7.7. Талаба эътиқоди, дунёқараши, ўзини ўзи назорат
қилиши
Турли ёшдаги одамларда ўзини ўзи бошқариш,шахсий қизиқишини
идора қилиш, ўзига ўзи буйруқ бериш, ўзини ўзи қўлга олиш, ўзини ўзи
такомиллаштириш сингари шахсий хусусиятларини шакллантириш
ижтимоий-тарихий ҳамда ижтимоий-психологик аҳамият касб этади.
Жаҳон психологияси фани маълумотларининг кўрсатишича, эътиқод -
хулқ-атворнинг муҳим мотивларидан бири бўлиб ҳисобланади. Баъзи
манбаларда унга мана бундай таъриф берилган: эътиқод-шахсни ўз
қарашларига, тамойилларига, дунёқарашига мувофиқ тарзда қарорга келишга
ундайдиган муҳим мотивлар тизимидир. Бошқача қилиб айтганда, эътиқод
шаклида намоён бўладиган эҳтиёжларнинг мазмуни-бу табиат, теварак-
атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар ва уларнинг муайян тарздаги
тушунилиши демакдир. Бу билимлар фалсафий, эстетик,табиий-илмий
нуқтаи назардан тартибга солинса ва ички уюшган тизими ташкил этилса,у
тақдирда шахснинг дунёқараши сифатида талқин қилиниши мақсадга
мувофиқ.
Психология фани дунёқарашнинг шаклланиши жараёнини тадқиқот
қилади, ижтимоий-тарихий тараққиёт ҳодисаларининг тўғри баҳоланишини,
эволюцион йўсинда таркиб топишини, ахлоқий тамойиллар, дидлар юз
беришини, табиат ҳодисаларига ва жамият қонуниятларига нисбатан
қарашларнинг шаклланиши қай тариқа юз беришини ва бошқаларни
аниқлайди.
Эътиқодларнинг аста-секин таркиб топиши, даставвал уларнинг
мазмуний томонларига тааллуқли бўлиб,уларда шахснинг дунёқарашини акс
эттирадиган хислатлар аксарият ҳолларда гавдалана бошлайди. Шахснинг
мустақил фикрлари, ижодий ғоялари, илмий томойиллари,унинг яхлит ҳаёти
мазмуни
билан,одамнинг
шахсан
ўзлаштирган
билимлари
билан
белгиланади. Инсоннинг қарашлари тизимига зарур таркибий қисм
тариқасида сингдирилади, бу нарса унинг учун алоҳида шахсий моҳият касб
этади. Шунинг учун мазкур фикрлар ва тамойилларни қарор топтиришга,
уларни ҳимоя қилишга, шунингдек,бошқа шахсларнинг ҳам маъқул
кўришларига эришиш учун қатъий эҳтиёж сезиши мумкин.
Ўз моҳияти ва тузилишига биноан умумбашарий дунёқарашнинг
таркибий қисмлари ҳисобланиши адабиёт, санъат, маданият, дин, ижтимоий
турмуш, ишлаб чиқариш тизими соҳаларидаги кенг қамровли муаммоларни
ўз ичига мужассамлаштирувчи эътиқодларнинг мавжудлиги инсон
шахсининг фаоллиги, интилувчанлиги даражаларининг юксаклигидан дарак
боради. Индивидуал (яккаҳол) шахс фаоллигининг юксаклик даражаси,
унинг объектларга йўналганлиги хусусияти ёшга, жинсга, касбга боғлиқ
бўлганлиги туфайли турлича тарзда юзага келиши кузатилади. Кўпинча шахс
муайян шарт-шароитларда, маълум вазиятларда ўзини ўзи қандай идора
қилишини билади, баҳс ёки мунозаларда, можароларда қайси нуқтаи
назардан ёндашишни тушунади, қайси ғояни маъқуллашни англаб етади,
219
бироқ бундай ижтимоий, илмий, ҳаётий билимларни мукаммаллаштириб,
эҳтиёжга айлантириш тўғрисида ўйламайди.
Шахснинг ўзлаштирилган билимлари одатга айланган эҳтиёжлари
англашинилган мотивлари орасида мабода номутаносиблик вужудга келса, у
ҳолда унинг эътиқодида нуқсонлар содир бўлади. Фавқулодда нотўғри хатти-
ҳаракат амалга оширилади ёки ўринсиз, ўйланмасдан қарорга келинади.
Бундай руҳий ҳолатнинг негизида шахснинг сўзи билан иши ўртасида бирлик
йўқлиги, иккиёқлама позицияга эга эканлиги,баркамол инсон сифатида
мустақил, фаол, илмий, ҳаётий, ижтимоий яхлит қараш шаклланмаганлиги
ётади.
Гўёки эътиқоднинг ҳам ташқи, ҳам ички тузилиши мавжудким,
фавқулодда шахснинг мустаҳкам эътиқоди ҳодисаларга, муносабатларга
бевосита татбиқ қилинишида ўзаро тафовутланади.
Ушбу психологик муаммонинг олдини олиш учун мустаҳкам, барқарор
эътиқодли, ҳаётий позицияга эга бўлган, ватанпарвар, ғайрат-шижоатли
шахсларни шакллантириш, уларни ўзини ўзи такомиллаштиришга ўргатиш
лозим.
Юқорида мулоҳаза юритилган муаммоларнинг барчаси хоҳ қизиқиш,
хоҳ эътиқод, хоҳ дунёқараш, хоҳ эҳтиёж бўлишидан қатъи назар англанилган
мотивлар тизимига киради. Бунда шахсни фаолиятга (меҳнат,ўқишга) туртки
бўлаётган ички қўзғатувчи мотивларга ички туртки, сабаб ва эҳтиёжлар
маъносини англаган ҳолда у ёки бу йўлни тутади. Бироқ шундай мотив ёки
майллар ҳам борким, улар инсон томонидан англанилмаган бўлади, худди шу
боис, у ўз хатти- ҳаракатлари сабабиятини тушунмаган ҳолда бирон-бир
ишни амалга оширади.
Психология фанида назоратни локаллаштириш деганда шахснинг
индивидуал фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларда ва
шароитларда қайд қилинишни, шунингдек, уларни ўз куч-ғайратига,
қобилиятига мойиллигини белгилайдиган сифатлар мажмуаси тушунилади.
Назоратни локаллаштириш ташқи (экстернал) ҳамда ички (интернал)
турларга ажратилади. Назоратни ташқи локаллаштиришга баъзи мисолларни
келтирамиз: ходим ишга, талаба дарсга кеч қолса,бу ҳодисани турлича
баҳоналар билан изоҳлашга ҳаракат қилади:
1. Автобус ўз вақтида келмади;
2. Йўловчилар кўп бўлганлиги учун автобусга чиқа олмадим;
3. Автобус жуда секин ҳаракат қилди;
4. Транспорт бузилиб қолди;
5. Кўчада йўл ҳалокати юз бергани туфайли туриб қолдик ва ҳоказо.
Психологик тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, назоратнинг
экстернал локаллик турининг намоён бўлиши шахснинг муайян нуқсонлари
ва иллатларига бевосита боғлиқдир, чунончи, инсонинг масъулиятсизлиги, ўз
имкониятига ишонмаслиги, ҳадиксираши, хавфсираши, шахсий ниятини
рўёбга чиқаришни пайсалга солиши ва бошқалар.
Мабода шахс ўз хулқ-атвори оқибати учун масъулиятни ўз зиммасига
олса, ўз қилмиш-қидирмишларини шахсий хусусиятидан деб тушунса,
220
бундай психологик воқелик унда назоратнинг интернал (ички) локаллашуви
мавжуд эканлигини билдиради. Назоратнинг ички локаллаштирилишига мос
инсонлар мақсадга эришиш йўлида масъулият ёки жавобгарлик ҳис этадилар,
ўзини ўзи таҳлиллаш имкониятига эгадирлар, мулоқотманд, мустақилликка
мойилдирлар.
Ижтимоий тарбия жараёнида шахсга локаллаштиришнинг ҳар иккала
(экстернал,интернал) турини шакллантириш туфайли унинг мустаҳкам
шахсий фазилатига айлантириш мумкин.
Ироданинг ўзига хос кўринишлари шахснинг таваккалчилик
вазиятидаги хатти-ҳаракатида рўёбга чиқади. Ўзига маҳлиё қилувчи мақсадга
эришиш йўлида хавф-хатар, йўқотиш даҳшати, муваффақиятсизлик унсури
билан ҳамоҳанг, огоҳ, дадил ҳаракат таваккалчилик дейилади. Таваккалчилик
жараёнидаги нохушлик кутилмаси муваффақиятсизлик эҳтимоли билан
ноқулай оқибатлар даражаси уйғунлашуви мезони орқали ўлчанади.
Таваккалчиликда муваффақият билан муваффақиятсизлик ўртасида қарама-
қаршилик кутилмаси эҳтимоли ётади, ютуққа эришиш шахсда хуш
кайфиятни вужудга келтиради, мағлублик эса нохушлик ҳолатининг бош
омили ҳисобланади. Ўзидан ўзи маълумки, ютуқ (ғолиблик) қувонч
нашидасини уйғотса, омадсизлик жазо, моддий ва маънавий йўқотишни
рўёбга чиқаради. Лекин, шунга қарамасдан, инсонлар таваккал қилиш
ҳаракатидан ҳеч маҳал воз кечмаган. Хоҳ у кундалик ҳаёт муаммосига
алоқадор воқелик, хоҳ мураккаб меҳнат, хоҳ ҳарбий юришлар бўлишига
қарамай. Шунинг учун таваккалчилик инсоният дунёсининг ижтимоий-
тарихий тараққиёти даврининг қарор қабул қилиш намунаси, маҳсули
сифатида шахснинг ҳаёти ва фаолиятида то ҳозиргача иштирок этиб
келмоқда.
Психологик манбаларда кўрсатилишича,таваккалчилик ҳаракатини
амалга оширишнинг ўзаро уйғунлашган иккита сабаби мавжудлиги қайд
қилиб ўтилади. Қарорга келишнинг биринчи сабаби-бу ютуққа муваффақият,
умидворликка эришилганда кутилиши, эҳтимол қийматининг мағлублик
оқибати - ишончдир. Ушбу воқелик вазиятли таваккалчилик деб аталиб,
муваффақият
мотивациясининг
муваффақиятсизликдан
қутулиш
мотивациясидан яққолроқ намоён бўлишида ўз ифодасини топади. Шу
боисдан таваккалчилик инсон учун қарор қабул қилишда муҳим аҳамият касб
этадиган руҳий ҳодиса ҳисобланиб, у ёки бу тарздаги ҳаракатни амалга
ошириб,ўз хулқ-атворини намойиш қилади. Деҳқон кечикиб ерга уруғ
қадашга таваккал қилган бўлса, ҳосил пишиб етилиши хавфи туғилади, лекин
агротехника воситаларидан жадал суръатда фойдаланса, асосий маблағни
сарф қилиб қўйиш ташвиши уйғонади. Иродавий қарор қабул қилиб
таваккалчиликдаги унинг мардлиги, ташаббускорлиги, қатъиятлиги меҳнатда
ютуққа эришишни таъминлайди. Аслида бундай қарорга келиш гоҳ ўзини
оқлайди, гоҳо мутлақо оқламаслиги ҳам мумкин. Бу борада ҳаракатнинг
хавфли ёки хавфсиз йўлини татбиқ этиш,таваккалчиликнинг ғоявий,
маънавий юксаклиги, қарорнинг оқилоналиги, бахтли тасодиф сари етаклаши
221
мумкин. Баъзан таваккалчининг қобилияти, қатъийлиги, малакалилиги,
ҳисоб-китобни тўғри қилганлиги унга омад келтиради.
Таваккалчиликнинг иккинчи сабаби хатти-ҳаракатнинг хавфли йўлини
афзал билган хулқ-атворда кўзга ташланади. Бу воқелик шахснинг
вазиятусти фаоллиги деб номланиб, инсоннинг вазият талабларидан
устуворликка эришишида, ундан (вазиятдан) юксакроқ мақсад қўя олишида
намоён бўлади. Таваккалчилик - бу тури “вазиятусти” ёки “холисоналик” деб
аталиб, таваккалчилик учун таваккалчиликка йўл қўйишни англатади ҳамда
таваккалчиликнинг таваккалчилиги атамасини келтириб чиқаради. Шахсдаги
таваккалчиликни рискометр деб аталувчи махсус ахбобда ўлчаб кўриш
мумкин. Бу асбоб ёрдамида психологик тажрибада инсонларда муваффақ
бўлиш эҳтимоли мавжуд холисоналик, таваккалчиликка мойиллик, уларнинг
ҳақиқий хавф остида иродавий ҳаракатларини олдиндан айтиб бериш
имконияти вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |