КАЗУСЛАР 1- казус.
2014 йил 2 март куни Исмоилов Ботир 16 ёшида БААда фуқаро 16 ёшли Нодира Тиллаева билан никоҳдан ўтган. Бу никоҳ тўғрисида унинг паспоритида маълумот мавжуд. Орадан вақт ўтгандан сўнг фуқаро Б. Исмоилов (23 ёшида) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Дурдона Ботирова билан биргаликда никоҳдан ўтиш учун ФХДЁ га ариза билан мурожаат қилди. Аниқланишича унинг 2014 йил 2 март куни БАА да қайд қилинган никоҳи бекор бўлмаган. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Казусдаги масалада2014 йил 2 март куни турмуш қурган Исмоилов Ботир 16 ёшида БААда фуқаро 16 ёшли Нодира Тиллаеваларнинг қайси давлат фуаролари эканлиги кўрсатилмаган. Исми шарифлари ўзбекча бўлганлиги учун уларни Ўзбекистон фуқароси ҳисоблаб масалани ечамиз.
2020 йил сенябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун18 ёш қилиб белгиланди. Унгача эса эркаклар учун 18 ёш аёллар учун 17 ёш эди.
ОК 15-модда. Никоҳ ёши Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Агарда юқоридаги ҳолатлар бўлганида фақат қизнинг ёшини 1 ёшга пасайтириб никоҳ қуришга рухсат берилиши мумкин эдию лекин йигитнинг ёшини пасайтириб бўлмаслиги туфайли никоҳ қайд этилмаслиги мумкин.
Яъни 2014 йил икковининг ёши Ўзбекистон қонунчилиги асосида никоҳ ёшига етмаган ҳисобланади.
ФҲДЁ қоидалари: 96. Chet elda doimiy yashovchi O‘zbekiston Respublikasi fuqarosining nikohini qayd etish o‘sha davlat qonunchiligiga asosan uning vakolatli organlari tomonidan yoki O‘zbekiston Respublikasining konsullik muassasalarida ushbu Qoidalarga asosan amalga oshiriladi.
Агарда БАА фҳдёсидан руйхатдан ўтган бўлишса уларининг қонунчилигида никоҳ ёши 15 ёш бўлганлиги туфайли уларни никоҳи қайд қилинган бўлиши мумкин. БАА ГААГА конвенциясига қўшилмаган бўлганлиги учун мабодо никоҳлари БАА фҳдёсида қайд қилинган бўлса лигализация қилиниши лозим бўлади.
Б. Исмоилов (23 ёшида)орадан 7 йил ўтиб Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Дурдона Ботирова билан биргаликда никоҳдан ўтиш учун ФХДЁ га ариза билан мурожаат қилди. Аниқланишича унинг 2014 йил 2 март куни БАА да қайд қилинган никоҳи бекор бўлмаганлиги аниқланди.
Б. Исмоиловнинг пасспортда никоҳи ҳақидаги маълумот борлиги олдинги никоҳи қайд этилганлигини билдиради.