Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100
Bog'liq
псих

5.3. Акселерация назариялари 
Ўсмирлик инсон шахсининг камол топишида алоҳида ўрин эгаллайди. 
У инсон камолотининг муҳим босқичи ҳисобланади. Ўсмирлик даврида ғоят 
катта ахамиятга эга бўлган психологик ўзгаришлар рўй беpaди, боланинг 
муайян ижтимоий турмуш шароитида кейинги камол топиши учун зарур 
таълим-тарбия таъсирида барқарор, мустаҳкам из қолдирувчи, ижобий 
хислатлар намоён бўлади. Тадрижий равишда изчил вужудга келаётган 
психик ўзгаришлар, шаклланаётган фазилатлар ва шахснинг ўсиши, аввало, 
мазкур ёшдаги ўғил-қизлар фаолиятларининг (етакчи ва ёрдамчи фаолият 
турлари: ўқиш, меҳнат ва ўйин кабилар назарда тутилади) хусусиятига 
бевосита боғлиқдир. Ўсмирнинг бошқа ёш даврларидан фарқланадиган ўзига 
хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар ҳис-туйғу ва иродавий сифатларда ўз 
ифодасини топади. Ўсмир кичик мактаб ёшидаги ўқувчидан фарқли равишда 
ҳаётни илк бор шахс сифатида фаол илмий билишда иштирок эта бошлайди, 
биринчи галда фақат нарса ва ҳодисаларнинг айрим аломатларини эмас, 
балки уларнинг умумий ва объектив қонуниятларини англаб етиш, тушуниш 
имкониятига эга бўлиб боради.
Шахснинг ҳар томонлама, уйғун ривожланишига меҳнат фаолияти 
салмоқли таъсир кўрсатади. Ўсмирларнинг синф ва мактаб ер участкасидаги 


147 
меҳнат фаолияти ўз моҳияти билан зарур ахборот ва маълумотлар бериб, 
мураккаблашиб, уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб, меҳнат 
самарасидан, маҳсулидан лаззатланиш ҳис-туйғуларини шакллантира 
бошлайди. 
Ўсмирлик даврида ҳам ўйин фаолияти маълум вақтгача шахснинг 
камолотида ўз аҳамиятини сақлаб қолади. Жамоа бўлиб амалга 
ошириладиган ўйинлар ва уларнинг кенг кўламда ўтказилиши ўтиш даврида 
вужудга келадиган қийинчиликларни енгиллаштиришга хизмат қилади. Ўйин 
фаолияти ўсмирда юксак ахлоқий ҳис-туйғуларни вужудга келтиради, 
матонатлилик, жасурлик каби фазилатлар шаклланиши учун қулай шароит 
яратади. Мазкур фаолият ўсмирнинг ақлий жиҳатдан ўсишига, фикр 
юритишига, ўз ҳис-туйғусини бошқаришига, жисмоний камол топишига 
туртки вазифасини ўтайди. Ўйиннинг ҳар хили билан машғул бўлиш 
ўсмирни фаҳмлашга, эслаб қолишга, бирор ишни амалга оширишдан олдин 
уни режалаштиришга ва диққатни бир нечта объектга тақсимлашга 
одатлантиради. Тийраклик, тезкорлик, фаросатлилик каби муҳим 
хусусиятлар, хислатлар ҳам ўйин ва спорт машғулотларида таркиб топади. 
Ўсмир камолотга эришган сайин унинг психик дунёсида янги 
фазилатлар ва сифатлар пайдо бўла бошлайди, психикасида кескин қайта 
қуриш содир бўлади. Ўзгаришлар унинг олдига янги талаблар қўяди, бу эса 
ўз навбатида кўпроқ ҳуқуқ ва эрк берилишини, энг аввало мустақил қарорга 
келиш ва ўз хулқ-атворини мақбул деб ҳисоблаб амалга оширишни тақозо 
қилади. Психик такомиллашиш, камолотга интилиш, нисбий барқарорлик 
ўсмирлик даврининг энг муҳим хусусиятлари ҳисобланади. 
Ҳозиргача балоғатга эришиш ва жинсий етилишнинг жадаллашиши 
тўғрисида бир бутун илмий назария мавжуд эмас. Шунинг учун ўсишдаги 
жадаллашув, яъни акселерация бўйича ҳам муайян назария яратилмаган. Ана 
шу боисдан ҳар хил илмий асосдаги, бир-биридан фарқли эътирозли қатор 
назариялар пайдо бўлган. Қуйида акселерация муаммосига оид қарашлар 
билан танишиб чиқамиз. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish