«РУҲИЯТ ОЛАМИДА»
Тўгарагини ташкил этиш бўйича тавсиялар
Тузувчи:
ВАФОЕВА МУХАББАТ КОМИЛОВНА
Навоий шаҳар 7-умумтаълим мактаби
амалиётчи психологи
Умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Рўҳият оламида” тўгарагининг иш режаси
№
|
Бажариладиган ишлар режаси
|
Вақти
|
Масъул
|
|
“Руҳият оламида” тўгараги иштирокчилари руйхатини шакллантириш
|
Сентябрь
|
Психолог
|
|
Мен бахтли инсон бўла оламан” мавзусида тренинг ўтказиш
|
Сентябрь
|
Психолог
|
|
“Ҳаётий қадриятларнинг шакллантиришни психологик омиллари” мавзусида тренинг
|
Октябрь
|
Психолог
|
|
-Ўқувчилар билан “Болалик ва ўсмирлик ёши ҳақида тушунча бериш
-”Одоб-инсон зийнати” мавзусида тренинг ўтказиш
|
Ноябрь
|
Психолог
|
|
Ўқувчилар билан ҳар ойда методикалар ўтказиш:
1.”Дунё образи” методикаси
2.Бошқаларни қабул қила олиш” методикаси
3.”Душманлик” диагностикаси
4.”Ўзи билан якка қолганда” методикаларини ўтказиш
5.”Автопортрет” методикаси
|
Ой давомида
|
Психолог
|
|
“Эрта турмуш қуришни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари”мавзусида давра суҳбати ўтказиш
|
Декабрь
|
Психолог
|
|
“Компьютер ва интернет тармоқларининг болалар ва ўсмирлар маънавиятига таъсири” мавзусида давра суҳбати ташкил қилиш
|
Декабрь
|
Психолог
|
|
“Хаёл-инсон рўҳиятининг парвози” мавзусида тренинг
|
Январь
|
Психолог
|
|
Гуруҳни жипслаштирувчи тренинг ўтказиш
|
Январь
|
Психолог
|
|
Ўз ўзида ишонч ҳиссини шакллантирувчи тренинг ўтказиш
|
Февраль
|
Психолог
|
|
“Дунёдаги энг гўзал нарса нима?” мавзусида давра суҳбати ўтказиш
|
Март
|
Психолог
|
|
“Ҳаёт гўзаллигини қандай тасаввур қиламан?” мавзусида акция ташкил этиш
|
Апрель
|
Психолог
|
|
“Қадриятлар” мавзусида тренинг ўтказиш
|
Май
|
Психолог
|
Мактаб психологи: М.К.Вафоева
1.“ Мен бахтли инсон бўла оламан” мавзусидаги тренинг машғулоти
№
|
Тренинг машғулотининг режаси
|
Давомийлиги
|
Ўқув воситалари
|
Машқ мақсади
|
1
|
Кириш қисми
Танишув. “ Менинг севимли мевам”. Ёқтирган мевасини танлаш.
Тренинг олтин қоидалари
Машғулотдан кутувлар
|
10 дақиқа
|
Турли мевалар расмлари
Доска
Маркер
|
Иштирокчиларнинг бир-бирлари ва тренер билан танишуви
|
2
|
Асосий қисм
Айланма беланчак ( карусел машқи)
|
10 дақиқа
|
А-4 формат қоғоз
маркер
|
Тасаввур, фикр доираси кенглигини, мулоқотга киришиш ва биргаликда ишлашга ўргатиш
|
3
|
Психокоррекцион машқ
“ Бахтиёр дамлар машқи”
“Мен ўзимни таҳлил қиламан” индивидуал машқи
|
5 дақиқа
5 дақиқа
|
Сокин мусиқа
Қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган қоғоз
|
Релаксация- бош мия, асаб тизимини тинчлантириш, ҳотиржамлик дамини ташкил этиш
Машқни бажара туриб иштирокчилар ўз-ўзини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқадилар
|
4
|
“Сеҳрли стул машқи”
|
10 дақиқа
|
Рангли қоғозлар
Қайчи
|
Бахт ҳиссини шакллантириш, қадриятларни мустаҳкамлаш, ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш
|
5
|
Тренер маърузаси
|
5 дақиқа
|
Тақдимот
|
Бахтли бўлишга интилишни пайдо қилиш
|
6
|
Якунлаш
|
5 дақиқа
|
Копток
|
Қайта алоқа. Олинган билимларни, тренингдан кутилган натижаларни умумлаштириш ва якунлаш
|
Вақти: 50 дақиқа
Мақсад: Ҳаётдан қониқиш, қаноатланиш, тўкис ҳаёт, умрнинг бебаҳо неъмат эканлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам келажакка ишонч билан яшаш ҳиссини шакллантириш.
Тренинг машғулотининг бориши:
Кириш қисми
Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар.
Қоидалар:
интизом
фаоллик
кўнгилли иштирок
бошқалар фикрини ҳурмат қилиш
ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш
Кутувлар:
яхши кайфият
қизиқарли ўйин
янги билимлар
янгиликлар
Асосий қисм.
“ Айланма беланчак” машқи.
Мақсад: мавзу мохиятини очиб бериш, мавзуга аниқлик киритиш, билим, тасаввур, фикр доираси кенглигини аниқлаш, мулоқотга киришиш ва биргаликда ишлашга ўргатиш.
Керакли жихозлар: А-4 форматдаги 4 та оқ қоғоз ва 4 хил фламастер.
Ўтказиш тартиби?
Тренернинг бахт ҳақидаги сўзи.
Синф ўқувчилари 4 та гуруҳга бўлиниб, 4 та стол атрофига доира шаклида ўтиради. Ҳар бир столга биттадан А-4 форматидаги оқ қоғоз ва биттадан фламастер берилади. Мавзу юзасидан 4 та савол 4 та гуруҳга тарқатилади, жавобларни қоғозларга ёзиб қўйишади. Бунда ҳар бир савол учун вақт ажратилади. Тренер “ стоп” деганда гуруҳлар ёзишдан тўхтаб, қоғозлар гуруҳлар ичида ўзаро алмашилади.
Савол:
Менимча бахт бу...
Бахтли бўлиш учун инсон нима қилиш керак?
Яқинларингизни бахтли қилиш учун нима қилиш керак?
Бахтли инсонни қандай тасаввур қиласиз?
Машқ якунланганда ҳар тўртала саволга ҳар бир гуруҳнинг жавоби ёзиб бўлинади ва гуруҳлардан биттадан ўқувчи ўз гуруҳининг қоғозига ёзилган жавобларни ўқиб беради.
Психокоррекция
“ Бахтиёр дамлар” машқи
Мақсад: асаб тизимини тинчлантириш, тушкунликка тушган одамларни психологик қўллаб-қувватлаш.
Ўтказиш тартиби:
Сокин мусиқа қўйилади, иштирокчилар ўзларини бўш қўйиб, кўзларини юмган ҳолда тренер томонидан айтилган нарсаларни тасаввур қиладилар.
Тренер сўзи:
Ўзингизни бахтиёр, хурсанд ҳис этган дамни эсланг, ўшанда қаерда, кимлар билан эканлигингизни ёдга олинг, ҳозир ҳам ўзингизни худди ўша жойда деб тасаввур килинг. Сиз буни ёдга олдингиз ва ҳозир ҳам худди шундай нарсаларни хис этяпсиз, сиз ўша пайтдаги ҳолатингизни қандай атардингиз:
шодлик, хурсандчилик, бемалоллик, беташвишлик, қувонч, бахт...
Ўша бахтиёр дамларингиз ўтмишда қолган бўлиши мумкин, аммо ундаги хурсандчилк, кайфият доимо сиз билан қолади. Ўша пайтдаги туйғуларингизни хис қилган ҳолда ҳозирги ҳолатингизга қайтинг.
Тренер сўзини тугатгач иштирокчилар кўзларини очадилар. Ҳоҳлаган ўқувчи ҳис қилган кайфият ҳақида гапириб бериши мумкин.
“Мен ўзимни таҳлил қиламан” индивидуал ишлаш
Иштирокчиларга қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган қоғоз варақлари тарқатилади.
Кўрсатма: Кўриб турганингиздек, Сизнинг қўлингизда қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган варақлар. Ҳар бир инсоннинг ижобий ва салбий сифатлари мавжуд. Ижобий сифатлар бизга яшашга, мақсадга эришига, ривожланишга ёрдам берса, салбий сифатлар кўпинча ҳайтда тўсиқ, тўғаноқ бўлиб хизмат қилади. Келинг, қуёшнинг нурлари ичига ўзимизниг ижобий сияатларимизни ёзиб чиқамиз. Агар истасангиз, қуёшнинг ўртасига ўз автопортретингизни ҳам ифодалашингиз мумкин.
Энди мана бу иккита булутда эса Сиз учун каатта тўсиқ бўлаётган, муваффақиятга, мақсадшга эришишингизда тўғаноқ бўлаётган иккита салбий сифатни ёзинг. Ёмғир томчиларига эса кундалик ҳаётингиздаги Сизга маъқул келмайдиган, Сиз камчилик деб ҳисоблайдиган сифатлар салбий сифатларни ёзинг. Балки улар Сизга яшаш учун унчалик ҳам ҳалақит бермаётганлдир?
Ҳоҳлаган ўқувчи ўз ёзганларини ўқиб бериши мумкин.
“ Сеҳрли стул” машқи.
Мақсад: бахт хиссини шакллантириш, ҳаётий қадриятларни мустаҳкамлаш, ўзига ишонч хиссини уйғотиш.
Керакли жихозлар: учбурчак, тўртбурчак ва доира шаклида қирқилган рангли қоғозлар-ўқувчилар учун, рангли қоғоз парчалари- тренер учун.
Ўтказилиш тартиби:
Ўқувчилар ўзларига ёққан шакллардан бирини танлайди. Натижада учбурчак гурухи, тўртбурчак гурухи ва доира гурухларидан иборат 3 та гурух ҳосил бўлади.
Учбурчаклар – фазилатлар гурухи
Тўртбурчаклар – ташқи кўриниш гурухи
Доиралар – ижобий тилаклар гурухи
Доира ўртасига битта стул қўйилади. Тренер қутича ичидаги рангли қоғоз парчаларига ўша синфда аввал ўтказган методикалар натижасида аниқланган руҳий тушкун ҳолатда, нохуш ҳолатларга таъсирчан, бироз эътиборталаб 3 та ўқувчининг исмини олдиндан ёзиб қутичага солиб қўяди.
Тренер сўзи:
Ҳозир мен қутичани яхшилаб аралаштираман, қутича ичидаги қоғозчаларга синфимиздаги ҳамма ўқувчилар исми ёзилган, лекин сеҳрли стулимиз битта, энг бахтли инсон шу стулга ўтиради. Қутичани аралаштириб битта қоғозчани олиб, ичидаги исмни ўқийди. Исми чиққан ўқувчи чиқиб стулга ўтиради. Учбурчаклар стулга ўтирган ўқувчини фазилатларини айтиб мақташади, тўртбурчаклар эса ташқи кўринишига қараб мақташади, доиралар бўлса ўша сеҳрли стулда ўтирган ўқувчига ижобий тилакларни билдирадилар.
Шундай қилиб, 3 та ўқувчини сеҳрли стулга ўтказиб машқни якунлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |