Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   100
Bog'liq
псих

Ижтимоий 
шароитнинг 
яхшиланиши 
назарияси.
Яшаш 
шароитларининг яхшиланиб бориши, кенг кўламда санитария ва гигиена
тадбирларининг амалга оширилиши, овқатланиш сифатининг ортиши, ота-
онадан фарзандга наслий белгиларнинг (генларнинг) бир текис ўтиши каби 
омиллар акселерация жараёнини тезлаштиради, деган фикр қатор 
мамлакатлардаги тадқиқотчилар орасида кенг тарқалган. Уларнинг 
талқинича, турмуш шароитининг яхшиланиши, қулайликлар яратилиши 
турли имкониятларнинг ишга солиниши учун табиий замин тайёрлаши 
мумкин. Лекин мазкур назария амалий маълумотларни тўлиқ, атрофлича 
ифодалашни тақозо этади. Шунинг учун ушбу назарияда масалага ҳар 
томонлама ёндашиш яққол кўзга ташланади. Агар ижтимоий шароит чуқур 
ва илмий жиҳатдан ёритиб берилса, унинг таъсир кучи янада ортиши 
мумкин.
Ижтимоий акселерация назарияси. 
Бу илмий назариянинг 
асосчиларидан бири, йирик физиолог олим А.А.Маркосяндир. Унинг 
таърифлашича, ҳозирги кишилардаги билимлар ҳажмини йигирманчи аср 
ярмидаги кишиларнинг билимлари ҳажмига таққослаш орқали болалардаги 
ўсиш жараёнини аниқлаш ижтимоий акселерация дейилади. Болалардаги 
акселерациянинг сабаби: биринчидан, ота-оналарнинг умумий савияси. 
юксалгани, умумий ўрта таълимнинг амалга ошгани; иккинчидан, ижтимоий 
турмушда ахборот воситалари тармоғининг кенгайгани, яъни радио, 
телевизор, театр, кино, концерт заллари, маданият марказлари, ўқувчилар 
саройлари ва уйлари, ёш техниклар ва табиатшунослар станцияларининг
улардаги иштирокчиларнинг кўпайгани; учинчидан, китоб, журнал, маҳаллий 
матбуот кўлами ва сифатининг ўзгариши, информатика кўлами кенгайиши, 
интернет тармоғи жадал ўсиши ва ҳоказолардир. 
Бизнингча, мана шу омиллар қаторига шахслараро муносабатларнинг 
тўғри йўлга қўйилиши, одамларнинг оқилона, одилона мулоқотга ўргангани, 
жамоа ва гуруҳларда ижобий психологик муҳит яратилгани, асабийлашиш, 
парокандалик камайганини ҳам қўшиш мақсадга мувофиқдир. 
Юқорида кўрилган акселерация назарияларини алоҳида олиб қаралса, 
мазкур жараённи тушунтириш имконияти тораяди. Шунинг учун уларнинг 
ижобий жиҳатларини танлаб, муайян тизимни барпо этиш ва шу яхлит 
тизимдан фойдаланиб, акселерациянинг моҳияти ва уни келтириб чиқарувчи 
омилларни тушунтириш мумкин.


150 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish