Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

 
Блогнинг асоси – пост. 
Блог қизиқарли ва ўқишли, ўз аудиториясига 
эга бўлиши учун постлар қизиқарли бўлиши лозим.
236
Основные правила ведения блога//http://pleshkoff.ru/blogeru; Золотые правила ведения блога и написания 
статей//http://blogo-news.com/blog 
 
 


324 
Пост- блог матни. Ҳар бир пост ўзида алоҳида мавзуни акс этади. 
Пост – блогнинг асоси. Блогнинг пости долзарб ва сифатли бўлса, 
ойдаланувчиларни кўпроқ жалб этади. Шу билан биргаликда, блог 
постларини ёзишда олдин блогингиз йўналишига оид мавзуга доир содир 
бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ёритиш учун тезкорлик билан ёзиб 
жойлаштирасизми ёки кайфиятингизга қараб иш тутасизми, шуни аниқлаб 
олинг. Чунки, доимо заҳира учун пост матнларини олиб қўйган маъқул. Бу 
доимий равишда блогингизни янгилаб туриш имконини беради. Албатта, 
ОАВ корпоратив блогларининг пости таҳририят фаолиятини қизиқарли, 
мукаммал тарзда ёритишга йўналтирилган бўлиши лозим. 
! Тажрибали блогерлар бир ҳафтада 6 та пост ёзиб, уни кетма-
кетлигини таъминлаган ҳолда жойлаштиришни маслаҳат беришади 
Шунингдек, мунтазам равишда постларни эълон қилиш қидирув 
тизимлари ва аудиториянинг ишончини қозонишга ёрдам беради. Блогга 
ёзишдан олдин ОАВ таҳририяти блогининг аудиторияси кимлардан иборат? 
Ёзаётганларингиз ким учун қизиқ? Блогнинг миссияси нимадан иборат? 
деган саволларга жавоб топинг. Агарда уларга жавоб бўлмаса, беҳуда куч ва 
қимматли вақтни сарфлашнинг нима кераги бор?
Саволларга жавоб топсангиз постнинг услуби қандай бўлишини ўйлаб 
кўринг. 
! Пост услуби –матнни баён қилишнинг услубий шакли бўлиб, у савол, 
шарҳ, ҳаволалар, фикрлар, муаммонинг ечимини ўз ичига олади.
Демак, пост ёзишни бошлаймиз. Бунинг учун баландпарвоз сўзлар ва 
қолиплардан қочган ҳолда таҳририят йўналишига доир воқеани унинг энг 
қизиқ томонидан бошланг. ОАВ сайтидаги айнан шу хабар шаклидан фарқли 
ўлароқ, постни эркинроқ, воқеани шарҳлаган ҳолда ёзишга ҳаракат қилинг. 
Унда воқеа қатнашчиларининг фикрини, муаммо қўйилган ҳолда унинг 
ечимини ҳам кўрсатиш яхши натижа беради. 
! Расмий веб-сайтдан корпоратив блог фарқ қилишини унутманг.


325 
Аудиоблоглар баъзи блоггерлар матн ўрнига ўз фикр ва ўйларини 
аудиоформатда ёза бошлаганларидан кейин урфга кирди. Бу воқеа илк марта 
90-йилларнинг охирида қайд этилган. Муаллифлар сайтларига ташриф 
буюрувчи меҳмонларга ўз овозли ёзувларини эшиттирганлар. Аудиоблогнинг 
илк намоёндаларидан бири – NPR журналисти Эрик Шапиро 2003 йилда 
эълон қилган материалида: “Аудиоблог аудиоформатдаги кундаликдир, у ҳар 
қандай кишининг ҳаётини мароқли, кўп қисмли драма кўринишида тасааввур 
қилиш имконини беради, - деб ёзади. Айниқса, сиёсат, адабиёт, мусиқа, 
санъатга бағишланган аудиоблогларнинг келажаги порлоқ”
237

Аудиоблоглар оддий матнли блогларчалик оммалашмади. Бунинг 
сабаблари бир нечта: биринчидан, ҳамма блоггерлар ҳам нотиқлик 
маҳоратига эга эмас, шунинг учун илк аудиоблоггерлар журналистлар, ТВ ва 
радио бошловчилари, ўқитувчилар, яъни саводли ва ишонтира олиш 
салоҳиятига эга ишилардан иборат эди. 
Иккинчидан, аудиоблог яратиш анъанавий матнли материал 
тайёрлашга қараганда кўпроқ вақт талаб қилади. Учинчидан, аудиоблог олиб 
бориш учун овоз ёзиш, уни монтаж қилиш каби қатор техник малакаларга 
ҳам эга бўлиш зарур. Лекин кейинги пайтларда овоз ёзишнинг осон 
дастурлари яратилди ва бу муаммо ўз долзарблигини бир мунча йўқотди. Шу 
ўринда яна икки тушунча –подкаст ва аудио кундалик ҳақида ҳам тўхталиб 
ўтиш жоиз. 
Подкаст – аудио ёки видеофайл, ёхуд веб-сайтдан юклаб олиш мумкин 
бўлган файллар серияси бўлиб, уни портатив медиа-плеер, шахсий 
компьютер орқали эшитилади. Ундан фойдаланмоқчи бўлган одам махсус 
дастур ёрдамида ўзини қизиқтирган подкастга ёзилади. Ушбу атама “iPod”ва 
“Broadсast” сўзларининг бирикишидан ҳосил бўлган бўлиб, 2004 йилдан буён 
ишлатилади. “iPod” портатив плеерни, “Broadkast” эшиттириш маъноларини 
англатади. Аудиокундаликнинг ҳам аудиоблог билан умумий жиҳатлари кўп 
– у ҳам овозли файл бўлиб, фойдаланувчиларга интернет орқали етказиб 
берилади. Баъзан радиода эшиттириб туриш имконияти ҳам бор. Манбаларда 
кўрсатилишича, уни илк бор америкалик ўсмир ўқувчилар қўллашган – 
профессионал журналистлар ўз иш қуроллари: диктофон, микрофонларини 
бериб туришган ва қизиқувчан, ташаббускор болалар янги жанрга асос 
солишган. Ўз кўрган, эшитган нарсалари ҳақидаги маълумотларни тўплаб, 
кундалик тарзида ёзиб боришган ва тингловчиларга тақдим этишган. Бу жанр 
кўпроқ ғарб ёшлари орасида оммалашди. 
237
Балакина Е. Аудиоблог: «Кто есть кто и что дальше?» // Радио ПГУ 2009. [Электорнный ресурс ] URL:
http. / www. podst.ru / 


326 
Овоз аудиоблогда ўзини намоён этишнинг асосий ва энг самарали иш 
қуролидир. Унга эса мультимедиянинг улкан имкониятлари ёрдамга келади – 
яъни овозли материал матн, сурат, тасвир билан бойитилиши, ҳатто, 
ҳаммасидан биратўла фойдаланилиши ҳам мумкин. Маълумот тақдим 
этишнинг турли шаклларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш, 
тайёрланаётган материални бир йўла қайта ишлаш, яъни мультимедия унинг 
афзал жиҳатларидандир. 
Аудиоблог интерфаоллик даражасига кўра ҳам подкаст ва 
аудиокундалик каби муқобилларидан бирмунча устун жиҳатларга эга: 
Аудиоблог деганда маълум бир мавзуни кўтараётган муаллифнинг 
самимияти, тажриба ва мулоҳазаси билан ўртоқлашиш истагини тушуниш 
тўғри бўлади. 
Муаллифнинг уни тинглаётганларга етказаётган хабар ёки янгилиги, 
воқеа-ҳодисалар ҳақидаги шахсий мулоҳазалари шу вақтнинг ўзида кўпчилик 
томонидан муҳокама қилиниши, истовчилар ўз фикр, шарҳларини ёзиб 
қолдиришлари, жавоб олишлари мумкин. Аудиоблогда вақт омилининг ҳам 
аҳамияти катта – блогни янгилаб туриш тезлиги юқори бўлганлиги учун ҳам 
унга кун давомида бир нечта ёзув киритса бўлади. Одатда блогдаги ёзувлар 
ўз долзарблигини бир неча кунгина сақлаб тура олади. Аудитория унга 
қизиқишини тез йўқотади. Афсуски, аудиоблоглар ишончли информация 
манбаи вазифасини ўтай олмайдилар. Сабаби анъанавий ОАВдан фарқли 
ўлароқ, блогдан жой олган маълумотларнинг асосли ва тўғрилиги 
текширилмайди. Тақдим этилаётган материалларнинг бўш, саёзлиги тез-тез 
кўзга ташланиб туради. Блоггерлар профессионал журналист эмаслиги, бу 
соҳада билими етишмаслиги туфайли воқеа-ҳодисаларга холис ёндаша 
олмайди. Оқибатда блогга кирган қанчадан-қанча одам асоссиз хабарга 
ишониб қолади. Нотўғри хулосалар чиқариб, яна минглаб интернет 
фойдаланувчиларининг адашишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам 
блоггерлар фаолиятини назоратга олиш, уларнинг малакавий ўқишларини 
ташкил этиш, онг, дунёқарашларини соғломлаштиришга аҳамият бериш 
керак бўлади. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish