1-мавзу: Ўзбекистонда кадрларни маҳаллийлаштириш сиёсати



Download 59 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi59 Kb.
#156510
Bog'liq
1-mavzu seminar


1-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА КАДРЛАРНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ СИЁСАТИ
Режа
1.Ўзбекистонда давлат аппаратининг маҳаллий кадрлар билан таъминланганлигининг аҳволи.
2. Ўзбекистонда давлат аппаратининг юқори бўғинларида олиб борилган маҳаллийлаштириш сиёсати ва ундан кўзланган мақсадлар.
3. Давлат аппаратининг қуйи бўғинида ўтказилган маҳаллийлаштириш

Ҳокимиятга большевиклар келиши билан мамлакатда туб ўзгаришлар бошланди. Уларни амалга ошира туриб, большевистик ҳукумат ўзининг барча дастурларида акс этган миллий масалани ҳам кўриб чиқишга мажбур эди. Бирок совет ҳукуматининг пухта ўйланган миллий сиёсат концепцияси мавжуд бўлмаган. Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида туб аҳолини ҳокимият тузилмаларига яқинлаштирмасликка интилиш Туркистон АССР ва Туркистон Компартияси ҳукмрон маъмурияти сиёсатининг устувор йўналиши бўлган эди. Туркистонда 1918-1919 йилларда партия-совет аппарати раҳбар лавозимлари таркибида маҳаллий миллатларга мансуб шахслар улуши атиги 5 фоизни ташкил этганлиги бежиз эмас эди. Раҳбарларнинг аксарият кўпчилиги мамлакатнинг бошқа минтақаларидан, аввало, Россиядан келган кишилар эди. Бошқарувни эгаллаб олган сиёсий унсурлар ва келгиндилар томонидан маҳаллий халкларнинг тили, анъаналари, урф-одатлари ва маданиятини билмаслик Туркистон миллий зиёлиларининг қонуний норозилигини келтириб чиқарди. Марказ вакиллари ўз ишончсизликларини туб аҳоли ўртасида ҳали «синфий ташкилотлар шаклланмаган»лиги, аҳолининг катта қисми «инқилобий кураш тажрибасини ўтамаган»лиги ва «ислом дини таъсирига берилган”лиги билан изоҳлашарди. Ўлкага Москвадан Туркистон комиссияси аъзолари келганидан кейин миллий сиёсатда акс этган хатолар янада кучайди. Бу даврда вазият кескинлигича қолаётган эди. 1921 йилда Туркистон АССР халқ комиссарликлари тасарруфида бўлган давлат органларининг 520 нафар раҳбаридан атиги 118 нафари маҳаллий аҳоли вакиллари эди. Туркистон АССР ХКС ходимлари таркибида эса уларнинг сони 5 нафарни ташкил қиларди. Янги иқтисодий сиёсатга ўтилиши билан республика давлат муассасалари ва олий ҳокимият тузилмалари раҳбарлари таркибида миллий кадрлар салмоғи ўса борди. Агар уларнинг улуши 1922 йилда 20,4 фоизга тенг бўлган булса, 1923 йилга келиб бу рақам 24 фоизни ташкил этди.


Мамлакатнинг большевистик ҳукумати инқилобдан аввалги зиёлилар вакилларига шубҳа билан муносабатда бўлган. Синфий ёндашув принципига асосланган ҳолда, бу зиёлилар «ўтмиш тузумни қайта тиклашни қўмсовчи буржуазия унсурлари» қаторига киритилган эди. Шу сабабли коммунизм ишига садоқатли, партия йўлини қатьий ўтказувчи «халқ зиёлилари» деб аталмиш янги катламни шакллантиришдек стратегик вазифа илгари сурилди. «Буржуа» мутахассислари сунъий равишда бошқарув тузилмаларидан четлаштирилгач, янги «социалистик зиёли кадрлар» ҳали шаклланмаган шароитда ишлаб чиқариш раҳбарлари ва ташкилотчилари ҳамда иқтисодиёт ва маданият соҳаси бошқарувчиларига нисбатан ўткир танқислик юзага чиқди.
Мазкур вазият, айниқса, Ўзбекистонда алоҳида долзарблик касб этди, бу ерда эски миллий зиёлилар сони жуда озчиликни ташкил қиларди, халқ хўжалиги ва маданият соҳаси учун мутахассис кадрлар тайёрлашнинг кенг тармоғи ҳали шаклланмаган эди. Шу сабабли бошқа айрим республикаларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам кейинчалик турли курсларда, мактабларда, коммунистик университетлар ва академияларда ўқитиш ва малакасини ошириш шарти билан ишчилар ва деҳқонларни раҳбарлик ва ташкилотчилик лавозимларига кўтариш усулидан кенг фойдаланилди. 1925-1930 йилларда маҳаллий миллатлар вакиллари бўлмиш совет, жамоат, хўжалик органлари
раҳбарларининг, заводлар ва фабрикалар директорларининг; колхозлар ва совхозлар етакчиларининг аксарият кўпчилиги ишчилар. деҳқонлар ва батраклардан кўтарилган кишилар эди.
Ўзбекистонда маҳаллий миллатлар ичидан ишчиларни корхоналар раҳбарлари лавозимига кўтариш жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу ҳолат аҳолининг шаклланган анъаналари ва ижтимоий тузилншига боғлиқ эди. Бу даврда ўзбек миллий техник зиёлилари эндигина шакллана бошлаганди. Шу сабабли, мутахассислар етишмаслиги, асосан, рус зиёлилари ҳисобидан қопланарди. Рус инженерлари ва техник ходимлари миллий техник зиёлиларни шакллантириш ишига ҳисса қўшдилар.
Аграр ишлаб чиқариш соҳасида ҳам мутахассисларнинг етишмовчилиги анча сезилиб қолди. Уларнинг асосий қисми юқори бошқарув бўғинларида, асосан. Ер ишлари бўйича халқ комиссарлигида ва округ қишлоқ хўжалик бошқармаларида жамланганди. Қолаверса, аграр соҳа бошқарув ходимларининг асосий таркибини туб бўлмаган миллатлар вакиллари ташкил қиларди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги органларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган 153 нафар мутахассиснинг атиги 31 нафари маҳаллий аҳоли вакили эди. Ўлканинг ўзига хосликларидан кам хабардор бўлган кўплаб бошқарувчилар ўзларига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажармадилар. Бу, табиийки, аграр ишлаб чиқаришни кўтариш вазифасини бажаришга тўсқинлик қиларди.
Таъкидлаш керакки, кўрилган чоралар муайян даражада халқ хўжалигини зарур саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича миллий мутахассис кадрлар билан таъминлашга ёрдам берган бўлса-да, барибир, мазкур муаммони ҳал қила олмади. Лавозимга кўтаришда билимга эмас, балки, асосан, мафкуравий мезон ва номзоднинг сиёсий қарашларига таянилди.
1924 йил 31 декабрда Ўзбекистон ССР Ревкомининг «Бухоро ва Хоразм Республикаларидаги барча ташкилотларда, шунингдек, Ўзбекистон ССР бўйича ҳамма волост ташкилотларида иш юритишни маҳаллий миллат вакил­лари тилига ўтказиш тўғрисида»ги 48-рақамли қарори қабул қилинган эди. Унда ХКС қошидаги махсус комиссия Ўзбекистон Ревкоми ҳузуридаги «Давлат аппаратини маҳаллийлаштириш Комиссияси» деб номланган. Ўзбекистон Ревкомининг фаолияти тугаши муносабати билан мазкур қарор асосида ташкил этилган маҳаллийлаштириш комиссиясини 1925 йил 3 мартдаги ЎзССР МИК ва ХКСнинг 6-рақамли қарори билан ЎзССР МИК ҳузурига ўтказиш тасдиқланган. ЎзССР МИК ва ХКСнинг 1925 йил 21 мартдаги 10-рақамли қарори ва шу вақтгача амалда бўлган ўзбеклаштириш тўғрисида Ўзбекистонга эълон қилинган барча қонунлар тасдиқланди.
Давлат аппаратини маҳаллийлаштириш комиссиясининг раиси этиб йирик жамоат арбоби Бобон Мавлонбеков тайинланди. А.Икромов, Р.Иноғомов, Одилий, Ғозиев, Илёсовлар комиссия аъзолари этиб белгиланди. Маҳаллийлаштириш комиссияси раҳбарияти зиммасига Ўзбекистондаги ўқув юртлари, илмий ва маданий-оқартув ташкилотлари, саноат корхоналарини маҳаллийлаштириш асосий режасини ишлаб чиқиш юклатилди.
1925 йил 29 июлда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг йиғилишида давлат аппаратини маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинди ва марказий аппаратни маҳаллийлаштиришнинг минимум дастури ва режасини тузиш махсус йиғилишга топширилди. Давлат аппаратини маҳаллийлаштириш комиссиясининг мажлиси таркибига қуйидагилар киритилди: В. Иванов, А. Икромов (Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетидан), Й.Охунбобоев (Ўзбекистон ССР МИКдан), Б.Мавлонбеков (Ишчи-деҳқон назорати комиссарлигидан), М.Хўжаев (Самарканд вилоят ишчи-деҳқон назоратидан), М.Ўрунхўжаев (Самарқанд вилоят ижроия қўмитасидан), С.Алихўжаев (Меҳнат халқ комиссарлигидан), Саъдуллаев (касаба уюшмасидан), Одилий («Қўшчи» союзидан), У. Эшонхўжаев, И. Желтое, Ф. Хўжаев (Ўзбекистон ССР ХКСдан), Глазков, Мусахонов ҳамда Агамиров («Ўзбексавдо»дан), Махсумов (Пахта ишлари халқ комиссарлигидан), Прохоров (сув хўжалигидан), Ниёзов (матлубот уюшмасидан) ва бошқалар. Шундан келиб чиқиб, «Давлат аппаратини маҳаллийлаштириш Марказий Комиссияси»нинг йиллик иш режалари тузиб борилган.
Бундан тапщари мазкур комиссиянинг округ бўлимлари ҳам ташкил қилинган. 1925 йилдан бошлаб 3 ойлик ёки бир йиллик қисқа муддатли ўқув курслари очилган. Бу ўқув курсларида маҳаллий аҳоли вакилларидан ходимлар тайёрлаш мақсад қилиб қўйилган. Масалан, 1926 йил мазкур комиссия томонидан Тошкент шаҳридаги умумий маълумот олиш миллий курсларига 140 киши, давлат аппарата учун техник ходимлар тайёрлаш курсига Самарқандда 135 киши, Полторацк шаҳридаги темир йўл ишчилари тайёрлаш курсига 50 киши ва Ўрта Осиё темир йўллар агентлиги тайёрлов курсига 15 киши, Тошкент шаҳридаги олий тоифали темир йўл хизматчиларини тайёрлаш курсига 112 киши ўқитилиши режалаштирилган.
Маҳаллийлаштириш марказий комиссиясининг Тошкент, Фарғона, Зарафшон, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё Хоразм вилоят бўлимлари ташкил этилган бўлиб, вилоят комиссиялари таркиби 7 аъзодан, уларнинг Президиуми 3 аъзодан иборат бўлган. Тошкент вилоят комиссиясининг ишчи аппарати 3 киши - масъул котиб, техник котиб ва инструктор таркибида шакллантирилган. Бошқа вилоят комиссиялари учун алоҳида маош тўланадиган ходимларнинг ўрни ажратилмаган. Марказий комиссия раҳбар органларга вилоят комиссиялари учун иш ўринлари ва у билан боғлиқ маблағ ажратиш масаласида илтимосномалар билан чиққан, аммо илтимослар инобатга олинмаган. Бу ҳолат комиссия фаолиятининг кейинги даврида ҳам давом этган.
Маҳаллийлаштириш бўйича вилоят комиссияларининг Президиум ва аъзолар йиғилиши 2-3 ойда бир марта (лекин ҳамма вилоят комиссиялари шундай эмас, масалан, Фарғона вилоят комиссиясида 7 ойда бир марта) ўтказилган. Чунки йиғилишда вилоят миқёсидаги раҳбар ходимлар вилоят маҳаллийлаштириш комиссияси аъзолари ҳисобланганлиги учун қатнашишлари керак бўлган. Вақтни тежаш мақсадида йиғилишлар кам ўтказилган.
1925 йил 24—28 сентябрда Ўзбекистон Компартияси МКнинг IV пленуми бўлиб ўтди. Пленумда давлат аппаратини маҳаллийлаштириш масаласи кўриб чиқилиб, маҳаллий миллат вакилларини партия, совет, хўжалик ишларига жалб қилиш юзасидан қатор қарорлар қабул қилинди. Қарорда давлат аппарати ва хўжаликни маҳаллийлаштириш сиёсати Ўзбекистон Компартияси МК томонидан амалга оширилаётган тўғри тадбир бўлиб, уни амалиётга татбиқ этиш кераклиги, бунда партия, касаба уюшмалари, ишчи ташкилотларини тўлиқ жалб қилиш, маҳаллий аҳолининг пролетар ва ярим пролетар оммасини давлат аппарати ишларига тортиш, бунинг учун касаба уюшмалари масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланади. Марказнинг давлат аппарати ва хўжалик ташкилотларини маҳаллийлаштириш ишларини вилоят ва уездларда ҳам намунали ташкил қилиш учун вилоят партия кўмиталари ҳузурида йиғилишлар ташкил этиш, унинг сиёсий аҳамиятини жойларда ҳам тушунтириш кераклиги қайд қилинди.
Худди шунингдек, қарорда маҳаллийлаштириш комиссияси томонидан корхона ва ташкилотларга маҳаллий аҳолидан хизматчиларни жалб қилиш бўйича йиғилишлар ўтказилиб, дастурий маърузалар ташкил қилиш, завод ва фабрикаларда махсус ўқув курслари очиш, маҳаллийлаштириш ишларининг давлат хўжалик корхоналарида ташкил этилиши ҳамда амалиётга татбиқ килинишини назорат қилиб бориш вазифалари кўзда тутилди.
Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish