Эргаш Ғозиев


 Биринчи синф ўқувчиларининг тафаккури



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   100
Bog'liq
псих

4.5. Биринчи синф ўқувчиларининг тафаккури 
Биринчи 
синф 
ўқувчиларининг 
тафаккури 
қуйидагича 
ривожлантирилса, сўзсиз самарали натижалар бериши мумкин. 


128 
Ўқувчининг "Бу нима?", "Нега бундай?" деган саволларига ўзи жавоб 
беришига ўргатиш керак. Бу ўринда асосий вазифа унга тўғри кўрсатма 
бериш, уни мантиқий хатолардан қутқариш, тўғри мулоҳаза юритишга 
кўмаклашишдан иборатдир. Масалан: "5" рақами қандай бўлаклардан 
тузилган? Бир жуфт сўздан тузиш мумкинми? 3 ва 2 сонини яхлитлаб кўрчи? 
Тўрт таёқчадан тўртбурчак ясачи? Мева хусусиятини сўзлаб берчи? Йиртқич 
ҳайвонлар қанақа бўлади? Эшитган чўпчагингдаги қаҳрамонларни санаб 
берчи? 
Таққослаш ёрдами билан нарсаларидаги ўхшаш ва фарқли томонлар 
аниқланади. Таққослаш киши билиш фаолиятининг дастлабки босқичи 
ҳисобланади. Бу жараён орқали бешнинг учдан катталиги, сополнинг 
чиннидан мўртлиги фикран солиштирилади. Натижада ўқувчига ўхшаш ва 
тафовутли белгилар англашиб боради ва улар юзасидан маълум хулосага 
келади, унга нимани нима билан таққослаш кераклигини ўргатиш лозим, 
холос. Акс холда, у қандай йўл тутишни билмасдан довдираб қолиши 
мумкин. 
Мавҳумлаштириш яққол нарсалардан муҳим томонини фикран 
ажратиб олиш демакдир. Жумладан, ўқувчи оқ кўйлак тўғрисида сўз юритган 
бўлса, таклифимизга биноан, у қор, оқ рўмол, оҳак, оқланган иморат ҳақида 
мулоҳаза юритади. Кейинчалик эса, бутунлай "оқ" деган тушунчани ўйлаши 
мумкин. Аввал ўқиш китоби, математика, меҳнат, ўзбек тили, 
табиатшунослик тушунчаларини талаффуз қилиб ўрганган бўлса, аста-секин 
уларни бир тушунча билан "китоб" деб мавҳумлаштиради. 
Дунёдаги 
нарса 
ва 
ҳодисаларни, 
жисм 
ва 
предметларни 
конкретлаштириш, яққоллаштириш жараёни мавҳумлаштириш билан 
мустаҳкам алоқада бўлади. Яққол нарсалар ўқувчи учун жуда енгил фикр 
юритишда устун туради. Ўқувчи ҳамма вақт яққол нарса билан машғул 
бўлишни яхши кўради. Масалан, катта, учбурчак, ҳажм, гўзал, ҳаракат, 
электр, параллел (ёндош) каби мавҳум тушунчаларни улар дарров тушуниб 
ололмайдилар. Уларни яққоллаштирган тақдирдагина англай борадилар. 
Катта кўча, учбурчак тахтача, беш литр сут, гўзал ўйинчоқ, параллел темир 
йўл излари ва ҳоказолар тўғрисида маълумот берилгандан кейингина 
ўқувчилар юқоридаги тушунчалар ҳақида таассуротга эга бўладилар. Аммо 
ҳар қандай нарсаларни ҳам яққоллаштириш мумкин эмас, чунки бу нарса 
одат тусига кириб бориши, уларда мавҳум тушунчалар шаклланишига салбий 
таъсир этади. Таълим жараёнида бундай нохуш одатдан иложи борича 
сақланиш шарт. 
Умумлаштириш 
усули 
ўқувчи 
фикр 
юритишининг 
шундай 
жараёнидирки, унинг ёрдамида нарсалар маълум аниқ аломат асосида фикран 
бирлаштирилади. "Мева" "орқали олма, шафтоли олча кабилар тўғрисида 
фикр юритса, кошиқ, чўмич, товоқ сўзларини жамлаб "идиш-товоқ" деб 
номланади. Нарса ва ҳодисаларни нотўғри умумлаштириш ҳам мумкин. 
Жумладан, сўз "уй ҳайвонлари" тўғрисида гап кетса, биринчи синф 
ўқувчилари қўй, эчки, сигир кабилар қаторига сичқон, каламуш, мушукларни 
ҳам қўшиб айтадилар. Шундай пайтларда ўқувчига аниқ ва тўла тушунча 


129 
бериб ўтмоқ мақсадга молик. Дейлик, стол устида трактор, ракета, самолёт 
ўйинчоқлари турибди. У бу ўйинчоқларни таққослаш орқали якка нарсаларни 
умумлаштириб, "ўйинчоқлар" дейилишини англайди. 
Китоб, дафтар, қалам - ўқув қуроллари; қўғирчоқ, автомобиль, 
белкуракча - ўйинчоқлар; шкаф, жавон; стол, стул - уй жиҳозлари; учбурчак, 
тўртбурчак айлана - геометрик шакллар; айиқ, бўри, тулки, йўлбарс, арслон - 
ёввойи ҳайвонлар; қарға, чумчуқ, мусича - қушлар; буви, опа, ойи, ука, ака, 
сингил - оила аъзолари каби сўзлар, тушунчалар орқали гуруҳларга 
ажратишда, бола ақлий фаолиятини ривожлантиришда салмоқли туртки 
бўлади олади. Шунинг учун уларни классификациялашга ўргатиш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Бошланғич синф таълими жараёнида айрим пайтларда ҳиссий-яққол 
ёки амалий умумлаштириш усулини қўллаш ҳоллари учраб туради. Бу ҳол, 
албатта, топшириқ талабига биноан амалга оширилади. Нарса ва ҳодисаларни 
классификация қилиш лозим бўлиб қолса, кўпинча шу усулдан фойдаланиш 
тавсия қилинади. Чунки, бундай чоғларда чуқур таҳлил қилиш, улардан 
муҳим белгиларни (аломатларни) ажратиш каби мураккаб жараёнлар талаб 
қилинмайди. Политехник таълим дарсларида мана шу хилдаги қатор 
вазифаларни бериш мумкин. Жумладан, турли ҳажмда ясалган ва турли 
рангда бўялган жисмлардан байрам безакларини тайёрлаш ёки бошқа 
нарсалардан яшил ўсимликлар, юмшоқ металлар, безакли-аквариум 
балиқлар, одамсимон маймунлар, қушлар, "йиғлоқи" болалар ва ҳоказоларни 
тайёрлаш мумкин. 
Мисоллардан кўриниб турибдики, ўқувчилар предмет ва тушунчаларни 
муҳим бўлмаган белгисига асосланган ҳолда умумлаштиришни назарда 
тутадилар. Улар ҳиссий-яққол умумлаштириш усули ёрдамида вазифани 
бажаришга муваффақ бўлганлар. Болалар уларни "қизил" "ялтироқ" 
"юмшоқ","безакли","одамсимон" каби белгиларга ажратиб классификация 
қиладилар. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish