қилиб олинган дастлабки ҳужжатлар асосида бухгалтерия проводкалари
амалга оширилади.
Табиийки, бу бухгалтерия проводкалари ҳам ҳужжатлаштирилиши шарт.
Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби регистрларининг маълумотларидан фойдаланилади. Демак,
бухгалтерия ҳисоби регистрлари — ҳисоб ёзувлари (бухгалтерия проводкалари)ни акс
эттиришга мўлжалланган жадваллардир.
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунининг 15-
моддасига
15
кўра
бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув усулига мувофиқ
юритиладиган журналлар, қайдномалар, китоблар ва тасдиқланган бланкалардан (шакллардан)
иборатдир.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари техника воситаларидан,
ахборот тизимларидан ва
ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида яратилиши, ишлов
берилиши ва сақланиши мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби регистрларида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлар
тизимлаштирилиши ва тўпланиши керак.
Бухгалтерия ҳисоби регистрининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:
регистрнинг номи;
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;
регистрни юритиш бошланган ҳамда тугалланган сана ва (ёки)
регистр тузилган давр;
хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гуруҳланиши;
хўжалик операцияларининг ўлчов бирлиги кўрсатилган ҳолда пулдаги ўлчов миқдори;
регистрни юритиш учун масъул бўлган шахсларнинг лавозимлари, фамилиялари ҳамда
исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолдаги имзолари ёки
ушбу шахсларни
идентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.
Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл
қўйилмайди.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари — журналлар, ведомостлар,
китоблар шаклидаги ва
тасдиқланган бланкалардир. Ҳисоб регистрларининг аҳамияти шундаки, уларга счётларда
тегишли кўрсаткичлар акс эттирилади, умумлаштирилади, ой охирига қолдиқлар аниқланади ва
умуман, хўжалик маблағлари ҳамда уларнинг ташкил топиш манбалари билан боғлиқ
маълумотлар акс эттириб борилади.
Ҳисоб регистрлари маълумотлари ой охирида умумлаштирилиб,
корхоналарнинг баланс
ва ҳисоботларини тузишда асос ҳисобланади. Демак, ҳисоб регистрларидаги маълумотларнинг
15
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида. 2016 йил 13 апрель. № ЎРҚ-404.
59
нечоғлик ўз вақтида тўғри ва аниқ расмийлаштирилиши нафақат корхонанинг ўзи учун, балки
унинг баланс ҳамда ҳисоботларидан фойдаланувчилар учун ҳам аҳамиятли экан.
Ҳисоб регистрларининг турлари (шакллари) ўрганилаётганда, уларнинг қуйидаги
хусусиятларига эътиборни бериш керак:
— ташқи кўриниши;
— уларда акс эттириладиган ёзувларнинг турлилиги;
— маълумотларнинг ҳажми.
Ҳисоб регистрлари ташқи кўриниш хусусиятларига кўра қуйидагича туркумланади:
— дафтарлар ёки китоб шаклидаги («касса китоби», «бош китоб»);
— карточка шаклидаги;
— варақ ёки ведомость шаклидаги.
Do'stlaringiz bilan baham: