6 – лаборатория иши



Download 108 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi108 Kb.
#309218
  1   2   3   4
Bog'liq
lab 5

5 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ




ЎЗГАРМАС ТОК ПОТЕНЦИОМЕТРИ ЁРДАМИДА ҲАР ХИЛ КАТТАЛИКАЛРНИ ЎЛЧАШ




I. Ишнинг мақсади

Ўзгармас ток занжирида компенсацион ўлчаш усулини ўрганиш, Р37-1 типидаги ўзгармас ток потенциометрининг схемаси билан танишиш. Ўзгармас ток потенциометри ёрдамида ҳар хил электрик катталиклар - кучланиш, ток ва қаршиликларни ўлчаш усули билан танишиш.


II. Ишнинг назарий қисми

1.Ўзгармас ток потенциометрлари.



    1. -расмда қўл билан мувозанатланувчи ўзгармас ток потенциометрининг схемаси келтирилган.


6.1-расм. Ўзгармас ток потенциометрининг схемаси


Потенциометр ёрдамида номаълум э.ю.к. -"EX"ни ўлчаш жараёни икки қисмдан иборат бўлади.


1) Хар бир потенциометр типи учун аниқ қийматга эга бўлган иш токи IH ни ўрнатиш;
2) Номаълум э.ю.к. ЕХ ни ўлчаш.
Иш токи IН ни ўрнатиш учун улагич У "1" ҳолатига қўйилади ва RP қаршиликни ўзгартириб гальванометр кўрсаткичи нолга келтирилади. Бунда намуна RH қаршиликдаги кучланиш пасайиши нормал элемент электр юритувчи кучи ЕН га тенг бўлади:
ЕН =IН RH (6.1)

Бу ифодадан иш токини топамиз:


(6.2)
Сўнгра улагич У "2" га қўйилади ва Rк қаршилик дастаси Д ни суриб UK , EX га тенглаштирилади, яъни бу ҳолда ҳам гальванометр кўсаткичи нолга келтирилади.


EX=UK=IИ RK (6.3)

ёки (6.2) ифодани ҳисобга олиб (6.3) ни қуйидагича ёзамиз:


(6.4)
Ифода (6.3) шуни кўрсатадики, ноъмалум э.ю.к. ЕХ ни ўлчаш давомида иш токининг қиймати ўзгармас бўлиши керак.
Ўзгармас ток потенциометри ЕХ ни юқори аниқлик билан ўлчайди. Бу аниқлик (6.4) ифодага биноан нормал элемент э.ю.к. қийматининг аниқлиги, намунавий қаршилик RH, ҳамда компенсацион қаршилик RK қийматларининг аниқлигига боғлиқ. Нормал элемент иш токини ўрнатиш учун хизмат қилади; унинг аниқлик синфи 0,005. RH ва RK қаршиликлар жуда юқори аниқлик билан тайёрланади, уларнинг хатолиги 0,02 фоиздан катта бўлмайди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, потенциометрнинг мукаммаллиги асосан компенсацион қаршиликнинг схемаси ва конструкциясига боғликдир. компенсацион қаршиликлар жуда хилма хилдир. Аниқлиги жуда паст бўлган потенциометрларда компенсацион қаршилик қаршилик магазинлари ва реохорддан иборат бўлади.
Аниқлиги юқори бўлган ўзгармас ток потенциометрларида реохорд ишлатилмайди. компенсацион қаршилик шунтловчи декадалар ва ўрнини босувчи декадалар деб аталувчи схемалар бўйича бажарилади.
Ўзгармас ток потенциометрлари иш токи занжирининг қаршилигига қараб икки гуруҳга бўлинади: кичик қаршиликли ёки паст oмли потенциометрлар ва катта қаршиликли ёки юқори омли потенциометрлар.
Паст омли потенциометрлар тахминан 0,1 V гача бўлган кичик э.ю.к. ларни ўлчашда қўлланилади. Уларнинг иш токи 1-10-25 mA га тенг бўлиб, қаршилиги эса бир неча 10 Ω дан иборат бўлади. Бу потенциометрларда ноль кўрсаткич сифатида кичик критик қаршиликка эга бўлган магнитоэлектрик гальванометрлар ишлатилади.
Юқори омли потенциометрларда иш токи занжирининг қаршилиги 1 V га 10000 Ω тўғри келади. Одатда иш токи 0,1 mA га тенг. Ноль кўрсаткичи сифатида катта критик қаршиликка эга бўлган магнитоэлектрик гальванометр қўлланилади. Бундай потенциометрларнинг ўлчаш чегараси 1,2 + 2,5 V бўлади. Ўзгармас ток потенциометрлари кучланиш, э.ю.к., ток ва электр қаршиликларини ўлчаш, ҳамда намуна асбоблар - амперметр, вольтметр ва ваттметрларни текшириш учун қўлланилади.
Ўзгармас ток потенциометрларининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
1. Юқори аниқлик.
2. Ўлчанаётган кучланиш манбаидан ҳеч қандай қувват сарфланмайди.

Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish