«РУҲият оламида» Тўгарагини ташкил этиш бўйича тавсиялар


Суҳбат:Жинсий балоғатга этиш



Download 1,49 Mb.
bet7/37
Sana21.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#34298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
«РУҲИЯТ ОЛАМИДА» ТУГАРАГИ

Суҳбат:Жинсий балоғатга этиш.
Жинсий балоғатга этиш ҳақида тушунча. Ўсмирлик даврида кузатиладиган характерли ҳолатлардан бири жинсий балоғатга этишдир. Жинсий балоғатга этиш қандай амалга ошади. Жинсий безлар ва у билан боғлиқ бўлган жинсий белгилар бола ҳали она қорнидалигидаёқ пайдо бўлади ва бола туғилганидан бошлаб то ўсмирлик давригача жинсий ривожланишни белгилаб беради.
Жинсий безлар ва уларнинг вазифалари болани ривожланиш жараёнининг яхлитлиги билан узвий боғлиқ бўлади. Онтогенетик тараққиётнинг маълум бир босқичида жинсий ривожланиш кескин жадаллашади ва физиологик жинсий етуклик амалга ошади. Жинсий ривожланишнинг тезлашиши ва жинсий балоғатга этиш даври жинсий балоғатга этиш даври деб аталади ва у аксарият ҳолларда ўсмирлик ёшига тўғри келади.
Қиз болаларнинг жинсий балоғатга этишиши ўғил болаларга қараганда 1-2 йил илгарилаб кетади. Жинсий балоғатга етиш нисбатан индивидуал характерга эга бўлиб, у вақти ва темпига кўра турли болаларда турлича кечиши мумкин. Жинсий балоғатга етиш муддати ва унинг жадаллиги турлича бўлиб, у кўплаб омилларга: саломатлик ҳолати, овқатланиш характери, иқлим, маиший ва ижтимоий-иқтисодий шароитларга боғлиқ. Бунда наслий хусусиятлар ҳам муҳим рол ўйнайди.
Ноқулай маиший шароитлар, етарлича ва тўғри овқатланмаслик, уларда зарур витаминларнинг этишмаслиги, оғир ёки қайталанувчан хасталиклар жинсий балоғатга этиш даврини кечиктириб юборишга олиб келиши мумкин. Одатда катта шаҳарларда ўсмирларнинг жинсий балоғатга этишиши қишлоқ жойлардагига қараганда эртароқ амалга ошади.
Жинсий балоғатга етиш даврида гипофиз ва қалқонсимон безлар ажратиб чиқарадиган гормонлар таъсири остида ўсмирда бўйининг ўсиши, иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши, овознинг ўзгариши, мускул кучларининг ортиши, тананинг айрим қисмларини жун босиши, кўкрак безларининг ривожланиши кабилар кузатилади. Жинсий балоғатга этиш босқичлари.
Жинсий балоғатга этиш текис кечадиган жараён эмас. У маълум бир босқичларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ички секреция безларининг ва бутун организмнинг ўзига хос вазифалари билан характерланади. Бу босқичлар бирламчи ва иккиламчи жинсий белгилар мажмуи бўйича белгиланади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish