Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   100
Bog'liq
псих

 
 
 
 
 
ТЎРТИНЧИ БОБ 
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ 
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 


111 
 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психикасига умумий 
тушунча 
Одатда психология фанида кичик мактаб ёши даврига 6 ёшдан 10 (11) 
ёшгача бўлган бошланғич синф (I-IV) ўқувчилари киритилади. Лекин бу ёш 
даврга ажратиш принципи қатъий ва мутлақ деган фикр эмас, албатта. Чунки, 
халқ таълими тизимида юз берадиган айрим ўзгаришлар бунга у ёки бу 
тарзда ўз таъсирини ўтказади. Жумладан, бола мактаб таълимига боғчада 
тарбияланаётган пайтдан бошлаб тайёргарлик кўра боради, бунинг учун у, 
даставвал таълим-тарбия томонидан ўқувчи шахси олдига қўйиладиган турли 
мазмундаги талаблар билан танишади, ундан ташқари у фан асосларини 
эгаллаш учун ҳам биологик - жисмоний, ҳам психологик жиҳатдан қарийб 
етилган, жисмоний ва ақлий меҳнат қилиш имкониятига эга бўлади. 
Мактаб таълимига психологик тайёргарлик деганда, боланинг объектив 
ва субъектив жиҳатдан муносиблиги, билиш жараёнлари билан шахс 
хусусиятларининг ўзаро мутаносиблиги назарда тутилади. Ўқувчи мактаб 
таълимига кенг маънода психологик жиҳатдан объектив тайёр бўлади. 
Бинобарин, унинг психикаси билим олишга етарли даражада тараққиёт 
босқичига эришади. Ушбу ёшдаги бола ўз идрокининг ўткирлиги, 
равшанлиги, софлиги, аниқлиги, унинг қизиқувчанлиги, дилкашлиги, 
хайрихоҳлиги, ишонувчанлиги, хаёлининг ёрқинлиги, хотирасининг 
кучлилиги билан бошқа ёшдаги ўқувчилардан (жумладан, ўсмирлардан) 
ажралиб туради. Мактаб таълимига тайёрлик кўраётган болада диққат 
нисбатан узоқ муддатли ва шартли равишда барқарор кўринишга эга, деб 
ҳисоблаш мумкин. Диққатнинг хусусиятлари (тақсимланиши, кўчиши, кучи, 
барқарорлиги, бўлиниши, тебраниши ва бошқалар) унинг роли ва сюжетли 
ўйин фаолиятларида, расм чизиш ва кўриш, ясаш машғулотларида, лой ҳамда 
пластилиндан нарса ясашда, катта ёшдагилар ва тенгқурлари нутқини идрок 
қилиш ва тушунишда, математик амалларни бажаришда, ҳикоя тинглаш 
ҳамда шахсан ўзи ҳам тузишда бевосита намоён бўлади. Бу даврга келиб, 
бола ўз диққатини муайян объектга, нарса ва ҳодисаларга йўналтиришга, 
тўплашда ва уни мустаҳкамлашда ҳамда тақсимлашда маълум даражада 
кўникмани эгаллаган бўлиб, ўз диққатини бошқариш, зарур пайтда, уни 
шахсан ташкил 
қилишга интилади. Унинг хотираси кизиқарли 


112 
ажойиботларга, ғаройиботларга бой, вояга етган кишини таажжубга 
соладиган маълумотлар ва ҳодисаларни пухта эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, 
эсга тушириш имкониятига эгадир. Шу давргача бевосита катталар 
раҳбарлигида у ёки бу ахборотларни эгаллаб келган бўлса, энди у ўз хоҳиш 
иродаси билан, муайян мотивацияга асосланган ҳолда зарур маълумотлар 
олишга, ўз олдига яққол мақсад ва аниқ вазифа қўйишга ҳаракат қилади. 
Боланинг муайян тараққиёт даражасига эришганлигини унинг хотираси 
фаоллиги намойиш қилади. У ўзининг унча бой бўлмаган шахсий 
тажрибасига асосланиб, шеър, хикоя, эртакларни эсда қолдириш учун 
уларнинг такрорланганлиги, ёд олишнинг қулай йўл ва усулларидан 
фойдаланганлиги таълим жараёнида унга жуда қўл келади. Демак, у ўқиш, 
идрок қилиш, ўзлаштириш техникаси билан
яқиндан танишишга эришади. 
Биринчи синф ўқувчиси, кўпинча яққол образли хотирага суянган 
ҳолда билиш фаолиятини (когнитив ҳолатни) ташкил этса ҳам, бирон бир 
нарса хотиранинг бошқа турларини сира истисно қилмайди, балки аксинча, 
таълим шахсдан сўз-мантиқ хотирасини тақозо қилади, ижодий продуктив 
йўл билан билимларни эгаллашни талаб этади, Сўз-мантиқ хотирасининг 
мавжудлиги матннинг маъносига тушуниб эсда олиб қолиш жараёнининг 
самарадорлигини орттиришга кенг имконият яратади. Тажрибалардан шу 
нарса маълумки, бола маъносиз сўзлардан кўра, кўпроқ маънодор илмий 
тушунча ҳамда атамаларни яратиш, тузиш ва мустаҳкамроқ эсда олиб қолиш 
хусусиятларга эга. Унинг нутқи таълимга тайёргарлик кўриш босқичида 
катталар билан мулоқотга киришиш, ўзгалар фикрини уқиб олиш ва уни 
мақсадга мувофиқ тўғри идрок қилиш даражасига тўла жавоб бера олади. 
Бола нутқининг тузилиши миллий тил грамматикаси қоидаларига мос, 
мантиқан изчил, ифодали, ранг-баранг тушунчаларга бой, миқдор ва кўлам 
жиҳатдан ҳар қандай одам билан фикр алмашиш, мулоқотга киришиш учун 
мутлақо етарлидир. 
Ўқувчи ўзи эшитган нарсаларини, воқелик тўғрисидаги маълумотларни 
тўғри тушуна олади, ўзида мавжуд бўлган ахборотларни (таассуротларни) 
муайян тартиб билан баён қила билади, ақлий фаолият операцияларидан 
(нарсаларни таққослайди, яққоллаштиради, гуруҳларга ажратади, ҳукм 
чиқаради) ўринли фойдаланади. 
Йирик чет эл ва собиқ совет психологлари (Ж.Пиаже, А.Валлон, 
Ж.Брунер, Л.В.Занков, Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин, Н.А.Менчинская, 
В.В.Давидов, 
А.Ш.Амонашивили, 
С.Ф.Жуйков 
ва 
бошқалар) 
тадқиқотларининг кўрсатишича, оқилона ташкил қилинган таълим жараёни 
мазкур 
ёшдаги 
болалар 
тафаккурини 
жадал 
суръатлар 
билан 
ривожлантиради, ақлий имкониятларини эртароқ ишга тушишга, рўёбга 
чиқишга ёрдам беради. Чунончи, болалар математик, физик, лингвистик, 
политехник тушунчаларини ўзлаштирадилар, мустақил равишда унча 
мураккаб бўлмаган масалалар, мисоллар тузадилар, оддийроқ машқларни 
бажара оладилар, ижодий ва маҳсулдор фикр юритишга интиладилар. 
Юқорида юритилган мулоҳазаларга асосланган ҳолда шундай хулосага 
келиш мумкинки, болаларнинг психологик тайёргарлик даражаси таълимни 


113 
муваффаққиятли уддалаш, амалга ошириш учун мутлақо кафолот бера олади.
Бу ўринда унинг шахсий хусусиятлари шаклланганлиги юзасидан ҳам 
маълумот бериш мақсадга мувофиқдир. Болада шахснинг бир қатор 
фазилатлари ва хусусиятлари яққол кўзга ташланади; қатъийлик, нисбий 
мустақиллик, ўз олдига мақсад қўя олишлик, хулқ-атворни ижтимоий 
жамоатчилик нуқтаи-назардан баҳолашга интилишлик, аҳд-паймонга 
содиқдик, катталарни ҳурмат қилишлик, ваъдага вафо қилишлик, бурч ва 
жавобгарлик ҳислари кабилар. Шунинг билан бирга мактаб таълимига 
тайёргарлик кўраётган бола ўз ҳис-туйғуси ва ички кечинмаларини 
бошқариш уқувига эгадир, ҳатто у ўз-ўзига, ўз қилмишлари, ножўя хатти-
ҳаракатлари, ўринсиз луқма ташлаганлиги, ихтиёрсиз ўшшайганлиги учун 
баҳоли қудрат ўз муносабатини билдириши мумкин. Таъкидлаб ўтилган 
барча мулоҳазалар, шарҳлар, тавсифлар мактаб таълимига психологик 
тайёрликнинг асосий омиллари, шунингдек, энг муҳим шарт-шароитлари 
бўлиб ҳисобланади. 
Олти ёшли боланинг таълимга психологик тайёргарлиги тўғрисида 
фикр юритганимизда, биз муайян режа асосида тартибли, кўп қиррали, 
мақсадга йўналтирилган, ўзаро боғлиқ ва мантиқий кетма-кетликка эга 
бўлган бошланғич таълим учун замин вазифасини ўтувчи руҳий 
тараққиётнинг зарур кўрсаткичи ва даражасини назарда тутамиз. Бу борада 
яна шу нарсани қўшимча қилиш ўринлики, таълим учун руҳий тараққиёт 
даражасидан ташқари, боланинг турмуш шароити ва фаолияти тафовутлари 
ўзига хослиги унинг сиҳат-саломатлиги, методик жиҳатдан тайёргарлиги, 
содда кўникмаларни эгаллаганлиги каби омилларни ҳисобга олиш мақсадга 
мувофиқ. Билдирилган мулоҳазаларнинг барчаси боланинг мактаб таълимига 
психологик жиҳатдан тайёргарлигининг объектив томонларини ўзида акс 
эттиради, холос. 
Бироқ боланинг мактаб таълимига психологик жиҳатдан тайёрликнинг 
субъектив томони ҳам мавжуддир. Бола мактабда ўқиш хоҳиши, интилиши, 
предметларга қизиқиши, иштиёқи катта ёшдаги одамлар билан мулоқотга 
киришишнинг истаги мазкур тайёрлик билан узвий боғлиқдир. Унда бу 
даврга келиб ўқиш, билим олиш юзасидан турли тасаввурлар шаклланади. 
Шунинг учун у мактаб жамоасининг барча аъзоларининг масъулиятли 
вазифаларини эътироф этади ва уларга итоаткорлик туйғуси, уларнинг 
кўрсатмаларини бажаришга мойиллик туғилади. Лекин болаларнинг барчаси 
бу нарсага бир текис муносабатда бўлади, деб бўлмайди, шу боисдан улар 


114 
ўртасида индивидуал фарқ вужудга келади. Баъзи бир болалар мактабга 
вужуди билан талпинадилар, гўёки қуш каби учишга тайёрдирлар, ўқиш 
бошланишига қанча вақт қолганлигини сабрсизлик билан санайдилар, ўқув 
ашёларини олдинроқ тахт қилиб қўйишга катталарни даъват этадилар 
(ўқувчилик формасини кийишни, сумкани елкасига осишни ёқтирадилар). 
Бошқа бир тоифадаги болалар эса бу тўғрида эҳтиёткорлик ва вазминлик 
билан муносабатда бўладилар. Бироқ бу тоифадагиларда шижоат, фаоллик, 
куюнчаклик билан интилиш етишмаганга ўхшаб кетади. Учинчи бир 
туркумга, гуруҳга тааллуқли ўқувчилар бўлса, мактабдан қатъий равишда воз 
кечиш даражасигача бориб етадилар. Ўқишга нисбатан бундай салбий 
муносабат катталарнинг (жазо бериш, мажбур қилиш, эркинликни йўқотиш 
кабилар билан) қўрқитишлари оқибатида вужудга келади. Масалан: 
"Мактабга борсанг, таъзирингни ейсан", "Қилт этсанг - калтак ейсан", "Дарс 
тайёрлайвериб, тинканг қурийди" ва бошқалар. 
Шунинг билан бирга ўқувчиларнинг акалари ва опаларининг 
мактабдаги "машъум кечинмалар ва вазиятлар" тўғрисидаги нохуш 
ахборотлари, кино ва телеэкрандаги мактаб ҳаётига бағишланган 
фильмлардаги, компьютердаги вазиятлар ўзаро умумлашган тасаввур 
образларини яратиб, болада ўқишга нисбатан салбий муносабатни келтириб 
чиқаради. Ўқишга нисбатан салбий муносабатда бўлган болалар таълим 
муҳитига киришишга қийналадилар; қатор руҳий тўсиқларга дуч келадилар, 
бунинг натижасида янги вазиятга ва жамоага, нотаниш одамларга мослашиш 
жуда оғир кечади. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish