Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Биринчи қадам.
Мақбул ижтимоий тармоқда ўз саҳифасини яратган 
ОАВ йўналишига мос келувчи гуруҳ очиб, у ерда таҳририят йўналиши билан 
боғлиқ ҳар қандай масалаларни муҳокама этиши мумкин. Айнан гуруҳда 
ОАВ томонидан тадбирлар, акцияларни ўтказиш, ҳомий ва ҳамкор топиш 
мумкин. Гуруҳ очиш учун, аввало унга таҳририят йўналишига мос ном 
топинг. Ушбу ном ОАВ номи билан бир хил бўлиши ҳам мумкин. Бунинг 
учун бир нечта ном топиб, уни ОАВ саҳифасидаги муҳокама этишга 
қўйсангиз мақсадга мувофиқдир. Саҳифангиз «дўстлари» томонидан 
билдирилган фикрлар сизга энг яхшисини танлашда ёрдам беради.
Иккинчи қадам
. Гуруҳ аватари, яъни унинг йўналиши билан боғлиқ 
сурат. Аватар гуруҳлар рўйхати фойдаланувчи томонидан қараб 
чиқилаётганида ҳам бош саҳифада кўринади. Аксарият ҳолатларда одамлар 
гуруҳ ҳақида айнан унинг аватари орқали бирор-бир фикрга келишади. 
Аватарга: 
- логотип; 
- фотосурат; 
- матн; 
- расмни жойлаштириш мумкин. 
Учинчи қадам.
Гуруҳга албатта тадбир ташкилотчилари хусусида 
қисқача маълумотларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир. Ўтказмоқчи 
бўлган тадбирингизнинг моҳияти ва унинг фойдали томонларини ҳам санаб 
ўтиш мумкин. Агарда уни ташкил этишда сизга кўнгиллиларнинг ёрдами 
керак бўлса, бу ёрдамни айнан гуруҳ аъзоларидан сўраш лозим. 


309 
Аксарият ҳолатларда гуруҳларда фақатгина тадбир номи ва унинг 
мақсади қисқача ёзилади. Фойдаланувчиларда айнан тадбирда қатнашишга 
истак уйғотилмайди. 
Агарда сиз ўз тадбирингизни пуллик қилмоқчи бўлсангиз (масалан, 
семинар-тренинглар) у нега бепул эмаслиги ҳақида изоҳ қолдиринг ва 
тренинг қатнашчиси қандай фойдага эга бўлишини тасвирланг. 
Унутманг!
Ижтимоий тармоқларда турли хил миш-мишлар тез 
тарқалади. Сиз ОАВга кўпроқ муштарийларини жалб этмоқчи бўлсангиз, 
ҳар бир ўтказилган тадбирдан сўнг унинг суратларини саҳифангизда 
жойлаштиргач, гуруҳ аҳзоларидан фикрларини айтишларини сўранг.
ОАВнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сўровлар, турли хил 
танловлар, овоз беришлар ўтказишингиз ҳам мумкин. 
Сўровлар бевосита таҳририят йўналишига боғлиқ бўлган масалада 
ўтказилади. Масалан, ОАВ экологик йўналишда лойиҳа тайёрлаши учун 
фуқароларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини билиши зарур. Бунинг 
учун 10 тагача саволдан иборат сўровнома тузилиб, ОАВ саҳифасига 
жойлаштирилади. Олинган натижа объектив ҳолатни тасаввур этиш 
имконини беради. Демак, сўровлар орқали, аввало аудитория эҳтиёжларини 
тушунишга, ҳамжамиятларни яратиш ва ривожлантиришга, саҳифага 
кирувчилар сонини оширишга эришилади. 
Овоз бериш –
аудитория билан муносабатга киришишнинг энг яхши 
йўлидир. Сиз ўз аудиториянгиздан ОАВ йўналишига оид бирор-бир масала 
юзасидан фикрини сўрайсиз. Улар бу хусусида ўз фикрларини билдиришади 
ва қарор овоз бериш йўли орқали қабул қилинади.

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish