313
ҳал этишади
225
. Айнан охиргиси, журналистларнинг ижтимоий тармоқлардан
самарали фойдаланиши мумкинлигини кўрсатади. Сўнгги тадқиқотларга
кўра ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиси бир ҳафтада ўртача 38 соат
ўтиради
226
. Ижтимоий тармоқларга кириш ОАВ сайтларига киришдан кўра
уч баробар кўпдир.
Журналистлар ўз
аудиториясининг фикрини билиш,
уларни
ўйлантираётган муаммолардан бохабар бўлиш, мавзу топиш, интервью олиш,
турли табиий ва техноген офатлар оқибатида транспорт алоқаси ўзилган
пайтда воқеа жойидан зарур хабарларни олишда ижтимоий тармоқларнинг
имкониятларидан тобора кенгроқ фойдаланишмоқда. Бундан ташқари
ижтимоий тармоқлар орқали ОАВда чоп этилган материалларни илгари
суриш, улар билан қайта алоқа ўрнатиш, қолдираётган шарҳларни
мувофиқлаштириш, аудитория ҳаракатини ва фикрини кузатиш, уларни
инобатга олган ҳолда таҳририят сиёсатини ўзгартириш, ньюсмейкерлар
билан алоқани ушлаш, журналистнинг шахсий имижини шакллантириш ва
ривожлантириш, таҳририят брендини яратиш, материалларга қўйилган
лайклар орқали аудитория қизиқишини ўрганиш, лайк ва репостларнинг
сонидан келиб чиққан ҳолда журналистларнинг меҳнатини рағбатлантириш
мумкин. Айнан шу сабабли нафақат
журналистлар, балки оммавий ахборот
воситалари ҳам ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очишмоқда.
Бугунги кунда журналист учун ижтимоий тармоқ бебаҳо ахборот
манбаидир. BBCнинг янгиликлар бўлимининг бошлиғи Питер Хоррокс
журналистларнинг турли хил ижтимоий
медиалардан ахборот манбаси
сифатида фойдаланишлари ҳақида буйруқ беради. У ўз ходимлари асосан
Twitter ва RSS-каналлларга эътибор беришни уқтиради. Бундан ташқари
журналистлар ижтимоий тармоқ файдаланувчиларнинг қайта алоқа
жараёнида фикрларини ҳам эътиборга олишлари лозим. BBC раҳбариятининг
бундай қарор қабул қилишига 2010 йил 12 январда Гаитидаги Рихтер
шкаласи бўйича 7,2 баллик ер қимирлаши сабаб бўлди. Мамлакат билан
транспорт алоқа
маълум муддатга узилиб, журналистлар ҳалокат содир
бўлган ҳудудга етиб бора олишмади. Биринчи бўлиб электрон ва уяли алоқа
тикланганлиги боис ҳалокат гувоҳлари ижтимоий тармоқлардаги ўз
саҳифаларига сурат ва видеоматериаларни жойлаштира бошладилар.
Youtube.com порталида ер қимирлаши натижасида содир бўлган
вайронагарчилик ва қурбонларнинг тасвири туширилган 30 сониялик
ҳаваскор видеоматериал жойлаштирилиб, у бир неча дақиқа ичида дунёнинг
етакчи телеканаллари томонидан эфирга узатилди. Босма ОАВ ҳам
Twitter.com.да берилган гувоҳларнинг материалларидан кенг фойдаланишди.
225
Социальные сети в работе журналиста. https://www.science-education.ru/ru/article/view?id=16934
226
Социальные сети в жизни журналиста. http://mediaprofi.org/mastership/journalism/item/3008-
social_media_obzor
314
Яна бир мисол, 2009 йил 12 декабрда Челябинск
вилоятининг Калачево
қишлоғига халокатга учраган самолёт қулаган. Халок бўлганларнинг исми ва
фамилиясидан ташқари ҳеч қандай ахборот йўқ эди. Халокатни акс эттирган
телевизион сюжет учун vkontakte.ru ва odnoklassniki.ru.да фойдаланувчилар
томонидан юкланган суратлардан фойдаланилган
227
.
Сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, жаҳондаги аксарият оммавий
ахборот воситалари ўзларининг саҳифаларини Facebook.com.да (97 фоиз)
очишмоқда. Twitter. com. ундан атиги бир фоизга орқада (96 фоиз).
Facebookнинг ижрочи директори Шерил Сандбергнинг фикрига кўра,
228
“яқин беш йил ичида контенти фойдаланувчиларни қизиқтира олмаган веб-
сайтлар анохронизмга айланади”. Демак, яқин
йилларда интернет-
ресурсларнинг деярли барчаси ижтимоий тармоқлар орқали ўз
аудиториясини кенгайтиради. Халқаро тажрибани муваффақиятли ўз
фаолиятига тадбиқ этаётган мамлакатимиз хусусий нашри ҳисобланган
“Даракчи”, “Суғдиёна” ўз саҳифаларини Facebook.com.да очишди ва
аудиториясини 1,5 баробарга кенгайтиришга эришишди.
Do'stlaringiz bilan baham: