Эргаш Ғозиев


 Ўқувчиларнинг анатомик-физиологик хусусиятлари



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   100
Bog'liq
псих

 
4.2. Ўқувчиларнинг анатомик-физиологик хусусиятлари
Мактабда таълим-тарбия ишларини ташкил қилишда кичик мактаб 
ёшидаги болаларнинг анатомик-физиологик хусусиятларини, жисмоний 
ривожланиш даражасини, соғлиги ва қолаверса нуқсонларини ҳисобга олиш 
ўқишнинг муваффақият гаровидир. Бошланғич синф ўқувчиси биологик 
жиҳатдан нисбатан бир текис тараққий этади, унинг бўйи ва оғирлиги, 
ўпкасининг ҳажми мутаносиб ривожланади. Бироқ ўқувчининг суяк тизими 
(кўкрак қафаси, тос, қўл суяклари), умуртқа поғонасида ҳали тоғайсимон 
тўқималар учрайди, бу эса мазкур тизимнинг етарли даражада такомиллашиб 
бўлмаганлигидан дарак беради. Юрак мускуллари уларда тез ўсади, қон 
томирларининг диаметри сал каттароқ бўлади, миянинг оғирлиги бошланғич 
синфларда 1250-1400 граммни ташкил этади. Мия пўстининг аналитик-
синтетик фаолияти такомиллашади, кўзғалиш билан тормозланиш 
ўртасидаги ўзаро муносабат (мувозанат) ўзгаради, лекин қўзғалиш нисбатан 
устунликка эга бўлади, шунинг учун ўқувчининг тўғри ўсишига ғамхўрлик 
қилиш, толиқишнинг олдини олиш зарур, ўқиш ва дам олиш режимига 
қатъий риоя қилиш маъқул. 
4.3. Таъим ва шахс 
Мактаб таълими унинг турмуш тарзи, тартиби, ижтимоий ҳолати, синф 
жамоаси, оила муҳитдаги аҳволини ўзгартиради, боланинг асосий вазифаси 
ўқишдан иборат бўлиб қолади. Янги билим, кўникма, малакалар эгаллашдан 


115 
табиат ва жамият тўғрисидаги қонуниятларни ўзлаштира бошлайди. Таълим 
ўқувчидан муайян даражадаги уюшқоқликни, интизомликни, иродавий зўр 
беришликни, фаолликни, мақсадга йўналтирилган фаолиятни талаб қилади. 
Ихтиёрсиз хатти-ҳаракатлар ўрнини англашилган режали, мақсадга мувофиқ 
ақлий меҳнат эгаллай боради. Ўқувчи тенгдошлари билан биргаликда муайян 
бир синф жамоасига бирлаштирилади. Модомики шундай экан, синф 
жамоаси ва унинг аъзолари бола олдига кўпчилик манфаатини ҳимоя қилиш, 
шахсий истакларини умумжамоа интилишларига бўйсундириш, ўзаро ёрдам, 
ўзаро ҳурмат, ўзаро талабчанлик, ижтимоий жавобгарлик ва бурч ҳисларини 
эгаллаш вазифасини қўяди. Таълим жараёнида ўқувчи олдига қўйиладиган 
талаблар тобора ортиб, мураккаблашиб бораверади. 
Мактаб таълимининг дастлабки кунидан бошлабоқ кичик мактаб 
ёшидаги боланинг тараққиётини ҳаракатга келтирувчи, куч вазифасини 
ўтувчи турли хусусиятга эга бўлган зиддиятлар, қарама-қаршиликлар, ички 
ихтилоф кабилар вужудга келади. Ушбу ҳолат ва вазият замирида ўқувчи 
шахсига, унинг билиш жараёнларига нисбатан ўқув фаолияти, ўқитувчилар 
ва синф жамоаси томонидан қўйилаётган талаблар билан боланинг психик 
камолот даражаси ва ундаги мавжуд инсоний фазилатлари ўртасидаги 
қарама-қаршилик ётади. Талабнинг тобора ортиши боланинг психик 
жиҳатдан тўхтовсив ўсишини тақозо этади ва бу нарса боши берк 
занжирнннг узлуксиз ҳаракати натижасида инсон тараққиётида амалга 
ошади. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг муҳим хусусиятларидан бири ― бу 
ундаги ўзига хос эҳтиёжнинг мавжудлигидир. Мазкур эҳтиёж ўз моҳияти 
билан муайян тартибдаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга, 
теварак-атрофдаги воқеликни ўзлаштиришга қаратилган бўлмасдан, балки 
фақат ўқувчи бўлиш истагининг айнан ўзидан иборатдир. Бу эҳтиёж 
замирида ўқишнинг ташқи аломатлари (атрибутлари), чунончи, форма кийиш 
хоҳиши, ўз шахсий портфелига, дарс тайёрлаш бурчагига, китоб қўйиш 
жавонига эга бўлиш истаги, катталардек ҳар куни мактабга қатнаш туйғуси 
кабилар ётади, холос. Бундан ташқари, билимлар кунидаги (I сентябрдаги) 
шодиёна айём, ўқувчилар сафига қабул қилишлик лавҳаси, мактаб 
маъмурияти ва ўқитувчиларнинг уларга билдирган самимий тилаклари, 
юқори синф ўқувчиларининг табриклари биринчи синф субъектлари ҳис-
туйғусига илк таъсир этади. Синф аъзолари билан қаторлашиб, саф тортиб 
юришлар, ёппасига ўйин фаолиятида қатнашиш ва ошхонага бирга бориш, 
ўқитувчининг (қабул қилиб олган) ўгитлари ҳам уларни ўзига ром қилади. 
Лекин кичик мактаб ёшидагилар ўқишнинг туб моҳиятини ва 
вазифасини тушуниб етмайдилар, шунинг учун умумий тарзда ҳамма 
мактабга бориши керак, деб тасаввур этадилар. Ваҳоланки, ўқувчи ўқиш 
ижтимоий зарурият эканлигини англаб етмаслиги барчага аёндир, бироқ 
катталарнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда тиришқоқлик билан 
машғулотларга киришиб кетишлик реал воқеликдир. 
Дарслар бошланиб кетгандан кейин орадан маълум муддат ўтгач, 
шодиёна лаҳзалар таассуроти камайиши билан мактабнинг ташқи, ички 


116 
белгилари ўз аҳамиятини йуқота боради ва ўқишнинг кундалик ақлий меҳнат 
эканлигини (иродавий зўр бериш, ёқтирмаган нарсаси билан шуғулланиш, 
диққатни тақсимлаш, ўз хулқини идора қилиш заруриятини) ўқувчи англаб 
етади. Агарда ўқувчи шунга ўхшаш ақлий меҳнат кўникмасига эга бўлмаса, у 
ҳолда ўқишдан кўнгли совийди, умидсизланиш туйғуси, ҳисси вужудга 
келади. Шунинг учун ўқитувчи бундай ҳолнинг олдини олиш мақсадида бола 
билан таълимнинг ўйин фаолиятидан фарқи, қизиқарлилиги юзасидан 
маълумот бериши ва шу фаолиятга уни пухтароқ, жиддийроқ тайёрлаши 
мақсадга мувофиқ. Бу билан ўқитувчи борлиқни билишга нисбатан жиддий 
муносабатни уларда эҳтиёж сифатида намоён бўлишини таъминлайди. 
Психолог Л.С.Славина тадқиқотига кўра, бошланғич синфларда билиш 
фаолияти етарли даражада шаклланиб бўлмаган, ақлий жиҳатдан номустақил 
ўқувчилар мавжуддир. Олиманинг фикрича, ўқиш ва ўйин фаолиятларида 
уларни фикр ва мулоҳаза юритишга ўргата бориш натижасида муваққат 
турғунликнинг олдини олиш мумкин. 
Биринчи синф ўқувчисида ўқиш фаолиятининг дастлабки натижалари 
унинг бошқа материлларни эгаллаш сари етаклайди. Унинг ўқиш 
фаолиятидаги биринчи меҳнат фаолияти маҳсули шодлик, қувонч ва амалий 
(лаззатланиш) ҳис-туйғусини келтириб чиқаради. Ҳатто айрим ўқувчилар у 
ёки бу объектни, мавзуни бир неча маротаба ўқишни ҳам ёқтирадилар. Ўқиш 
фаолиятига нисбатан қизиқиш, мойиллик кейинчалик предметнинг 
мазмунига қизиқишни вужудга келтиради, балким билим олиш эҳтиёжини 
туғдиради, қолаверса унда ўқиш мотивларини таркиб топтиради. 
Таълим мазмунига, билимни эгаллашга қизиқиш ўқувчининг ўз ақлий 
меҳнати натижасидан қаноатланиш ҳисси билан узвий алоқадордир. Ушбу 
ҳис ўқитувчининг рағбатлантириши орқали намоён бўлади, янада 
самаралироқ ишлаш майли, хоҳиши, истаги, иштиёқи ўқувчида шаклланади. 
Ўқувчида пайдо бўлаётган фахрланиш, ўз кучига ишонч ҳислари билимларни 
ўзлаштириш ва малакаларни мустаҳкамлаш ишига хизмат қилади. Шунинг 
учун рағбатлантириш (жазолаш) ўз меъёрида бўлган тақдирдагина унинг 
тарбиявий қиймати ҳамда таъсирчанлиги ортади. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар фаолиятини баҳолаш унинг ўқишга 
нисбатан ижобий муносабатини таркиб топтиради. Мактаб амалиётида 
кўпинча болани оғзаки баҳолаш одат тусига кириб қолган, чунки биринчи 
синф ўқувчиси ана шу баҳо таассуротида ўз фаолиятини фаоллаштиради. 
Ижодий изланишга ҳаракат қилади. Ҳатто ўқувчи дастлабки даврда "яхши" 
ёки "ёмон" баҳонинг фарқига ҳам бормайди, кўпроқ уни нечта баҳо 
олганлиги қизиқтиради, холос. Бу ёшда бола баҳонинг моҳиятини тушуниб 
етмаса-да, лекин ўқитувчининг рағбатлантириши унинг учун муҳим роль 
ўйнайди. 
Йирик педагог ва психолог олимлар Б.А.Сухомлинский, Ш.А.Амо-
нашвили ва уларнинг шогирдлари кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни 
баҳолаш салбий оқибатларга олиб келиш нуқтаи назарини ёқлаганлар. 
Маълумки, фақат баҳо учун ўқиш билимнинг ижтимоий аҳамиятини 
пасайтиришга олиб келади. Лекин билимни текширишни бошқа усул ва 


117 
воситаларини қўллаш (масалан: рейтинг, шкала, баллар) ҳозирги куннинг 
асосий вазифаларидан биридир. Чунки баҳолашнинг бола камолоти учун 
аҳамиятини қатъий равишда инкор қилиш ҳам оқилона восита эмас, 
модомики шундай экан, баҳолашдан маслаҳат, йўлланма, тавсия, кўрсатма 
сифатида фойдаланиш ижобий омил вазифасини бажара олади. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг муҳим хусусиятларидан яна 
биттаси - бу ўқитувчи шахсига нисбатан ишонч ҳисси ва юксак обрў 
туйғусининг мавжудлиги. Шунинг учун ўқитувчи болага тарбиявий, 
таълимий таъсир кўрсатиш имконияти шундай каттаки, унинг сиймосида ақл 
идрокли, тийрак, сезгир, меҳрибон, ҳатто донишманд инсон гавдаланади. 
Ўқитувчи сиймосида ўқувчилар эзгу нияти, орзу истаги, истиқболи, ажойиб 
ва ғаройиб ҳис-туйғуларини рўёбга чиқарувчи камолот чўққисидаги шахсни 
тасаввур қиладилар. Ўқитувчининг обрўси олдида ота-оналар, оиланинг 
бошқа аъзолари, қариндош-уруғлари, таниш билишларининг нуфузи кескин 
пасаяди. Гўёки, борлиқнинг абсолютлиги, ҳақиқат ўлчамининг намунаси, 
заковатнинг юксак чуққиси, одоб назокатнинг аввал боши ўқитувчида ўз 
ифодасини топгандир. Ана шу сабабдан улар ўқитувчи хулқини муҳокама 
қилишга йўл қўймайдилар, унинг ҳар бир сўзини қонун тариқасида қабул 
қиладилар ва бу йўлда ўзларини ҳақ деб ҳисоблайдилар. Ўқувчининг психик 
жиҳатдан тараққий қилиши оқибатида ўқитувчининг мутлақлигига 
муносабати бироз ўзгаради, бунинг асосий сабаби унда онгли хатти-ҳаракат 
эҳтиёжининг туғилиши ҳисобланади. Ўқувчида турмуш ва борлиққа 
нисбатан бир талай муаммолар, саволлар вужудга келади, ҳамма нарса ҳаётда 
у ўйлагандай эмаслигига ишонч ҳосил қилади ва ундан қаноатланади, 
шубҳаланиш, иккиланиш ҳислари пайдо бўлади. Бу муаммоларга ўзи 
мустақил жавоб топишга интилади, натижада савол билан бошқа одамларга 
мурожаат қилишга қарор қилади. 
Таълим жараёнида ўқитувчи обрўсидан оқилона фойдаланиб, ўқувчида 
уюшқоқлик, меҳнатсеварлик, ўқишга нисбатан ижобий муносабат, диққатни 
бошқариш, хулқни идора қилиш, ўз-ўзини қўлга олиш, ўз-ўзига тасалли 
бериш фазилатларини шакллантириш ва интилиш, фаоллик туйғуларини 
вужудга келтириш таълим жараёнида юқори самара беради. Педагогик одоб 
(такт) назорат нуқтаи назаридан ўқитувчи обрўсини ўқувчилар даврасида 
тўкиш ёки шахсиятига тегиш, мазах қилиш мутлақо мумкин эмас. 
Одатда ўқувчилар ўртасида обрў орттириш учун бир нечта таркибий 
қисмларини яхлит бир тимсол сифатида, мужассамлаштириш мақсадга 
мувофиқдир: а) ўқитувчида касбий қобилиятларининг мавжудлиги; б) унинг 
дилкашлиги ва бошқа хислатларга эга бўлишлиги; в) ўқув предметларининг 
чуқур эгаллаганлиги; г) ўқитувчи билим савиясининг чуқурлиги ва 
кўламининг кенглиги; д) ўқитувчининг виждонлиги, адолатгўйлик 
фазилатлари, унинг статуси ва ролининг мақсадга мувофиқ равишда турмуш 
жабҳаларида намоён бўлиши, обрўсини янада юксалтиради. Чунки, сохта 
обрў орттириш сунъийликни келтириб чиқаради. Бунга таълим жараёнида 
йўл қўйиш қатор нуқсонларни юзага келтиради. 


118 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish