Эргаш Ғозиев


 Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар тафаккури



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   100
Bog'liq
псих

4.7. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар тафаккури 
Психология фанида ўқувчи тафаккурининг фаоллашуви билан боғлиқ 
бўлган "уқувчанлик" даражаси ҳамма ўқувчиларда бир хилда ривожланмаган 
бўлишлиги кўрсатилган. Уқувчанлик кишининг интеллектуал хусусиятлари 
йиғиндисидан иборат бўлиб, унга барча тенг шароитларда материалнинг 
муваффақиятли ўзлаштирилишида муайян роль ўйнайдиган фикрлаш 
фаолияти хусусиятларининг фаоллашуви демакдир. Мана шунга биноан 
уқувчанлик даражаси юқори ҳисобланган ўқувчилар зарурий билимларни 
мустақил равишда тез ва чуқур эгаллаб олиш имкониятига эгадирлар. 


134 
Албатта, бундай ўқувчиларнинг ўқишга муносабатлари ҳар хил бўлиши 
мумкин. Агар ўқишга ижобий муносабатда бўлсалар, бу ҳолат уларнинг 
диққатида, қизиқиш хусусиятларида, ҳис-туйғусида ва ўзлаштириш 
жараёндаги иродавий зўр беришларида яққол кўзга ташланади. 
Уқувчанлик даражаси паст бўлган ўқувчилар яхши ўзлаштиришга 
хоҳишлари кучли, ўқишга муносабатлари эса аксарият ҳолларда самарали 
услубларини эгалламаганликларидандир. Улар кўп жиҳатдан ҳали хотира 
шаклдаги ўқув фаолияти усуллари ёрдамида билимларни эгаллашга 
интиладилар. Мустақил фикрлашларга нисбатан қўйиладиган талабларнинг 
тобора ортиб боришига қарамасдан, улар таълим жараёнида жуда суст 
бўладилар. Улар, ўқитувчи ҳамиша ўқув материалини тўла тушунтириб 
беради, деган қабилида фаолиятда ҳотиржам қатнашадилар. Уқувчанлик 
даражаси паст бўлган ўқувчилар ўзларининг асосий вазифалари ўқув 
қўлланмаларида берилган ва ўқитувчи томонидан тушунтириладиган 
ахборотлар ёки маълумотларни эсда олиб қолиш, ўтилган мавзулар бўйича 
машқланиш, такрорлашдан иборат деб тушунадилар. Лекин, баъзи 
ўқувчиларга хос бўлган бундай хусусиятлар улар учун доимий ўзгармас 
сифат эмас, балки у таълим жараёнида тегишли машқлар билан шуғулланиш 
ёрдамида ўзгаради. Уқувчанлик даражаси юқори, юксак бўлган ўқувчилар 
ўқув материалларини тўғри умумлаштириш, таҳлил қилиш ва яхлитлаш 
(синтез) фаолиятини тез ва тўғри бажарилиши билан бошқа тоифага кирган 
тенгдошларидан фарқ қиладилар. 
Уқувчанлик даражаси ва кўрсатгичи паст бўлган ўқувчиларда 
умумлаштириш, анализ ва синтез фаолияти жуда заиф ривожланган бўлади. 
Бу тоифага мансуб ўқувчилар асосан бўш ўзлаштирувчилар ҳисобланадилар. 
Улар билан индивидуал ишлашни ташкил қилишда мураккаб илмий ва 
мавҳум (абстракт) тушунчаларни кенг миқёсда кўрсатмалилик ёки 
тасвирийлик асосида тушунтириб бориш, мажбур қилмасдан (таъсир 
ўтказмасдан, тазйиқсиз), қизиқарли машқлар уюштириш, билиш мотиви ва 
эҳтиёжларини муайян даражада қондириш учун интилиш туйғусини вужудга 
келтириш мақсадга мувофиқдир. Хуллас, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга 
кўрсатиладиган ёрдамлар даражасини тобора камайтириб бориш кейинроқ, 
ўқув материалларини секин-аста ошира бориш режалаштирган бўлиши шарт. 
Н.А.Менчинская, Ю.К.Бабанский ва шунга ўхшаш олимлар илмий 
текшириш ишларининг кўрсатишича, ўзлаштирмовчи ўқувчиларни келтириб 
чиқарувчи сабаблар қуйидагилардан иборатдир. 
1. Педагогик камчиликлар: ўқув фаолиятининг паст даражада олиб 
борилиши, ўз фаолиятидаги маҳсулдорликнинг йўқлиги, дарсларнинг кўп 
қолдирилганлиги 

давоматнинг 
пастлиги; 
таълимда 
индивидуал 
муносабатнинг жорий этилмаганлиги, ота-оналар ва оила аъзолари 
томонидан ўқувчиларни назоратдан четда қолдирилганлик ва ғамхўрлик 
қилишнинг заифлиги кабилар. 
2. Психологик камчиликлар: ўқув фаолияти мотивларининг таркиб 
топмаганлиги ва хулқ беқарорлиги, интизомнинг йўқлиги, таълимда 
эмоционал ва иродавий зўр беришликнинг ривожланмаганлиги, ўқувчининг 


135 
билим тизимида кўплаб узилишларининг мавжудлиги, билим олиш учун 
зарур ўқув кўникмалари ва малакаларининг шаклланмаганлиги; ўқувчининг 
билиш қобилияти, ақлий имконияти даражасининг пастлиги ва бошқалар. 
3. Нейрофизиологик камчиликлар: ўқувчи организмида умумий 
сусайишнинг 
кучайганлиги, 
кўриш, 
эшитиш, 
артикуляция, 
нутқ 
аппаратининг бузилганлиги, бош мия ярим шарлари пустлоғининг бирон 
қисмида юз берадиган барқарор ёки муваққат тормозланиш ҳодисасининг 
юзага келганлиги ва ҳоказо. 
Таниқли психолог Н.А.Менчинская бўш ўзлаштирувчи ва барқарор 
ўзлаштирмовчи ўқувчилар тоифаси (типи) тўғрисида фикр юритади. Унинг 
фикрича, бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар типининг вужудга келиши уларнинг 
бўш ўзлаштиришларида устунлик ролини бажаради ҳамда комплекс шахс 
хусусиятларига боғлиқ бўлиши мумкин. Ўқув фаолияти мотивлари, 
интеллектуал қобилиятларининг ривожланмаганлиги, ўқув фаолияти учун 
зарур ҳисобланган кўникма ва малакаларининг етарли даражада ҳосил 
бўлмаганлиги шундай хусусиятлар қаторига киради. Булар бир-бирлари 
билан яқиндан алоқада бўлишига қарамасдан, ҳақиқатдан ҳам буларнинг 
бири бўш ўзлаштиришнинг сабабчиси ролини ўйнаши мумкин. 
Психолог Н.И.Мурачковскийнинг аниқлашича, шахснинг икки хил 
тоифали хусусиятлари ўзлаштирмовчиликнинг келиб чиқишига таъсир этади: 
биринчидан, ўқувчининг фикр юритиш фаолияти хусусиятлари, иккинчидан, 
ўқувчи шахсининг йўналишида намоён бўладиган ўқишга муносабатлар 
"ўқувчининг ички мавқеи" ҳисобланади. Ўқувчи шахсининг бу икки 
томонини 
кўрсатувчи 
хусусиятлар 
билан 
боғлиқ 
равишда 
бўш 
ўзлаштирадиган болаларнинг муайян типлари пайдо бўлади, ҳозирча 
уларнинг қуйидаги типлари мавжуд: биринчи ўқишга муносабатлари 
ижобий, лекин уқувчанлиги паст бўлган ўқувчилар; иккинчи тоифа - ўқишга 
муносабатлари салбий, аммо уқувчанлик имкониятлари юқори бўлган 
ўқувчилар; учинчи тоифа - ўқишга муносабатлари салбий ҳамда уқувчанлик 
имкониятлари паст бўлган контингентлар. 
Ҳар учала тоифага алоқадор бўлган бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар 
билан ишлаш анча қийинчиликларни юзага келтиради. Табиийки, агар бўш 
ўзлаштирувчи ўқувчи шахси фақат бир томонлама (уқувчанлик ёки ўқишга 
ижобий муносабат) ижобий кўринишида бўлганида эди, унда бўш 
ўзлаштиришнинг олдини олиш нисбатан осон бўлар эди. Борди-ю, 
уқувчанлик имконияти паст, лекин ўқув мотивлари ижобий бўлган ўқувчилар 
билан ишлашга тўғри келганда, асосий диққат-эътибор уларнинг ақлий 
фаолиятини машқлантиришга қаратиш мақсадга мувофиқ. 
Ўзлаштиришлари паст бўлган иккинчи тоифадаги ўқувчиларга 
нисбатан бошқача ёндашиш талаб этилади. Энг муҳими уларга интерфаол 
таъсир кўрсатиш, ўқув фаолияти мотивларини ўзгартириш ижобий 
натижалар беради. Бу тоифадаги ўқувчиларнинг мактабдан ташқари амалий 
ва мустақил фаолиятларидан, айниқса, ижодий ишларга бўлган 
қизиқишларидан (расм солиш, мусиқа асбобларини чалиш, моделлаштириш) 
ва шахснинг бошқа ижобий сифатларига асосланган ўқитувчилик фаолияти 


136 
вазифаларидан фойдаланган ҳолда иш юритиш одатда ижобий натижа 
бериши кузатилади. 
Учинчи тоифадаги ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган тадбирлар 
жуда секин ва қийинчиликлар билан таъсир этади. Бу ўқувчилар уқувчанлик 
имкониятларининг пасайиб кетиши уларга салбий муносабатда бўлишлари, 
педагогик таъсирдан четда қолганликари сабабли келиб чиқади. 
Узоқ вақт асосий фанлардан бўш ўзлаштириб келган ва ақлий 
фаолиятдан бош тортишга ҳаракат қилишган ўқувчиларда ақлий 
ривожланишнинг мўътадил бориши бузилган, шу сабабли уларда салбий 
ахлоқий сифатлар ёки иллатлар юзага кела бошлагани аён бўлади. 
Шунга қарамасдан, бу тоифага алоқадор ўқувчиларнинг ҳар бирида 
маълум даражада ижобий сифатлар учрайди. Ўқитувчи ана шу яширин 
ижобий сифатларга таяниб, шу асосда иш кўрганидагина ижобий 
натижаларга эриша олади. 
Психолог Л.С.Славинанинг кўрсатишича, бошланғич синфларда ўз 
тенгкурларига нисбатан билиш фаоллиги етарли даражада бўлган, 
интеллектуал жиҳатдан нормал ривожланмаган болалар мавжуддир. Лекин 
улар ҳали фикр қилишга, мулоҳаза юритишга одатланмаган бўладилар. Фаол 
фикр юритиш фаолиятидан қочишга интиладилар. Ўқитувчи бундан 
ўқувчиларга алоҳида диққат билан қараши, уларни фикрлашга 
одатлантириши ўқув фаолиятида эришилган ютуқларини ҳар томонлама 
маъқуллаши, ўқув тотшириқларини бажаришни, ўйин ва амалий фаолият 
билан боғлаб олиб боришга ҳаракат қилиши керак. 
Хуллас, бўш ўзлаштириш ёки барқарор ўзлаштирмасликни келиб 
чиқишга сабаб хусусиятларнинг бўлиши мумкин. Одатда, мактабга эндигина 
қадам қўйган болалар орасида ақлий жиҳатдан ўз имкониятларига нисбатан 
паст ривожланган, борлиқ тўғрисида тасаввурлари чекланган, нутқ фаолияти 
кам ривожланган, ҳатто содда бўлса ҳам, ўқув малакалари шаклланиб 
улгурмаган болалар учраб туради. Бундай ҳолат ота-оналар умумий 
педагогик ҳамда психологик маданияти даражасининг пастлиги, болани 
катталар 
билан 
муомала 
қилиш 
эҳтиёжларининг 
ўз 
вақтида 
қондирилмаганлиги билан тавсифланади. 
Бўш ўзлаштиришнинг иккинчи даври бошқача тавсифланади. Чунончи, 
кўпгина болалар ўқишга нисбатан қизиқиши ўзгарганлигини ўзлари 
сезмайдилар, мураккаб ақлий фаолият уларни толиқтиради, натижада 
ўқишга, предметларга муносабати ўзгаради, ундан мутлақо кўнгли совийди. 
Мактабда ўқувчилардан зўр уюшқоқлик, интизомлилик ва иродавийлик 
талаб этилади. Мана шу талабларга жавоб бера олмаган айрим ўқувчилар 
бўш ўзлаштирадиган бўлиб қоладилар. Шундай қилиб, юқорида айтиб 
ўтилганидек, юқори даражада уқувчанлик муваффақиятли ўқитишнинг 
зарурий шартларидан ҳисобланса ҳам, бола шахси хусусиятларининг бошқа 
томонлари, 
аввало 
жавобгарлик 
ва 
бурч 
ҳисларининг 
шаклланмаганликларида, меҳнатга муҳаббат ва меҳнат қилишга одатланиши 
ривожланмай қолиши муваффақиятли ўқишни тўла таъминлай олмайди. 


137 
Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар тафаккуридаги айрим заиф жиҳатлар 
ривожлантиришни тақозо қилади, унга қаратилган тадбирлардан бири -
таълимга нисбатан дифференциал ёндашишни амалга оширишдан иборатдир. 
Ю.К.Бабанскийнинг кўрсатишича, айрим ўқитувчилар бўшроқ 
ўзлаштирувчи ўқувчиларга нисбатан ўқув топшириқларининг ҳажминигина 
дифференциаллаштирадилар (бўш ўзлаштирувчи ўқувчи кучли ўқувчига 
нисбатан камроқ миқдорда топшириқ олади), яна бошқа ўқувчи эса мураккаб 
топшириқларни бажаришга тўғри келганда уларни дифференциялаштиради, 
(бўш ўзлаштирувчи ўқувчи анча содда топшириқ олади) яна бошқа бир 
ўқитувчи топшириқларни бажаришда ёрдам бериш хусусияти ва даражасига 
биноан дифференциялаштиради (бундай ҳолатда кучли ўзлаштирувчи 
ўқувчилар топшириқларни мустақил бажарадилар) ва ниҳоят яна бир 
тоифадаги ўқитувчилар турли қулайликлардаги топшириқлар вариантни 
бажаришда дифференциал ёндашишни амалга оширадилар. 
Ю.К.Бабанский бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга нисбатан бундай 
дифференциал ёндашиш турларини кўриб чиқиб шундай хулосага келади: 
буларнинг ҳар бири ўқувчининг имкониятларини оптимал равишда, айни 
вақтда ва келгуси тараққиёт учун қўлланиладиган бўлса, тўғри бўлиши 
мумкин. Ўқув топшириқларини шундай усуллар ёрдамида режалаштириб 
бориш мутлақо тўғридир. Фақат психологларнинг натижаларига асосланиб 
иш кўришга ҳаракат қилиши керак. 
Психологик текширишларда бўш ўзлаштирувчиларга нисбатан ўқув 
топшириқларни камайтириб бориш фақат уларнинг ақлий жиҳатдан 
чарчаганликларини аниқлаганликда тўғри бўлади, лекин табиий равишда 
буни доимий қоидалар таркибига киритиб бўлмайди. Бўш ўзлаштирувчи 
ўқувчилар ўқув топшириқларини мустақил ва муваффақиятли бажара 
олишларига ишонч ҳосил қилганларидагина уларга шундай топшириқларни 
бериш мақсадга мувофиқдир. 
Ўқув топшириқларини дифференциялашган бўлиши уларнинг 
мазмунида эмас, балки методик жиҳатдан тўғри бажара олишни кўрсатишда 
намоён бўлади. Масалан, бўш ўзлаштирувчи ўқувчига ҳам барча ўқувчиларга 
(математика ёки она тилидан) бериладиган топшириқлар, лекин бўш 
ўзлаштирувчиларга берилган топшириқлар изоҳи, схемали ёки ўхшаш 
саволларнинг бўлиши билан тавсифланади. Бундай муносабат натижасида 
ўқувчилар топшириқларни мустақил бажара олиш имкониятига эга 
бўладилар. Айниқса, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга муттасил ёрдам 
берилаётганда уларнинг мустақил фикр юритишига ҳаракат қилишларини 
рағбатлантириб бориш лозим. 
Уқувчанлик даражаси қуйи бўлган ўқувчиларга нисбатан қўйиладиган 
талаблар уларнинг билимини ўзлаштириш имкониятларига мос тушмоғи 
керак. Акс ҳолда, уларда ўқув фаолиятининг мураккаблигидан чўчиш, 
ҳадиксираш, мустақил ўзлаштира олишга ишонмаслик туйғуси сингари 
салбий иллатлар юзага кела бошлайди. 
Бўш 
ўзлаштирувчи 
ўқувчиларнинг 
фикр 
юритишларини 
ривожлантиришда уларга индивидуал ёндашиш катта роль ўйнайди. 


138 
Шубҳасизки, ўқувчи жиддийроқ шуғулланишга киришса, ўз 
келажагини олдиндан кўра олишга интилса, ўқитувчи уларни синчковлик 
билан ўрганишга интилиши лозим. Ўқитувчида: "Агар ўқувчиларда ёмон 
хулқ-атвор, сустлик, лоқайдлик сингари ёмон жиҳатлари учраган бўлса, 
албатта эртага хислатларнинг яхши томонлари юзага чиқади", деган умид, 
ишонч, истиқбол туйғулари мавжуд бўлгандагина ўқитишда такомиллашиш 
жараёни юзага келади. Ўқувчининг кучига ишонганда заифгина бўлса-да, 
яхши хислат борлигини билиш асосида унинг шахсини шакллантира бориш 
индивидуал муносабатнинг энг муҳим томонидир. 
Ўқитувчи бўш ўзлаштирувчи бошланғич синф ўқувчиларига нисбатан 
индивидуал ёндашганда қуйидаги талабларга амал қилиши шарт: 
1) 
бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг ўзига хос психологик 
хусусиятлари ва ақлий имконият даражасини билиш; 
2) уларга интерфаол таъсир кўрсатиш усуллари ва методларини тўғри 
танлаш ва уларни татбиқ этишда индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш; 
3) ўқувчи билан ўқитувчи муомаласи оқибатини олдиндан сезиш. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish