Эргаш Ғозиев


 Кексайиш давридаги шахс психологияси



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   100
Bog'liq
псих

9.3. Кексайиш давридаги шахс психологияси 
Кексайиш даврига 61 (56)−74 ёшли эркак ва аёллар кирадилар. Бу 
даврдаги кишилар хилма-хил хусусиятлари, шахслараро муносабатлари 
билан бошқа ёш даврлардагилардан ажралиб туради. Мазкур ёшдагиларни 
шартли равишда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин: а) мутлақо 
истеъфога чиққан, ижтимоий фаол бўлмаган эркак ва аёллар; б) нафақахўр 
эркак ва аёллар, лекин ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу жабҳаларида фаолият 
кўрсатаётган кексалик аломатлари босаётган одамлар. Уларнинг ҳис-
туйғулари яшаш тарзига мувофиқ намоён бўлади. Уларнинг ҳис-туйғулари 
вужудга келиши жиҳатдан икки хилдир: 1) барқарор кайфият, ҳотиржамлик 


233 
туйғусига эга бўлган, ўз қадр-қимматини сақлаётган, нуфуз талаб эркак ва 
аёллар; б) кайфияти барқарор, осойишта хулқ-атворли, оила муҳитининг 
сардорига айланган, табиат ва жамият гўзалликларидан баҳраманд бўлаётган, 
ижтимоий фаолиятдан қарийб узоқлашган, қарилик гаштини сураётган 
кишилар. Уларнинг бир гуруҳи моддий бойлик маънавият билан қўшиб олиб 
боришга интилсалар, бошқалари тўпланган моддий бойлик билан қаноат 
ҳосил қилувчилар, қолган умрини ҳотиржам, заҳмат чекмай ўтказишга аҳду 
паймон қилган эркак ва аёллардан иборатдир. Мазкур ёшда юзага келадиган 
инқироз ҳам мана шу иккала омилнинг маҳсули ҳисобланади. 
Кексайиш даврида биологик органнинг заифлашуви психик 
жараёнларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Руҳий кексайиш аломатлари 
аёлларда эртароқ пайдо бўлади. Эркак ва аёллар ўртасидаги фарқлар борган 
сари яққол кўзга ташлана бошлайди. Бу фарқлар билиш жараёнлари (сезги, 
идрок, 
хотира, 
тафаккур), 
ахлоққача 
(фаросатлилик, 
ҳушёрлик, 
ҳозиржавоблик, топқирлик) ва ақл-заковат (ақл, билим, ижтимоий тажриба, 
маҳорат, ижодий фаолият, барқарор малака) каби руҳий ҳолатларда ўз аксини 
топади. Аёлларнинг заифа деб номланиши ҳам бежиз эмас, чунки жисмоний 
заифликдан ташқари бошқа руҳий кечинмаларда ҳам беқарорлик сезилиб 
туради (кўз ёши қувончдан бўлса − ироданинг заифлигини кўрсатади, ғам-
ғусса, ўкиниш, туғён сабабли бўлса ҳис-туйғуни бошқариш имконияти 
йўқлигини кўрсатади). Аёлларнинг табиий азобдан (туғиш, бола тарбияси) 
ташқари хизмат, оила ташвиши, юмуши, меҳр-муҳаббатга оташлиги, нозик 
қалби ташқи қўзғатувчиларга тез жавоб берувчанлиги жиҳатдан эртароқ 
қаришга олиб келади (асаб системасининг бузилиши, иродавий зўриқиш, 
ақлий танглик ҳолатлари). 
Психологлар кексайиш давридаги эркак ва аёлларнинг руҳий дунёсини 
ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борганлар. Америкалик В.Шевчук 
мазкур ёшдаги одамларнинг ижтимоий фаолиятда қатнашиши хусусиятини 
текшириб, 65 ёшлиларнинг 24,1 фоизи 70 ёшлиларнинг 17,4 фоизи, 75 
ёшларнинг 7,7 фоизи ижтимоий фаолиятдан воз кечганлигини аниқлаган. 
Олий мактаб муаллимларининг илмий маҳсулдорлиги динамикасини тадқиқ 
қилган М.Д.Александрова математика, физика, биология, психология ва 
бошқа соҳаларнинг вакиллари ўртасида кексайишнинг биринчи босқичида 
(61− 66 ёшларда) бир оз фарқ мавжуд бўлса-да, унинг иккинчи босқичида 
(67−72 ёшларда) ўша тафовут ҳам йўқолиб боришини таъкидлайди. 
Л.И.Захарова эса кексайиш давридаги эркак ва аёлларнинг олий нерв 
фаолиятини текшириб, уларда рангларни кўриш майдонининг чегараси учун 
қуйидагилар муҳим роль уйнашини уқтиради: 1) кўриш йўллари анализатори 
чекка қисмларининг ҳолати; 2) марказий нерв системасининг умумий 
фаоллиги; 3) инсоннинг ёши; 4) кўриш анализаторининг фаолият кўрсатиш 
шароити; 5) инсоннинг жинси. 
Америкалик психолог Д.Векслер кексайишда ақлни ўлчаш учун 1939 
йилда махсус тест ишлаб чиққан ва “Катта кишилар ақлини ўлчаш ва 
баҳолаш” номли китобида тест ўтказиш усулиятини батафсил баён қилган. 


234 
Д.Векслер тавсия қилган формулага биноан ҳар қандай ёшдаги 
шахснинг ақлий камолот даражасини мазкур ёшга муносиб тарзда ишлаб 
чиқса бўлади. Бунинг учун муаллиф ақл коэффициенти атамасидан 
фойдаланади: 
АD 
АК=
·100 
КD 
Д.Векслер шкаласи бўйича 
АD 
− ақлий кўрсаткичини, 
КD
(кексайиш 
даражаси) эса шахснинг календарь ёшини англатиб келади. 
“Векслер батареяси” 11 та субтестдан иборат бўлиб, улардан 7 таси 
вербал (сўзлардан тузилган), 4 таси новербал (аломатлардан иборат)дир. 
Барча кўрсаткичлар бўйича энг юқори натижага 15−25 ёшлилар, бошқа 
маълумотларга кўра 26−29 ёшлилар эришадилар: кейин 40−45 дан аста-секин 
пасайиш бошланади: 60 − 65 ёшларда бу кўрсаткич янада қуйига тушади. 
Д.Векслер кескин ўзгарувчан ва кам ўзгарувчан ёш даври 
функцияларига алоҳида эътибор беради. Биринчисига қисқа муддатли 
хотира, ўхшашлик, символлар, Косс кубчалари: иккинчисига − луғат 
бойлиги, умумий маълумотлилик, расм тузиш (тартибга келтириш 
маъносида), тугалланмаган расмларни идрок қилиш киради. Мазкур 
вариациялардан фойдаланиб, экспериментал психологияга янги кўрсаткич 
киритишни таклиф қилади, у детериорация коэффициенти деб атайди (де-
териорация − ёмонлашув, бузилиш, демакдир): 

 
БК

ДК
= ·100 
БК
2

БK

− барқарор кўрсаткич, БК

− беқарор кўрсаткични билдиради. 
Ёш одамларда мазкур коэффициент 5 фоиздан ошмайди, кексаларда эса 
20 фоизга яқинлашади. Кўриниб турибдики, ёш улғайиши билан 
номутаносиблик даражаси ўсиб боради. 
Д.Векслер тести тўғрисида ҳар хил танқидий мулоҳазалар мавжуд 
бўлса-да, лекин муаллифнинг ёшларга татбиқ қилган тести уларнинг ақлий 
тайёргарлиги даражасини, ўқишга уқувлилигини билдирса, кексаларда у 
ҳаётий тажрибаларга асосланган донишмандликни англатади, деган фикр 
тўғридир. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish