315
sion
журнали томонидан берилган хабарга кўра 2017 йилда бутун дунёда 77%
журналистлар ўз фаолиятларида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади.
Сўровда қатнашган 50% журналистлар бугунги кунда ўз фаолиятларини
ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қила олмасликларини айтишган.
Шунингдек,
229
.
- 83% журналистлар ўз манбалари билан боғланишда
ижтимоий
тармоқлар, хусусан мессенжерлардан фойдаланишларини билдиришган;
- 39% журналистлар асосий ахборот манбаси сифатида ижтимоий
тармоқлардаги экспертларнинг саҳифаларини кўрсатишган;
- инглиззабон журналистлари бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларига
нисбатан кўпроқ ижтимоий тармоқлар орқали ўз материалларини эълон
қилишларини айтишган;
- бутун дунёнинг журналистик кадрларни тайёрлашга
ихтисослашган
олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш курсларида digital media ва
ижтимоий тармоқлар билан ишлаш кўникмалари борасидаги фанлар ўқув
дастурига киритилмоқда.
!
Storyful
сайти 2010 йили Дублинда Ирландия миллий ТВсининг
мухбири Марк Литл томонидан ташкил этилган бўлиб, ижтимоий
тармоқларда тарқалаётган аудио, видео ва фото материалларнинг
ҳаққонийлигини
текширишга
ихтисослашган
сайт.
Storyful ижтимоий тармоқлар контентини текшираётганда хабарнинг
жойлаштирилган жойи, вақти ва уни жойлаштирган фойдаланувчининг
шахсини текширади
230
.
229
Журналисты в социальных сетях. http://journalist.kg/analytics/zhurnalistyi-v-sotsialnyih-setyah-igroki-ili-
igrushki
230
Уроки для журналистов: как сайт Storyful проверяет правдивость сенсационных новостей.
https://inosmi.ru/world/20140715/221659934.html
316
Storyful сайти ижтимоий тармоқларда ахборот манбаларини текшириш
ва мониторинг учун қуйидаги онлайн инструментларни таклиф этади:
Google Maps.
Ижтимоий медиадаги ахборот манбасининг жойини
аниқлашда Google Maps сунъий йўлдош орқали геолокация маълумотлари
ёрдамида
текшириш имконини беради;
Tweetdeck.
Twitter – янгиликлар ва воқеа гувоҳларининг асосий
манбасидир. Tweetdeck твитларни мониторинг қилиш.ю уларни яратиш,
фильтрлаш, тизимлаш
имконини беради;
Gramfeed.
Instagram видеороликларни жойлаштириш имконини
фойдаланувчилари эътиборига ҳавола қилгач, журналистлар учун учун энг
мақбул ижтимоий тармоққа айланди. YouTube дан фарқли
равишда
Instagramда жойлаштирилган видео ҳақиқатга яқинроқ. Улар геолокация
маълумотлари билан биргаликда берилганлиги сабабли,
уни жойлаштирган
фойдаланувчининг жойини аниқлаш имконини беради;
Gramfeed сервиси Instagramда сана, вақт, жой бўйича суратларни
қидириб, харитада визуаллаштиради;
Do'stlaringiz bilan baham: