Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   100
Bog'liq
псих

ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ 
ПСИХОГЕРОНТОЛОГИЯ — КЕКСАЛИК 
ПСИХОЛОГИЯСИ 
9.1. 
Психогеронтология ҳақида умумий тушунча 
 
Психогеронтология психология фанининг таркибий қисми эканини 
илмий жиҳатдан С.Холл асослаган бўлса-да, лекин бу йўналишнинг ўзига хос 
хусусиятлари тўғрисида Марк Туллий Цицерон (“Катта Катон ёки кексайиш 
ҳақида” асарида), И.И.Мечников (“Оптимизм этюдлари” китобида), Ўрта 
Осиё алломалари донолик, донишмандлик ҳақидаги дурдоналарида 
фалсафий фикр ва мулоҳазаларни билдирганлар. Америкалик психолог 
С.Холл (1846−1924) “Кексайиш” монографиясида амалий ва методологик 
аҳамиятга молик қатор ғояларни илгари сурган. Ўша асар кенг илм аҳли 
ичига тез ёйилишига қарамай, унинг издошлари бирданига кўпаймади. 


229 
Йигирманчи асрнинг 30 - йилларидан бошлаб кексалик даврига оид 
тиббий − биологик тадқиқотларнинг кўпайиши, шунингдек, инсон 
камолотига 
шахс 
сифатида 
ёндашишнинг 
пайдо 
бўлиши 
психогеронтологиянинг ривожланишига бирмунча таъсир кўрсатди. Ана шу 
тариқа кексайишга тиббий, ижтимоий жиҳатдан ёндашиш билан бир қаторда 
психологик жабҳа жиҳатидан ёндашиш ҳам вужудга келди ва 
психогеронтологиянинг тадқиқот соҳаси кенгайиб борди, шу соҳа бўйича 
инглиз тилида махсус журналлар чиқа бошлади. Илмий изланишларнинг 
аксарияти кексайиш давридаги одамлар шахсининг хусусиятлари, диққати, 
хотираси, тафаккури, ақл-заковатига бағишланган бўлиб, бошқа психик 
ҳолатлар, жараёнлар жуда кам тадқиқ қилинган. Ҳозир кексайиш 
психологияси ҳам геронтологияга, ҳам онтогенез психологияси соҳасига 
тааллуқли деган икки хил илмий назария мавжуд, ваҳоланки, улар ўзаро 
боғлиқ бўлиб, бир-бирини доимо илмий ахборот ва маълумотлар билан 
бойитиб туради. 
Психогеронтология фанида геронтология, инволюция, гериатрия, 
герогигиена, гетерохронлик каби илмий тушунчалар мавжуд: Геронтология − 
грекча сўз бўлиб − кексайишнинг, кексаликнинг келиб чиқиши демакдир. 
Гериатрия сўзи кексайган инсон шахсини даволашни билдиради. Инволюция 
тушунчаси эволюциянинг тескариси бўлиб, ўсишдан орқага қайтишни 
ифодалайди. Герогигиена − кексайган одамнинг саломатлигини сақлаш ва 
мустаҳкамлаш соҳасидир. Герогигиена кекса одамларда асаб, руҳий 
касалликларнинг олдини олиш учун хизмат қилади. Гетерохронлик бир хил 
ёшдаги одамларда руҳий жараёнларнинг турлича (ҳар хил вақт ва муддатда) 
намоён бўлишидир. 
Психогеронтология фанида геронтогенезнинг эволюцион омиллари 
қаторига И.В.Давидовский наслий, экологик, биологик, ижтимоий 
аломатларни киритади. Д.Бромлей инсонни қариш цикли учта босқичдан 
иборат бўлишини таъкидлайди: 1) “ишдан, хизматдан узоқлашиш” (истеъфо)
− 66­70 ёш: 2) кексалик (70 ва ундан катта ёш), 3) мункиллаган кексалик 
(ҳаста кексалик ва ўлим) − максимум 110 ёш. Шу билан бирга (кексайишнинг 
қонуниятлари ҳам кашф қилинган, улар қаторига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 1) гетерохронлик (ҳар хил вақтлилик) қонуни; 2) ўзига хослик 
қонуни; 3) хилма-хиллик қонуни. 
И.В.Давидовский “Кексайиш нима?” номли асарида таъкидлаганидек, 
инсон 50−60 ёшга тўлганда ёки ундан ошган чоғида етукликнинг кечиккан 
даврига кириб келади. Шу ёшдаги одамларнинг ўлимини XVIII асрдаги 
тенгдошлари билан таққосланса, уларнинг яшаш ва меҳнат қилиш имконияти 
75 ёшгача узайиши мумкин. Чунки ҳозирги кунда нафақани белгилаш 
ҳақиқий биологик қариш ёшидан 15−20 йил илгарилаб кетган. Бу ҳол ақлий 
меҳнат билан шуғулланган зиёли одамларда яққол кўзга ташланади. 
И.В.Давидовскийнинг фикрича, узоқ умр кўрувчилар асосан озғин, фаол, 
ҳаракатчан одамлар бўлиб, ҳаводан эркин нафас олишни жуда ёқтирадилар, 
организм фаолиятига дахлдор тинка қуритар касалликлардан ҳоли бўладилар. 


230 
Тадқиқотчи П.П.Лазерев 1928 йилда умр ўтиши билан кўрув аппарати 
марказий этнологиясининг хиралашувини айтган эди. Кейинчалик, 1967 
йилда америкалик психолог Грегори бу фикрни тажрибадан ўтказди ва инсон 
кексайиши билан рецептор аппаратининг оптик функцияси заифлашади, 
кўрув сезгиси ва идрокини хиралаштиради, деди. Кўзнинг рангни сезиши ёки 
улғайиши билан ўзгариб боради, ҳатто, рангни ажратиш қобилияти 
сезиларли даражада пасаяди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ранг 
ажратиш, спектр нурларининг ёйилиши Ибн Сино томонидан тушунтириб 
берилган, фан оламида эса бу кашфиёт Гельмгольцга қиёс берилади. 
Кўришнинг пасайиши гетерохрон хусусият касб этиб, спектрнинг қисқа ва 
тўкис қисмида (кўк ва қизил рангда) аниқроқ акс этади. 
Психогеронтологик нуқтаи назардан сезиш вақтини тадқиқ қилган 
Е.Н.Соколов, Е.И.Бойко, А.Р.Луриялар сезиш вақти ёш даврининг 
информацион стимул функциясидан бошқа нарса эмас дея хулоса 
чиқарадилар. Улар сезиш вақтининг эгри чизиқли кўрсаткичларини схема 
тарзида ишлаб чиқиб, кексалик даврига хос иккита хусусиятни чуқур таҳлил 
қилдилар. Худди шунга ўхшаш маълумотлар Д.Биррон, Д.Ботвинник 
тажрибаларида ҳам олинган. 
Психогеронтологияда кекса эркак ва аёлларнинг психологик 
хусусиятларини ўрганишда кўпроқ тест (синов) дан фойдаланилади. Тестлар 
ўз мақсади, моҳияти ҳамда тизмига биноан бир нечта кўринишга эга: 1) 
мақсадга йўналтирилган, билим ҳажмини аниқловчи стандарт тестлар − 
имтиҳон − синов варақаси; 2) инсоннинг ақл-заковатини ўлчашга 
мослаштирилган ақл тестлари; 3) инсон шахсининг фазилатларини 
текширишга мўлжалланган тестлар; 4) инсон истеъдоди, иқтидори ҳамда 
қобилиятининг даражасини аниқлашга қаратилган тестлар. 
Кексайиш даврида одамлар психологиясини ўрганиш тестлар ёрдамида 
амалга оширилиши синалувчиларда иродавий куч-қувват сарфлаш, ақлий 
зўриқиш, асабий танглик ҳолатларини камайтириш учун хизмат қилади, 
тажрибада вақтдан тежамли фойдаланиш имкониятини яратади. Шу билан 
бирга тестлар кишиларда (ранг-баранглиги учун) қизиқиш, табиий майл, 
шуғулланиш ҳис-туйғусини уйғотади. Тестлар билан ишлашда вақт 
чекланганлиги сабабли айрим нуқсонларга йўл қўйилади, лекин уларни 
айнан ўша синалувчиларда муайян вақт ўтгандан кейин такрор ўтказилса, 
камчиликлар барҳам топиши мумкин. Кексалар психологиясини тадқиқ 
қилишга оид тажрибаларда психогеронтологиянинг айрим усулларидан кенг 
фойдаланилмоқда. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish