Пайғамбаримиз ва тиббиёт



Download 18,83 Kb.
bet1/2
Sana01.05.2022
Hajmi18,83 Kb.
#600881
  1   2
Bog'liq
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВА ТИББИЁТ


ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВА ТИББИЁТ
Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли тиббиётга қанча янгилик киритилмасин, Сарвари Коинот Муҳаммаднинг (алайҳи салом) бундан салкам ўн беш аср муқаддам умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади хайратда қолаверади. Ислом ҳаётнинг бошқа соҳалари қатори тиб соҳасини ҳам тартибга солди, тўғри йўналишга йўллади. Қуйида ўрганадиган ҳадиси шарифлар ана ўша улуғ ишнинг баъзи намуналари ҳисобланади. Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида инсон соғлиғига катта эътибор берилган. Агар бу икки масдарда соғликни сақлаш бўйича келган маълумотларни ўрганадиган бўлсак, улкан хазина топган бўламиз. Исломда сиҳат-саломатлик, тани соғлик Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки неъмат борки, кўп одамлар уларда алданиб қолурлар. Улар соғлик ва фароғат”, деганлар. Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқ-ойдин қилиб соғликнинг бандага берилган неъмат эканини айтмоқдалар.
Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Мехон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагини айтганлар: “Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани ризқи бўлса гўёки дунёни қўлга киритибди”.
Инсон учун дунёни қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик деб эълон қилинишининг ўзи исломда тиббиётга қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни бандадан энг аввал сўраладиган неъмат унга, сенинг жисмингни сиҳатлик қилган эмасмидик, сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик дейилишидир» деганлар. Аллоҳ таоло ўз бандасига берган неъматлар ичида энг аҳамиятлиларидан бўлгани учун ҳам соғлик неъмати ҳақида охиратда биринчи бўлиб сўралади. Шундай экан, банда бу нарсаларнинг қадрига етмоғи керак. Неъматни берган зотга шукр қилмоқ керак. Неъматнинг шукри эса уни берувчи зотга мақтов сўзлари айтиш ва неъматни неъмат бурувчини рози қиладиган йўлда сарфлаш билан бўлади.
Соғлик-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз умматларига ўша улуғ неъматни доимо Аллоҳ таолонинг ўзидан сўраб туришини амр этганлар. Имом Аҳмад Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилган: “
Download 18,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish