Бўстонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаб ўкувчилари ўртасида хукукбузарлик, жиноятчилик, хаёт гўзал, эрта хомиладорлик, эрта турмуш қуриш , миссионерлик, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш. буйича 8-11 синф ўкувчилари билан ўтказилган йиғилиш
Баённомаси.
Хондойлиқ к. 24.10.2019 йил
Кенгаш раиси: Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева
Катнашди: Бўстонлиқ тумани ИИБ профилактик нозири М.Давлетов
Хондойлиқ қишлок “Кўк тўнли ота” МФЙ , маҳалла посбони Б.Бектурсунов
280 нафар 8-11 синф ўкувчилари
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўкувчилар ўртасида жиноятчилик,хукукбузарликни олддини олиш, хаётни гўзаллиги ҳақида.
2.Ўкувчи қизлар ўртасида эрта хомиладорлик,эрта турмуш қуришнинг олдини олиш.
3.Ўкувчилар ўртасида миссионерлик,диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш.
ЭШИТИЛДИ:
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиева очиб берди. Йигилиш катнашчиларини ташриф буюрган мехмонлар билан таништирди.Кунтартибига куйилган масалалар юзасидан ахборот берди.
Шундан сўнг биринчи масала юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ профилактик инспектори М.Давлетов хозирги кунда юртимизда жиноятчилик,хукукбузарликни олдини олиш бўйича Бўстонлиқ туманида олиб борилаётган ишлар хакида батафсил тўхталиб ўтди.Жиноятчилик,хуқуқбузарликнинг олдини олиш буйича Бўстонлиқ тумани ИИБ профилактик инспектори Б.Усмонов ўқувчиларга мактабда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш, уйда ҳамда жамоа жойларида тартиб интизомли бўлишлари ҳақида тушунтириб ўтди. Мактабга доимий равишда келиб дарсларни ўз вақтида ўзлаштириш мактабга келиб, устозларрухсатисиз, ота-оналар рухсатисиз хеч қаёққа кетмаслик кераклиги айтиб ўтди.
Мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Буватоева ўқувчилар ўртасида доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги, турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар,иншолар ва расмлар кўрик-танловлари бўлиб ўтаётгани, бунинг яккол мисоли эканлигини айтиб ўтди.Ўкувчиларнинг бўш вактини мазмунли ташкил этиш максадида мактабда 67 та фан тўгараклари ташкил этилганлигини айтиб ўтди. Хозирда ўкувчилар ўртасида ўз жонига қасд ва суикасд килиш холатини олдини олиш буйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чикилганлиги айтиб ўтилди.Хозирги кунда ўкувчилар ўртасида ота-оналар ва тенгдошлари ўртасида тушунмовчиликлар кузатилиши окибатида турли хил салбий холатлар кузатилаётганлигини таъкидлади.Шунинг учун одоб-ахлок коидаларига риоя қилган холда ўкувчилар билан бўлган,тенгдошлар билан бўлган ва устозлар ҳамда ота-оналари билан бўлган муносабатда хурмат булиши лозимлигини алохида ўктириб ўтди.Ана шунда ўкувчи ва ўкитувчилар ўртасида тушунмовчиликлар бўлмаслиги кераклиги ҳамда ўкувчилар ўртасида муаммолар кузатилган пайтда мактаб синф раҳбарлари билан биргаликда сухбатлар ўтказилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Ўкувчиларнинг рухияти,кайфияти билан синф раҳбарлар доимо ҳамсухбат бўлиши кераклиги таъкидланди.
Иккинчи масала юзасидан мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси К.Тўлабоева сўз олиб, уйда ота-оналар ўз қизларига алохида эътибор қаратиб, мунтазам равишда фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб,уларни тергашлари кераклиги ва фарзандларига оналарининг рухсатисиз хеч бир иш қилишлари мумкин эмаслигини айтиб ўтди.Эрта хомиладорлик окибати ва эрта турмуш қуриш натижасида ёшларнингорганизмида ёшлар учун салбий таъсир курсатаётган холатлар кузатилишини тушунтирди.Мактабда ташкил этилган « Қизларжон » клуби аъзолари билан хар хафта давомида белгиланган мавзулар буйича ўкувчи қизлар томонидан маърузалар ўкиб эшитирилиб,мухокама қилиб борилаётганлигини қизлар ўртасида турли ҳил кўриктанловлар ,спорт бўйича “Бадиий гимнастика “мусобақалари бўлиб ўтаётгани айтиб ўтди
Учинчи масала юзасидан тарих фани ўқитувчиси Ў.Улуғтоев хозирги кунда глобал муаммо сифатида талқин қилинаётган диний экстремизм ва терроризм, диний ақидапарастликнинг олдини олиш буйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги,Диний акидапарастликка кириб колиш натижасида инсонлар ўртасида тушунмовчиликлар,хаттоки,урушлар бўлишигача бориши мумкинлиги кузатилганлигини мисоллар асосида айтиб ўтди.Йигилиш юкоридаги фикр-мулохазаларни инобатга олган холда
КАРОР КИЛАДИ:
1.Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, хукукбузарлик холатларини олдини олиш ва бу борада мактабда олиб борилаётган ишлар янада жонлантирилсин.
2. Хаётни гўзаллигини ўкувчиларга тушинтириш, рухиятини,кайфиятини мунтазам равишда билиш ва улар билан сухбатлар ўтказиб туриш мактаб синф раҳбарлар зиммасига юклатилсин.
3.Ўкувчилар ўртасида диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш,диний акидапарстликни олдини олиш буйича маънавият соатлари хамда эрталабки сафланишларда керакли маълумотлар бериб борилсин.
Кенгашраиси: Л.Шодиева.
Кенгашкотиби: З.Буватоева.
Бустонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 16 ноябрь куни ўтказилган “Бағрикенглик фестивали” тадбири юзасидан
Б А Ё Н Н О М А С И.
Хондойлиқ .қ 16.11. 2019 йил
Йиғилиш раиси: Л.Шодиева.
Йиғилиш котиби: З.Буватоева.
Катнашди: Мактаб маъмурияти
Ўқитувчи ходимлар , 50 нафар ўқувчилар.
КУН ТАРТИБИ:
1.1995 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг резолюцияси билан Бағрикенглик принциплари декларацияси харакатлар дастури қабул қилинганлиги муносабати билан мактабда тадбир ўтказиш.
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиева очиб ҳар биримизнинг алоҳида эътиборимизга лойиқ бўлган кун –бутун дунёдаги ҳар йили нишонланадиган Ҳалқаро Бағрикенглик кунидир деб такидлади. 1995 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг резолюцияси билан Бағрикенглик принциплари декларацияси харакатлар дастури қабул қилинганлиги муносабати билан мактабда тадбир ўтказилганлиги ҳақида тушунтириб ўтди. Тадбирнинг мақсади шундан иборат бўлиб, ёш авлодни миллатлараро ҳамжихатликка,дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга чақиришдир.
Бағрикенглик –бу дунёдаги одамлар ,турли миллат,эътиқод ,тақдир вакиллари,ниманидир кашф қилувчилар,биргаликда қувонувчилардир деб тушунтириб ўтди. Декларация 6 моддадан иборат бўлишига қарамай ,бутун дунё ҳамжамияти учун унинг қабул қилиниши жуда мухим ҳисобланади,чунки бугуеги кунда барчамизда етишмаётган нарса-бу бағрикенгликдир.Барчамиз бутун жаҳон кишилари қайси давлатда яшашидан ,миллатидан,эътиқотидан қаъти назар бир-бирларини тушунишини ва дўстона муносабатда бўлишини истаймиз деб такидлади. Агар биз бошқа оламлар дунёқарашига бағрикенглик билан муносабатда бўлганимизда,эхтимол можаролар камроқ бўлган бўлармиди.Биз барчамиз ўзига хос такрорланмас хусусиятларга эга инсонлар эканлигимизни тушунишимиз керак деб айтиб ўтди.
Йигилиш қарор қилади.
1.1995 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг резолюцияси билан Бағрикенглик принциплари декларацияси харакатлар дастури қабул қилинганлиги муносабати билан мактабда тадбир ўтказишни мактаб ММИБДЎ ларига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: Л.Шодиева.
Йиғилиш котиби: З.Буватоева.
.
Бустонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби
Пайшанба профилактика йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И.
Хондойлиқ .қ .13.12. 2018 йил
Йиғилиш раиси: Л.Шодиева.
Йиғилиш котиби: З.Буватоева.
Катнашди: Бўстонлиқ тумани ИИБ инспектори капитан Б.М.Ус манов
Ўкитувчи ходимлар 46 нафар, ўқувчилар 350 нафар
КУН ТАРТИБИ:
1.Мактабнинг ички тартиб-интизоми “Одоб –аҳлоқ қоидалари” ва ўқувчиларнинг дарсга қатнашиш давомати ҳақида ота-оналарга тушунтириш.
2.Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш,диний экстримизм ва терроризм,одам савдосининг салбий оқибати ҳақида.
Йигилишни мактаб директории Л.Шодиева очиб ота-оналарга ўқувчиларни тартиб интизоми ,одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишларини тушунтирди. Кун тартибига қуйилган масалалар билан таништириб ўтди.
Биринчи масала юзасидан Бўстонлиқ туманиИИБ инспектори капитан Б,М.Усмонов сўзга чиқди ва ўз сўзида ота-оналарга фарзандлар тарбияси,уларни мактабдан кейин уйга борганда назоратга олиш ,бўш вақтларини уйда тўғри ташкил этиш, вояга етмаган ўқувчилар орасида бугунги кунда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилиқнинг салбий оқибатлари,улар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунтириб ўтар экан, фарзандларини тунги соат 22-00 дан кейн кўчага назоратсиз чиқармаслик ,ўз вақтида дарсларга тайёргарлик кўришини назорат қилиш,сабабсиз дарсларни қолдирмасликлари ҳақида тушунтирди. Бустонлик туманида вояга етмаганлар ўртасида айрим холатлар кузатилаётганлигини айтиб ўтди. Бунда албатта, ота-оналар ўз фарзандларига алохида эътибор қаратиб, мунтазам равишда фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб,уларни доимо назорат қилиб туришлари кераклиги ва фарзандларига ота-оналарининг рухсатисиз хеч бир иш қилишлари мумкин эмаслигини тушинтириб боришларини айтиб ўтди. Мактабда ўқувчилар таълим олишлари ва билимларини мустахкамлашлари учун мактабда ташкил этилган фан тўгаракларига,спорт тўгаракларига қатнашиб , билимларини мустахкамлаб боришлари керак деб тушунтирди. Иккинчи масала юзасидан Ғ.Зомитов сўзга чиқиб ҳозирги кунда глобал муаммо сифатида талқин қилинаётган диний экстремизм ва терроризм, диний ақидапарастликнинг олдини олиш буйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги,диний акидапарастликка кириб колиш натижасида инсонлар ўртасида тушунмовчиликлар,хаттоки,урушлар бўлишигача бориши мумкинлиги кузатилганлигини мисоллар асосида айтиб ўтди.
Ўқувчиларга келажакда ота-онасига меҳрибон ва Ватанига содиқ фарзандлар бўлиб етишишлари учун бор кучлари билан тўғри тарбия беришга,тўғри йўлдан боришларига сўз бердилар.
Йиғилиш қарор қилади:
1.Ўкувчиларга мактабда мактаб ички тартиб интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилишлари, дарсга қатнашиш давомати ҳақида ота-оналарга тушунтирилсин.
2.Ўқувчларга таълим бериб, келажакда она Ватанига содиқ фарзандлар этиб тўғри тарбиялаб вояга етказиш мактаб ўқитувчиларини ва ота-оналрни зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси: Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Хондойлиқ қишлоғи С.Хандайлиқий маҳалласида истиқомат қилувчи Кенжабоев Жамшид,Кенжабоева Наврўзаларни оилавий шаротини ўрганиш.
Мазкур масала юзасидан яраштириш комиссияси раиси,туман кенгаши депутати Ш.Худойбергенова сўзга чиқиб, оилани муқаддаслиг
Бўстонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаб ўкувчилари ўртасида , эрта хомиладорлик, эрта турмуш қуриш , ва олдини олиш юзасидан
8-11 синф ўкувчилари ва мактаб ўкитувчилари билан ўтказилган йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |