238
бутун умр бўйи жисмоний меҳнат билан шуғулланиш; 5) бир маромда ҳам
пассив, ҳам актив ҳордиқ чиқариш; 6) аҳоли турмуш даражасининг моддий-
маиший жиҳатдан яхшиланиши ва ҳоказолар.
С.Пако ва унинг издошлари таъкидлаганидек, кексайиш жараёнида
айрим психофизиологик ва психологик жараёнларнинг барқарорлашуви
инсон умрининг узайишига, унда ижодий фаоллик узлуксиз давом этишига
ёрдам беради, ақлий меҳнат билан доимо шуғулланувчи
кекса одамларда
мантиқий хотира сақланади. Шу билан бирга иқтидорли ва ақлни пешлаш
машқлари билан шуғулланган кишиларда ҳам интеллектнинг юксак даражаси
сақланиб, бошқа билиш функцияларининг фаолияти бир текис ҳаракатни
вужудга келтиради.
Узоқ умр кўришнинг, умр узайишининг муҳим омилларидан яна
биттаси
касб-корлик
фаолиятига
боғлиқ
психик
ҳолатнинг
барқарорлашувидир. Ана шу ҳолатга инсоннинг кўриш
идрокида фазони
фарқлаш (фазовий тасаввур) қобилияти киради. Француз геронтологи ва
офтальмологи Г.Оффре “Геронтология асослари” (1960) китобидан жой
олган “Кўзнинг кексаларга хос ўзгариши” асарида илмий-амалий аҳамиятга
эга бўлган маълумотлар келтиради. Унинг фикрича, кексаликда пресбиония
(грекча, қариликда кўришнинг заифлашуви) ҳодисаси рўй бериб, яқинни
кўриш
ёмонлашади.
Г.Оффренинг
фикрича,
10
ёшдан
кўриш
аккомодациясининг
кучи пасайиши, агарда 10 ёшда аккомодация кучи 16
диоптрияга (грекча оптик ўлчов) тенг бўлса, 40−45 ёшда−4, кейинчалик эса 1
бир диоптрияга тушиб кетиши мумкин. 50−60 ёшларда аккомодация ўзининг
энг қуйи даражасига тушади, бироқ шундан кейинги ёш даврларида
барқарорлашиб боради. Жаҳон психологияси фани маълумотларига
қараганда, аккомодациянинг
кучи шунчалик камайиб борадики, яқинни
фақат кузойнак билан кўриладиган бўлади.
Баъзи манбаларда майда нарсалар билан шуғулланмайдиган, кўзи
узоқни кўришга ўрганган одамда аккомодация юксак даражада сақланиши,
кўз хиралашуви жуда секин, гоҳо бутунлай рўй бермаслиги мумкин.
М.Я.Ложечникова ва Л.Н.Кулешованинг аниқлашича, ҳайдовчилар,
темирйўлчилар, овчиларнинг кўриш сезгирлиги ёшлигида 1 ёки 1,5 бирликка
тенг бўлса, узоқ йиллардан кейин ҳам ўзгармаслиги мумкин.
И.В.Давидовский ва Б.Г.Ананьевлар таъкидлаганидек, қариш ва узоқ
умр кўриш ўзига хос хусусиятларга эга. Бинобарин,
умрни узайтиришнинг
жуда кўп омиллари бор. Юқорида узоқ умр кўришнинг экологик омиллари
ифодаланди, лекин унинг психологик, ижтимоий-психологик омиллари,
манбалари ва механизмлари ҳам мавжуддир.
Умуман айтганда, инсоннинг
умрини узайтириш учун шахслараро яхши муносабат, ширин муомала,
самимий мулоқот, оилавий тотувлик, асаб системасини асраш, барқарор ҳис-
туйғу, ҳамдардлик, психик фаоллик, иродавий тетиклик бўлиши зарур.