Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   100
Bog'liq
псих

ОЛТИНЧИ БОБ 
ИЛК ЎСПИРИНЛИК ЁШИНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Илк ўспиринлик ёши даврига 15-18 ёшлардагилар (академик лицей, 
касб-ҳунар коллежи ўқувчилари) кирадилар. Бу даврда ўқувчи жисмонан 
бақувват, ўқишни тугатгач, мустақил меҳнат қила оладиган, олий мактабда 
ўзини синаб кўрадиган имкониятга эга бўлади, маънавий жиҳатдан етукликка 
эришади. Илк ўспирин 16 ёшида мамлакат фуқароси ва 18 ёшида эса сайлаш 
ҳамда сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. Буларнинг барчаси илк ўспиринга 
фуқаро сифатида ижтимоий жиҳатдан вояга етиши, ҳаётда ўз ўрнини 
топиши, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва етук шахс сифатида маънавий 
ўсиши учун жамики шарт-шароитларни яратади. 
 
Илк ўспириннинг шахси ижтимоий ҳаётда, академик лицей, касб-ҳунар 
коллежи жамоасида, тенгқурлари билан муносабатларда эгаллаган мутлақо 
янгича мавқеи таъсирида, ўқиш ва турмуш шароитидаги ўзгаришлар 
таъсирида таркиб топа бошлайди.
Мазкур даврнинг яна бир хусусияти − меҳнат билан таълим 
фаолиятининг бир хил аҳамият касб этишидан иборатдир. Мавжуд шарт-
шароитлар таъсири остида илк ўспириннинг ақлий ва ахлоқий жиҳатдан 
ўсишида ўзига хос ўзгаришлар, янги хислат ва фазилатлар намоён бўлади. 
Академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ижтимоий ҳаётдаги 
долзарб вазифаларни ҳал қилишда фаол иштирок эта бошлайдилар. 
Ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиш, таълим характерининг ўзгариши йигит ва 


172 
қизларда илмий дунёқараш, барқарор эътиқоднинг шаклланишига, юксак 
инсоний ҳис-туйғунинг вужудга келишига, билимни ўзлаштиришга ижодий 
ёндашиш кучайишига олиб келади, натижада мустақил фикрлаш 
шаклланади.
Ҳаётда ўз ўрнини топишга интилиш касб-ҳунар эгаллаш, ихтисосликни
танлаш, истиқбол режасини тузиш, келажакка жиддий муносабатда 
бўлишни келтириб чиқаради. Бироқ бу давр куч-ғайрат, шижоат, 
қаҳрамонлик кўрсатишга уриниш, жамоат, жамият ва табиат ҳодисаларига 
романтик муносабатда бўлиш билан бошқа ёш даврларидан кескин 
фарқланади. 
Айниқса, турмуш ва ўқиш фаолиятларининг янгича шарт-шароитлари 
синф (курс) жамоасидаги ўзгача вазият, илк ўспиринларнинг махсус таълим 
тизимида эгаллаган юқори мавқеи, жамоатчилик ишларида тажриба 
орттиришлари улар олдига юксак талаб ҳамда масъулиятли вазифалар қўяди. 
Бу даврда илк ўспирин янгича таълим муҳитида ташкилотчилик, раҳбарлик, 
тарбиячилик, ташвиқотчилик вазифаларини ўтай бошлайдилар. 
Илк ўспириннинг психик ривожланишини ҳаракатга келтирувчи куч 
жамоат ташкилотлари, ўқув жамоаси, таълим жараёни қўядиган талаблар 
даражасининг ошиши билан у эришган психик камолот ўртасидаги 
зиддиятдан иборатдир. Турли қарама-қаршиликлар, зиддиятлар илк 
ўспириннинг ахлоқий, ақлий, нафосат жиҳатдан тез ўсиши орқали бартараф 
қилинади. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish