Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Ҳеч бир кимсага яқийндан кейин офиятчалик яхши нарса берилмаган”.
Ҳижратдан аввал Мадина ва унинг атрофларида безгак касаллиги кўп учрар минглаб одам шу туфайли ўлиб кетар ёки қаттиқ истиром чекар эди. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келганларида атрофидаги ботқоқликларни кўриб, безгакнинг сер сув ифлос жойларда тарқалишини айтганлар ва одамларга бош бўлиб, ўттиз минг туб хурмо эктирганлар. Абул Баракотнинг ёзишича “ бир касаллик чиққан жойда бўлсангиз, бошқа бирор ёққа кетманг бошқа ерда касаллик тарқалса у ерга сайёхат қилманг”, деб буюриб, илк бор “карантин” усулини Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) тавсия этканлар. Барча касалликларда қатъий пархезни буюриб, “Ҳамма даволарнинг боши будир” деган ҳам Ҳазрати Расулуллоҳ эдилар. Абу Ҳаййоннинг “ Ал-хо-лис” китобида Расули акрамнинг кўз касалликлари ва томоқ оғригига доир шундай тавсиялари ёзилган “Замбуруғларни олинг, нам ва қоронғу ерда уч кун сақланг улар моғорлаб қолади. Сиҳга олиб қиздиринг Совугач, шу моғорни уч марта худди кўзга сурма суркагандай суртинг ва томоққа боғлаб олинг” . Кўзи оғриганларга Пайғамбаримиз доимо асал, ҳурмо ейишни тавсия этадилар. Бундан ташқари замбуруғ сувини ишлатишни айтганларки, кейинчалик бунинг пенсилин экани аниқлвнди. Расулоллоҳ иситмали касалликларда баданни совуқ сув билан намлатишни буюрардилар. Юу усулни хозир хам қўллаш мумкин. Заҳарланиш холатларида дарров ошқозонни бўшатиб, қайт қилардилар ва елкаларнинг уч жойидан қон олдирардилар. Сарвари Оламнинг (алайҳиссалом): “Агар инсонлар оз сув ичсалар, вужудларидаги сиҳат ва иштаҳани бир маромда ушлаган бўлар эдилар”, деган ҳадиси шарифларида ҳикмат катта. Сил , йўталга чалинганларни ва балғам ташлаётганларни қир-адирга чўпонлар ёнига жўнатиб, кўп сут ичишини тавсия этганлар. Ҳали микроб ва лабаратория кашф этилмаган жоҳилият даврида Расулоллоҳнинг бу касалликка аниқ ташхиз қўйиб даволашлари диққатга сазовар. Чунки бу хозирги тилда силни даволаш учун кенг қўлланиётган “Senatorum” усули билан айнан ўхшашдир. Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларни буюрганлар
Доимо ҳалол-покиза овқатларни истемол этиш.
Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювуш.
Дастурхонга иштаҳали холатдагина келиш, кўп таом емаслик.
Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни танаул қилиш.
Хурмони кўп истимол етиш.
Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
Чарчаган пайтлари ширинлик ейиш.
Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
Ҳар ойда бир кун рўза тутиш токи ички азолар дам олсин.
Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
Сут ичиб устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг хеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас. Расулуллоҳнинг(с а в) тиббиёт соҳасидаги билими, кашфиёт ва тавсиялари, унинг юксак илоҳий даҳосини ва ҳақ Пайғамбар бўлганини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани
“Домла Тилов Қобил” жомъе масжиди Имом ҳатиби Ҳ. Қўзиев
Do'stlaringiz bilan baham: |