5.5. Ўсмирнинг ақлий камолоти
Ўсмирларнинг жисмоний ўсиши ва жинсий етилиши уларнинг
психикасида кескин ўзгаришларни вужудга келтиради. Ўқув фанларининг
кўпайиши, ахборотлар тармоғининг кенгайиши уларнинг фикр юритишини
жадаллаштиради. Кичик мактаб ёшидаги болаларда эндигина ривожланиш
босқичига кўтарилган интеллект ўсмирлик даврида янада такомиллашади.
Таълим жараёнида уларда материалларни таҳлил ва синтез қилиш,
муаммонинг моҳиятига тушуниш жадал суръатлар билан ўсади.
Тафаккурнинг ривожланиши интеллектни қўшимча маълумотлар билан
бойитади.
Маълумки арифметикадан алгебрага ўтиш умумлаштиришнинт юқори
босқичига кўтарилганини билдиради. Бинобарин, мазкур ҳолатда
мавҳумлашган
сонлар
қайтадан
мавҳумлаштирилади,
олдин
умумлаштирилган нарса ва ҳодисалар қайтадан умумлаштирилади ва
натижада “мавҳумни мавҳумлаштириш”, “умумлашмани умумлаштириш”
деган илмий тушунчалар вужудга келади.
Ўсмир ўқувчилар ўрганаётган фан асослари, аввало уларнинг мавҳум
тафаккурини ўстиришга қаратилади. Унинг ақлий фаолияти хусусиятларидан
бири – мавҳум тафаккурнинг ривожланишидир.
Мактаб таълими ва мустақил билим олиш фаолияти таъсири остида,
ўсмирда аналитик-синтетик фаолият жадал суръат билан ривожлана
бошлайди. Шунинг учун унда сабаб ва натижани изоҳлаш уқуви
мустаҳкамланиб боради. Ўқувчи материалларнинг муҳим белгиларини
ажратишга, кенг маъноли умумлаштиришни амалга оширишга ҳаракат
қилади. Таълим жараёнида анчагина мавҳум тушунчалар, масалан,
математикада – нуқта, чизиқ, тенглик..., физикада – куч, солиштирма
оғирлик, тезлик, ампер, вольт..., географияда – экватор, қутб, кенглик,
153
узунлик, зона, плато..., тарихда – қул, давр, шахсий мулк, бойлик,
эксплуатация ва ҳоказолар вужудга келади.
Ўсмирлик даврида ўқувчиларда аналитик-синтетик фаолият етарлича
ривожланмагани, фикр юритиш усуллари тўлиқ эмаслиги учраб туради.
Шунинг учун геометрик масалани ечиш усулини ёки исботлаш йўлини
кўрсатиб берилмаса, қийинчиликлар туғилади, ўқувчилар масалани энг
оддий усулда “таваккал”ига еча бошлайдилар.
Ўсмирлар фикр юритиш фаолиятининг хусусиятларидан бири – яққол-
образли, кўрсатмали тафаккур таркибининг муҳим роль ўйнашидир. Уларда
мавҳум тафаккур ўсиши билан яққол-образли тафаккурнинг таркибий қисми
мутлақо йўқолиб кетмайди, балки сақланиб қолади ва ривожланади ҳамда
тафаккурнинг умумий структурасида муҳим роль ўйнайди.
Ўсмирнинг энг муҳим хусусиятларидан яна бири мустақил фикрлаш,
ақлнинг танқидийлиги тез ривожланишидир. Бy эса кичик мактаб ёшидаги
ўқувчидан фарқли ўлароқ, ўсмирнинг ақлий фаолиятида янги давр
бошланганини билдиради.
Мактаб таълимининг бевосита таъсири билан ўсмирда ўзини
англаш
жараёни ривожлана бошлайди. У ўзининг фикрига, мустақил қарашига,
бирор масала юзасидан ўз мулоҳазасига эга бўлиши учун ҳаракат қилади.
Шунинг учун ўқитувчи ёки ота-онанинг айтганларига, китоб ва дарсликларга
танқидий нуқтаи назардан қарайди. Кўпинча ўқитувчининг мулоҳазасидан,
дарсликдан хато ва камчиликларни топишга интилиб, ўз гапида туриб
,
айрим
фикрларга қатъий эътироз билдиришга, тортишишга ва баҳслашишга мойил
бўлади.
Ақлнинг танқидийлиги айрим ҳолларда ўқитувчи билан ўқувчи
ўртасида “англашилмовчилик ғови”ни вужудга келтиради. Ақлнинг
“танқидийлиги” ўсмирнинг асосий хусусиятларидан бири бўлиб, у ўзгалар
фикрини турли баҳоналар, сабаблар билан йўққа чиқаришга қаратилган
бўлади.
Тафаккурнинг мустақиллиги инсон учун жуда катта аҳамиятга эга.
Ўқитувчи дарс жараёнида ва дарсдан ташқари вақтларда, ҳар қандай оғир
шарт-шароитларда ҳам турли усуллар билан бу хислатни қўллаб-қувватлаши,
унинг ривожланиши учун имконият яратиши керак. Шуни ҳам эсдан
чиқармаслик лозимки, дастлабки даврда ўсмирнинг нуқтаи назарини,
мулоҳазаларидаги хатоларини, муваффақиятсизликларни ёмонлаш, уни изза
қилиш, иззат-нафсига тегиш, масхаралаш мутлақо мумкин эмас. Акс ҳолда
ўсмир ақлининг ажойиб сифати барбод бўлади ва унинг ўзи жамият ҳамда
табиат қонунларига, ҳолатларига бефарқ қарайдиган шахсга айланиб қолади.
Ўқитувчи ўқувчинилг ақл-заковатини тўғри, ривожлантириш учун ҳар
бир имкониятни тўла, ишга солиши: 1) ўсмирларга тўғри таърифлашни,
таҳлил қилишни, таққослашни, материалларни мавҳумлаштириш ва
умумлаштиришни ўргатиши; 2) уларга ўз фикрини тўғри, равон ва аниқ
ифодалаш йўлини тушунтириб бериши лозим. Мустақил равишда ҳукм ва
хулоса чиқариш, мулоҳаза юритиш каби ақлнинг турли шаклларидан
154
фойдаланиш ўсмирларда ақлий, фаолият кўникма ва малакаларини ўстиради,
натижада жадал ривожланиш палласи амалга ошади.
Юқоридаги вазифаларни бажариш учун аввало ўсмирлар олдига турли
объектларни мустақил ҳолда таққослаш, улардаги ўхшаш ва тафовутли
жиҳатларни топишни юклаш керак. Бунинг учун уларнинг диққатини
қуйидаги саволларга жавоб беришга қаратиш мақсадга мувофиқдир: “Бу
ҳолатда қандай умумийлик мавжуд?”, “Ушбу нарсалар қайси белги ва
жиҳатлари билан бир-биридан фарқланади?” “Мазкур нарсалар ва ҳодисалар
ўртасида қандай ўхшашлик белгиси бор?” ва ҳоказолар.
Ботаника дарсларида ўқувчиларга мох (йўсин) билан сув ўтини,
замбуруғнинг пояси билан илдизини таққослашни тавсия этиб, поянинг
илдиздан, споранинг уруғдан нимаси билан фарқланишини аниқлашни
топшириш фойдалидир.
Ўсмир ақл-заковатини камол топтириш учун уларга доимо мантиқий
тафаккур усулларини ўргатиб бориш зарур. Бунда мантиқий хатоларни
тузатиб боришни асло ёддан чиқармаслик кepaк. Ўсмирда тўғри мантиқий
фикрлашни ривожлантиришда она тили ва адабиёт ўқитувчисининг роли
жуда муҳимдир. У ҳамма вақт ўқувчиларга тўғри жумла тузишни, равон
мулоҳаза юритишни, фикрлашни, ёзишни ўргатиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |