Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   100
Bog'liq
псих

5.6. Тарбияси қийин ўсмирлар 
Ўқитувчилар жамоаси ҳар қанча уринишидан қатъи назар, таълим 
жараёнида тарбияси қийин ўсмирлар ҳам учраб туради. Ҳозирги даврда, 
бундай ўқувчилар билан яккама-якка ишлаш усули яратилган, феъл-
атвордаги нуқсонларнинг хатти-ҳаракати носоғломлигининг олдини олиш ва 
тузатиш йўллари илмий асосда ишлаб чиқилган. Тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, тарбияси қийин; инжиқ, хулқи салбий болаларнинг келиб 
чиқишининг ижтимоий сабабларидан ташқари, педагогик ва психологик 
сабаблари ҳам мавжуд. Ўқувчиларда ножўя хатти-ҳаракатлар пайдо 
бўлишининг сабаблари ва турткилари ҳар хилдир. Қонунни бузиши ёки 
қоидага хилоф иш қилишни даражасига қараб тарбияси қийин ўсмирлар 
жиноий қонунбузар ва оддий қоидабузар (тартиббузар) гуруҳларга 
ажратилади. 
Шахснинг биологик ўсишидаги нуқсонлар, сезги органларининг 
камчиликлари, ўқишга салбий таъсир этувчи олий нерв фаолияти ва 
темпераментдаги қусурлар тарбияси қийинларни келтириб чиқаради. 
Шахснинг психик ўсишидаги камчиликлар, чунончи, ақл-идрокнинг заиф 
ривожлангани, ироданинг бўшлиги, ҳиссиётнинг кучсизлиги, зарур эҳтиёж ва 
қизиқишлар мавжуд эмаслиги, ўсмирнинг интилиши билан мавжуд
имконияти ўртасидаги номутаносиблик ва ҳоказолар хатти-ҳаракатни издан
чиқаради. Шахснинг фазилатлари таркиб топишидаги нуқсонлар: ахлоқий 
ҳисларнинг етишмаслиги, ўқитувчи, синф жамоалари, оила аъзолари билан
нотўғри мулоқот, ишёқмаслик, бўш вақтни тўғри тақсимламаслик ва 
бошқалар ҳам салбий қилиқларни вужудга келтиради. Шахснинг билим, ўқув 
фаолиятидаги камчиликлари: ақлий фаолият усулларидан кенг фойдалана
билмаслик, энг муҳим билим, кўникма ва малакаларни эгаллашдаги 


155 
узилишлар; мактаб фаолиятидаги: ўқитишдаги нуқсонлар, тарбиявий чора ва 
тадбирлардаги хатолар ҳам шулар жумласига киради. Мактабдан ташқари 
муҳитнинг таъсиридаги нуқсонлар, чунончи, оилада педагогик-психологик
билимларнинг етишмаслиги, оилавий низолар, ажралиш, ота-онанинг 
ичкиликка 
ва 
шаҳвоний 
ҳаётга 
берилиши, 
балоғатга 
етмаган 
тенгқурларининг таъсири, маданий-маърифий ишлаб чиқариш жамоалари 
ҳамда жамоатчилик қуршовидаги камчиликлар ҳам тарбияси қийин ўсмирлар 
кўпайишига
 
сабаб бўлади.
Тарбияси қийинларни ўрганишда кинолавҳалар, юридик варақа, 
ишонтириш, рағбатлантириш, бўйсундиришдан, қўрқитиш, “сунъий қийин 
ҳолатни яратиш” сингари усуллардан фойдаланилади. 
Шулардан 
айримларининг моҳиятига қисқача тўхталамиз. 
Одатда новелла, воқеа, ҳикоя, саргузашт, очерк каби адабий асарлардан 
фойдаланиш ўсмирлар хатти-ҳаракатининг сабабларини ўрганишда яхши
 
самара беради. Ўқитувчи, синф раҳбари ёки ички ишлар ходимлари 
томонидан тарбияси қийин ўсмирларга тегишли асардан парча ўқиб 
берилади, сўнг уларда қандай қўзғалиш ёки таъсирланиш пайдо 
бўлаётганлиги кузатилади. Тажриба қоидасига биноан, ўқилган парчада 
ўсмирларнинг саргузашти, ажойибот ва ғаройиботлар ўз аксини топиши 
шарт.
Агар усул ўзининг ижобий натижасини кўрсата олмаса бошқа 
воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Навбатдаги босқичда улардан 
ўқилган асар персонажи ёки бош қаҳрамонининг ўрнида бўлганида қандай 
иш тутиши сўралади. Шу йўл билан ҳар бир ўсмирни, қандай ҳодисалар 
қизиқтириши ва унда қандай салбий хатти-ҳаракат ёки иллат мавжудлиги 
аниқланади. Ўқитувчи ўқувчилар билан мулоқотда ҳар бир ўсмирдан 
асарнинг бош образи ёки персонажига муносабатини сўраши лозим. Чунки 
шахсий мулоҳазалар заминида ўсмирнинг руҳий дунёсидаги турли 
кечинмалар акс этади. Шу туфайли уларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари 
нималар билан боғлиқ эканлиги ўқитувчига аён бўлади.
Тажриба ўтказишда матнни ўқилганда психологик паузага, равон 
оҳангга, ўқиш суръати ва ритмига алоҳида эътибор бериш лозим. Ана шу 
қоидаларга риоя қилинсагина матннинг таъсири ортади, ўсмирдаги муайян 
кечинмаларнинг ташқи ифодаси тез кўрилади. Ўсмирлар хусусиятига мос 
матнларни танлаш, уларнинг ҳажмига ва мазмунига эътибор бериш алоҳида 
аҳамият касб этади. Танланган матнлар тарбияси қийин ўсмирларнинг ўзига 
хос ва ёш хусусиятларига, ички имкониятларига мутлақо мос бўлиши шарт.
Қонунбузарликнинг сабабини аниқлаш усулларидан яна бири − 
сюжетли фотосуратлар ёки расмлар билан тажриба ўтказишдир. Бунинг 
маъноси ва мақсади ўсмирларнинг салбий хатти-ҳаракатларини келтириб 
чиқарадиган қандай мотивлар мавжудлигини, шунингдек, улар қайси 
таъсирларга осонроқ берилишини аниқлашдир.
Тарбияси қийин ўсмирлардаги хусусиятларни ўрганишнинг яна бир
йўли алоҳида-алоҳида суҳбат ўтказиш орқали уларнинг руҳий кечинмалари 
билан танишишдир. Суҳбат кезида яхши ва ёмон хулқ-атвор, хатти-


156 
ҳаракатлар юзасидан кенг маълумотлар тўпланади. Мазкур жараёнда амалга
ошириладиган ҳар хил хатти-ҳаракатларни баҳолаш, уларни шарҳлаб бериш 
лозим. Хатти-ҳаракатни баҳолашда ўсмирга қўйилган

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish