Эргаш Ғозиев


 Талабалар ҳаёти ва фаолиятини ўзгартирувчи



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   100
Bog'liq
псих

7.6. Талабалар ҳаёти ва фаолиятини ўзгартирувчи 
 асосий омиллар 
Жаҳон 
психологиясида 
хулқ-атвор, 
муомала 
ва 
фаолият 
муваффақиятини таъминловчи омилларнинг энг муҳими тариқасида 
инсоннинг ҳиссий ҳаёти ётиши аксарият назариётчи психологлар томонидан 
таъкидлаб ўтилади. Бу талқиннинг ҳаққонийлигига ҳеч қандай эътирозлар 
бўлиши мумкин эмас, чунки, мазкур омил экспериментал психологиянинг 
мустақил соҳа сифатида вужудга келишидан эътиборан устувор, далил тақозо 
қилмайдиган атрибут сингари тадқиқот предмети моҳиятига сингиб кетган. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, талаба муомаласининг, хулқ-
атворининг кечиши, фаолиятининг муваффақиятли, сермаҳсул якунланиши 
кўп жиҳатдан шахснинг ҳиссий ҳолатларига (ҳиссий тон, кайфият, стресс, 
аффект ва ҳоказо), изоҳланиши мураккаб бўлган руҳий кечинмаларга, юксак 
ҳис-туйғуларга боғлиқ. 
Ўйин, меҳнат, ўқув, муомала ва бошқа фаолият турларининг 
мувафақиятли кечиши, шахслараро муносабатларда хулқ-атворнинг намоён 
бўлиши ижобий психологик ҳолат сифатида баҳоланса, эмоция ва 
ҳиссиётнинг барқарор, мақсадга йўналган тарзда ҳукм суриш эҳтимоли 
эътироф 
этилади. 
Ҳис-туйғуларнинг 
мустаҳкамлиги, 
барқарорлиги, 
мукаммаллиги сифатларининг мавжудлиги уларнинг динамик стереотиплар 
типига айланганлигидан далолат беради. Фаолият ва хулқни шахс томонидан 
онгли равишда бошқариш услуби шаклланганлигини билдиради. Табиатнинг 
таркибий қисмлари ва жамиятнинг аъзолари билан турли шаклдаги,ҳар хил 
хусусиятли муносабатга киришиши,улар билан муомала қилиш маромларини 
даврий (муваққат тарзда) ўзгаришни вужудга келтиради. Ана шу ўзгариш 
туфайли муваффақиятсизлик, омад ва омадсизлик, оптимизм(келажакка 


215 
ишонч) ва пессимизм (умидсизлик), романтика ва реалия, симпатия ва 
антипатия, прогресс ва регресс, жўшқинлик ва тушкунлик, фаоллик ва 
сустлик каби биринчиси ижобий (позитив) иккинчиси эса салбий (негатив) 
руҳий ҳодиса келиб чиқади. Фаолият ва хулқнинг амалиётда бир текис 
кечишини таъминловчи ҳиссий ҳолат барқарорлигининг бузилиши унга қиёс 
қилинган 
муваффақиятнинг 
бирламчи 
омили 
тўғрисидаги 
илмий 
маълумотларни шубҳа остига қолдиради. 
Бинобарин, жамики нарсанинг бошланғич асоси, манбаи ҳиссиёт деган 
ғояни, унинг қийматини умумий фонда бирмунча қадрсизлантиради, лекин 
иккинчи даражали омилга айлантириб юбормайди. Омилларнинг бирламчи 
ва иккиламчи,устувор ва етакчи, умумий ва хусусий,объектив ва 
субъектив,муҳим ва номуҳим мезонлар, аломатлар, ўлчамлар ёрдами билан 
баҳоланиши ушбу психологик масала моҳиятини оқилона талқин қилиш 
заруриятини вужудга келтиради. Ҳолбуки шундай экан, уларнинг моҳиятини, 
келтириб чиқарувчи сабабларини, ҳаракатлантирувчи кучларни муайян 
далилларга асосланиб таҳлил қилиш муаммоси майдонга келади.
Талаба фаолияти ва хулқининг муайян қонуниятларга асосланган ҳолда 
амалга ошиши ҳам объектив,ҳам субъектив шарт-шароитларга боғлиқ. 
Табиий омилларни келтириб чиқарувчи объектив (ташқи) шарт-шароитлар, 
яъни микро ва макро муҳит, моддий борлиқ, ёрдамчи воситаларнинг 
мавжудлиги, уларнинг юксак талабларга жавоб бера олиш имконияти, ташқи 
қўзғатувчиларнинг безарарлиги, вақт ва фазовий ўлчовларнинг мувофиқлиги, 
мутаносиблиги кабилардан таркиб топади. 
Хулқ ва фаолиятнинг намоён бўлиши учун табиий шарт-шароитлар 
тизими яхлит ҳолда иштирок этиши, уларнинг муваффаққиятини 
таъминловчи омиллар мажмуаси тариқасида хизмат қилиши мумкин. Табиий 
шарт-шароитлардаги тўкисликдан ташқари, айрим етишмовчиликлар ва 
узилишларнинг содир бўлиши нуқсонларни келтириб чиқаради, бунинг 
оқибатида руҳий кечинмалар фаоллиги, илдамлиги, мақсадга йўналганлиги 
бузилади. 
Табиий шарт-шароитлар муҳит таъсирида шахс руҳий оламида бир 
қатор кескин ҳам сифат, ҳам миқдор ўзгаришлари вужудга келади, улар 
янгиланишларда, янги фазилатлар, хислатлар туғилишида намоён бўлади. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки,табиий муҳитнинг таркибий қисми 
бўлмиш географик муҳит бу борада муҳим роль ўйнайди. Кўпинча у 
биринчидан,биологик шартланган шахс сифатларига таъсир этиб, 
фенотипларни генотипларга айлантиради (ҳудудий муҳит, рельеф, стихия 
кутилиши: зилзила, қор кўчкиси, довул, сув тошқини, оёқ етмас қорли тоғлар 
ва ҳоказо). Иккинчидан, онтогенезда шахс характерологик хусусиятларининг 
табиий равишда шаклланишига таъсир ўтказади, шунинг билан бирга микро 
муҳит билан генлар, ирсий белгилар, аломатлар ўртасида уйғунликни 
таъминлаб турувчи механизм вазифасини бажаради. 
Объектив (табиий) шарт-шароитлардан ташқари, инсон омили билан 
боғлиқлиги субъектив (шахсга оид, унинг қиёфасига боғлиқ) шарт-
шароитлар муомаланинг, фаолиятнинг, хулқнинг ижтимоий турмушда 


216 
самарали амалга ошишини узлуксиз равишда таъминлаб туради. Субъектив 
шарт-шароитларнинг қаторига шахснинг барқарорлиги, характерининг 
мустаҳкамлиги, эҳтиёж, мотив, маслак, салоҳиятнинг пухталиги, ўзини ўзи 
бошқариш услубининг қатъий равишда шаклланганлиги, биологик 
шартланган хислатлар эса ўзаро уйғунлашганлиги кабилар киради. 
Одатда объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-
шароитлардаги ўзгаришлар туфайли ижобий (позитив)ёки салбий (негатив) 
хусусиятли психологик ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар, кечинмалар 
устуворлиги юзага келиб, моддий асос функциясини бажарувчи олий асаб 
фаолиятини, 
марказий 
асаб 
тизимининг 
ритмикасини, 
ишчанлик 
қобилиятини пасайтиради. Бунинг оқибатида фаолият, хулқ ва муомала 
амалга ошишида одатий саъй-ҳаракатлар, жараёнлар, маромлар бузила 
бошлайди, фавқулодда асабийлик,руҳий нуқсонлилик, қонуниятдан четга 
оғишлик, нохуш кечинмалар ҳокимлиги етакчилик қилади. Худди шу 
сабабдан, фаолият, хулқ ва муомаланинг муваффақияти шубҳа остида 
қолиши мумкин, чунки маҳсулдорлик, собитқадамлилик, мақсадга 
йўналганлик сифатларининг доминантлиги йўқолади, натижада ушалмаган 
эзгу ниятлар армон тариқасида юксак ҳис-туйғулар сафида даврий ҳукм 
суришида давом этаверади. 
Талабанинг табиатга ва жамиятга нисбатан муносабати тасодифларсиз, 
фавқулоддаги вазиятларсиз амалга ошиши мумкин эмас,чунки эҳтимоллар 
даражасидаги кутилманинг йўқлиги режасиз вазиятларни шахснинг идрок 
майдонида келтириб чиқаради. Ҳаёт ва фаолият стратегияси ва 
тактикасининг экстремал тарзда ўзгариши индивидуал ва ижтимоий 
хусусиятли вазиятларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Вазиятлар стихияли, 
хаотик (бетартиб, тасодиф)хатти-ҳаракатларни вужудга келтириб, текис, 
одатий, даврий, барқарор хусусиятлар маромини, ритмикасини издан 
чиқаради. Натижада инсоннинг мотивацион, ҳиссий, когнитив, регулятив, 
хулқий, иродавий тузилиши таркибларининг функцияси бузилади. Шахс 
тузилишига фавқулоддаги вазиятларнинг ички ларзаси фаолият, хулқ ва 
муомаланинг онглилик ҳолатидан онгсизликка ўтишини тақозо этади, 
бинобарин, муваффақиятсизлик ҳақиқатга айланади. 
Хўш, нима учун шахс тасодифларнинг олдини олишга тайёр эмас ёки 
кўпинча у бу борада кучсизлик,ожизлик қилади? 
Ушбу муаммо ечимини жуда содда тарзда ҳал қилиш ҳам 
мумкин: 
1.Талаба онгли зот, яратувчилик қудратига эга бўлишидан қатъи назар-
у табиатнинг таркибий қисми, инстинктлар, шартсиз рефлекслар таъсирига 
берилувчандир; 
2.Унинг тана аъзолари (организми) фавқулоддаги ҳодисалар ва 
вазиятларга мослашган эмас (стихия, ҳалокат, тасодиф, стресс, аффект, хавф-
хатар, риск); 
3.Талаба комиллик даражасига эришмаганлиги туфайли сабабий 
боғланиш оқибатларини, фобия билан боғлиқ ҳис-туйғуларни олдиндан 
сезиш, пайқаш, уларга нисбатан акс таъсир бериш имконияти йўқ; 


217 
4.Талабада иккинчи қиёфанинг шаклланмаганлиги (тест, тренинг, 
тренировка билан қуролланмаганлиги) уни хавф-хатар қурбонига 
айлантириши шубҳасиз. 
Жаҳон 
психологияси 
фанининг 
маълумотларига 
қараганда, 
муваффақиятсизликдан ҳеч ким ҳимояланган эмас, чунки ижтимоий 
иммунитет жуда кучсиз акс таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Маълумки, 
жисмоний, ахлоқий ва ақлий баркамоллик туб маънодаги комил инсон 
тўғрисида мулоҳаза юритишга имкон беради ва таркибларнинг тўла 
мутаносиблиги, уйғунлашганлиги, ўзаро тақозо этувчанлиги асосий мезон 
вазифасини бажаради. Комиллик даражаси талабанинг маънавий дунёсига 
айланмас экан, у тақдирда ҳеч ким тасодифлар, фавқулоддаги вазиятлар 
унинг томонидан одатий ҳодиса сифатида осойишта қабул қилинмайди. 
Муваффақият гарови (кафолати) функциясини бажарувчи омилларнинг 
генезиси 
тўғрисида 
фикр 
юритилганда, 
энг 
аввало, 
уларнинг 
бирламчилигини, асосий манба эканлигини назарда тутиш назарий ҳамда 
методологик муаммолар ечимини оқилона топишга пухта негиз ҳозирлайди. 
Бошланғич ҳаракат нуқтасини белгилаб беришга хизмат қилади. Назарий 
мулоҳазаларга биноан, фаолият, хулқ ва муомаланинг бир текис, самарали 
кечиши генетик нуқтаи назардан қуйидагиларга боғлиқ: 
1.Объектив (табиий)ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлар 
мавжудлигига; 
2.Объектив 
ва 
субъектив 
шарт-шароитлар 
ҳукм 
суришини 
ўзгартирувчи тасодифий ва фавқулоддаги вазиятлар таъсирчанлигига, 
устуворлигига; 
3.Эмоция ва ҳиссиётнинг ижодий (позитив),салбий (негатив) хусусият 
касб этишига; 
4.Талаба 
шахслилик 
ва 
характерологик 
хусусиятларининг 
барқарорлигига (беқарорлигига); 
5.Унинг комиллик даражасига эришганлигига ва ҳоказо. 
Талабанинг ҳаёт ва фаолиятда муваффақиятга эришиш,мақсадга 
мувофиқ саъй-ҳаракатларни унга йўналтириш учун қуйидагиларга эътибор 
қилиш заруратдир: 
1)
объектив ва суъектив шарт-шароитлар ўзгарса,уларга тузатишлар 
(коррекция) киритишга тайёргарликка; 
2)
фавқулоддаги вазиятларга кўникиш учун талабага тренинг 
ёрдами билан таъсир ўтказишга,унда иккинчи қиёфани шакллантиришга; 
3)
организмнинг 
ҳар 
қандай 
стихияларга 
чидамлилигини 
орттиришга; 
4)
комилликка интилиш ҳис-туйғуларини такомиллаштиришга; 
5)
талаба имкониятларини рўёбга чиқишга кўмаклашишига (ўзини 
ўзи кашф қилиш, ўзига ўзи буйруқ бериш,ўзини ўзи такомиллаштириш,ўзини 
ўзи баҳолаш,ўзини ўзи назорат қилиш,ўзини ўзи бошқариш,ўзига ўзи таскин 
бериш,ўзини ўзи қўлга олиш ва ҳоказо). 
Талаба ҳаётини ва фаолиятини ўзгартирувчи асосий омиллар мавжуд 
бўлиб, улар муайян даражада унинг таъсирига берилувчандирлар. 


218 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish