51
Сoтиш (рeaлизaция) жaрaёнининг ҳисoби.
Сотиш (реализация) жараёни. Ишлаб чиқариш жараёнидан сўнг
яратилган миллий
даромадни тақсимлаш ва кейинги ишлаб чиқаришни амалга оширишдан маҳсулотларни сотиш
фазасига келади. Корхона маблағининг айланишининг бошқа фазалари муомала сферасида
амалга оширилади. Муомала сфераси корхонани моддий қийматликлар
билан таъминлаш ва
тайёр маҳсулотларни сотиш фазасидан иборат.
Назорат учун саволлар
1. Асосий хўжалик жараёнларининг турлари?
2. Таъминот жараёни ҳақида гапиринг?
3. Ишлаб чиқариш жараёни ҳақида гапиринг?
4. Сотиш жараёни ҳақида гапиринг?
Ҳужжатлар ва уларнинг бухгалтерия ҳисобида тутган ўрни
Бухгалтерия ҳисоби усулларидан бири ҳужжатлаштириш бўлиб, унинг аҳамияти
хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона
ташкил этишда, шунингдек, ҳисоб
ишларини
юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда талабларга жавоб беришда зарурийдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунининг 14-
моддасига
13
кўра
операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия
13
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида. 2016 йил 13 апрель. № ЎРҚ-404.
52
ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида
олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив
пластик карталаридан
фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари деб тан олинади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки
операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари,
агар улар амалга
оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат
расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган миқдор ўлчови
(натура ва пулда ифодаланган ҳолда);
хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун
зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа
реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида,
тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган
муддатларда топширилишига жавобгардир.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва тақдим этилиши
мумкин.
Реквизитлар — бу ҳужжат номи, мазмуни, тўлдириш санаси, тасдиқловчи белгилар каби
кўрсаткичларни ифодаловчи ёзувлар. Реквизитларни нотўғри ёки бузиб кўрсатиш ҳам
бухгалтерия ҳисоби тартиб ва тамойилларининг бузилишига олиб келади.
Шунинг учун
бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг реквизитларини аниқ ва тўғри расмийлаштириш талаб
қилинали.
Do'stlaringiz bilan baham: