Эргаш Ғозиев


 Ўсмирларнинг биологик ўсиши



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   100
Bog'liq
псих

5.2. Ўсмирларнинг биологик ўсиши
 
Ўсмирлик инсоннинг балоғатга етиш даври бўлиб, ўзига хос хусусияти 
билан камолотнинг бошқа поғоналаридан кескин фарқланади. Ўсмирда рўй 
берадиган биологик ўзгаришлар натижасида унинг психик дунёсида туб 
бурилиш нуқтаси вужудга келади. Балоғат даврига 11 (12) –15 ёшли қизлар 


145 
ва ўғил болалар кирадилар. Камолотнинг мазкур палласида жисмоний ўсиш 
ва жинсий етилиш амалга ошади.
Боланинг бўйи 11–12 ёшида 6 –7 см, ҳатто 10 см гача ўсиши мумкин. 
Бироқ бу босқичда қизлар ўғил болаларга қараганда тезроқ ўсадилар. Ўсмир 
13–14 ёшга тўлганда ҳар иккала жинс ўртасида бўйнинг ўсиши қарийб 
бараварлашади. Ўн беш ёшга қадам қўйганда эса ўғил болалар қизларни 
ортда қолдириб кетадилар. Шундан кейин то умрнинг охиригача ўсишда 
ўғил болалар устунлик қиладилар. 
Ўсмирлик даврида бўй билан тана номутаносиб равишда ўсади, 
натижада болалар ориқ, нимжон ва узун бўйли бўлиб кўринадилар.
Ўсмирларда юракнинг ҳажми ва тириклик сиғими ҳар йили 25 фоиз 
катталашиб боради. Бўйнинг жадал ўсиши ва тана оғирлигининг ортиши 
билан қон ҳамда кислородга эҳтиёж ҳам ортади, бу эҳтиёж юрак ҳажмининг 
кенгайиши ва функционал фаолияти кўрсаткичларининг бойиши эвазига 
таъминланади. Мазкур даврда тананинг умумий ҳажмидан 7–8 фоизини қон 
ташкил қилади, қон босими бирмунча ошади, симоб устунининг 110–115 мм 
даражасида бўлади. Юрак қисқаришининг частотаси бир қадар секинлашади, 
масалан, 11 ёшда дакиқада 85–90 марта урган бўлса, 14–15 ёшларда 70 
мартагача пасаяди. 
Юрак кенгайиши билан бирга қон томирлари ҳам йўғонлашади. Қон 
айланиши тизимининг қайта қурилиши, вегетатив, нерв системасидаги 
беқарорлик қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзан қон босимининг 
ортиши рўй беради. Қон айланишининг ўзгариши қизларда оғирроқ кечади, 
чунки уларда юрак вазнининг ортиши олдинроқ бошланиб, олдинроқ 
якунланади. 
Ўсмирлик даврида нафас олиш органлари жадал ривожланади. 
Ўпканинг тириклик сиғими қуйидагича бўлади: 
ўғил болаларда –11 ёшда 1900–2000 мл; 15 ёшда 2600–2700 мм.
қизларда–11 ёшда 1800–1900 мл; 15 ёшда 2500–2600 мл. Шунинг учун 
нафас олиш ҳар дақиқада 2 марта камаяди. Ўғил болалар қорин билан, қизлар 
эса кўкрак билан нафас ола бошлайдидар. Кўкрак қафаси, нафас олиш 
мускуллари тез ўса боради ва жинсий етилишни кучайтиради. 
11–12 ёшдаги ўсмирнинг ички секреция безлари қайта қурилади. 
Гипофизнинг олд қисми ишлаб чиқарадиган гормонлар гавданинг ўсишини 
таъминлайди. Гипофизнинг ўрта қисми кучайиши сабабли пигментлар 
алмашиниши ўзгаради, натижада соч қорайиши, юзларнинг оқариши намоён 
бўлади. Гипофиз билан бир қаторда қалқонсимон безнинг функцияси ҳам 
кўчаяди. Қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган тироксин гормони организмда 
модда алмашинуви ва энергия сарфини кескин орттиради. Марказий нерв 
системасида қўзғалувчанлик ўзгаради натижада яққол ҳис-туйғулар туғила 
бошлайди. Қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши кўзғалувчанлик,
асабийлашиш ва толиқишни келтириб чиқаради. Бош мия қобиғида
тормозланиш жараёнининг сусайиши шиддатли эмоционал кечинмаларни 
вужудга келтиради, ҳулқ-атворда парокандалик, ғайритабиийлик пайдо 


146 
бўлади. 
Қалқонсимон 
без 
функциясининг 
ўзгариши 
ва 
модда
алмашинувининг бузиши сабабли ўсмирда семириш рўй беради.
Мазкур ёш даврида жинсий безлар фаолияти кучаяди. Балоғатга 
етишнинг бирламчи ва иккиламчи аломатлари
 
ўса бошлайди: ўғил болаларда 
овоз ўзгаради,
 
йўғонлашади, мўйлов ва соқол пайдо бўлади, қизларда эса 
кўкрак безлари ривожланади ва ҳоказо. Натижада бошқа жинсга қизиқиш 
ортади, орзу, хоҳиш, нозик туйғу, соғинч, изтироб каби кечинмалар пайдо 
бўлади. 
Ўсмирлар жинсий етилиш сирларининг 17 фоизини ота–онадан, 9 
фоизини ўқитувчилардан, 4 фоизини мактаб врачидан ва қолган яширин 
жиҳатлари, ҳолатлари
тўғрисидаги маълумотларни кўча-кўйдан, ўртоқлари 
ва дугоналаридан эшитиб билиб оладилар. Кутилмаган
 
ҳолатлар ва 
маълумотлар уларнинг хатти-ҳаракатини чигаллаштиради, яккалик оламига 
берилиш бошланади, феъл-атворда айрим иллатлар пайдо бўлади

Гоҳо 
ўсмирлар орасида ахлоқан тубанлашув ҳоллари рўй бериши мумкин. Уларни
бундай қилиқлардан нопок гуруҳ ва тўдалардан халос этиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Ижтимоий ҳаётда ярамас одатларни келтириб чиқарувчи
 
анчагина 
манбалар бор: биринчидан, кино заллари ва
 
телевидениеда ўсмирларга тўғри 
келмайдиган фильмларга рухсат қилиниши; иккинчидан, жамоат жойларида 
ва кўча-кўйда катталарнинг ножоиз қилиқлар кўрсатишлари; учинчидан 
таълимда биологик ўсиш тўғрисида етарли билимлар берилмаслиги; 
тўртинчидан, врачларнинг бу соҳада кенг кўламда иш олиб бормаслиги; 
бешинчидан, 
ота-оналарда 
физиологик 
ва 
психологик 
билимлар 
етишмаслиги; олтинчидан, ўсмир болалар ва қизларга мўлжалланган 
материалларнинг камлиги ва ҳоказолар.
 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish